Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet132/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

18 – БОБ
БАНК ИНҚИРОЗЛАРИ


18.1. Банк инқирозларининг келиб чиқиш сабаблари

Ҳар қандай инқироз шунингдек, банк инқирози ҳам иқтисодий жараёнларнинг бузилиши натижасида юзага келади. У миллий даромадларни йўқотилиши натижасида иқтисодий ва молиявий механизм функцияларини самарали амал қилишига салбий таъсир кўрсатади. Банк тизими исталган иқтисодиётнинг пул, молия, кредит тизимларининг бир қисми ҳисобланиб, унда инқирозлар ички ва ташқи омиллар ёки бошқа тизимлар таъсирида юзага келиши мумкин.


Банк инқирозларининг келиб чиқиш сабаблари бир қатор олимлар томонидан узоқ йиллар мобайнида турилича муҳокама қилиниб келинган. Бу хусусида илк қарашлар асосан омонатчилар, банк мижожозлари ва акциядорлари томонидан ваҳима (паника) қилиш натижасида пул маблағлари (омонатлари)ни банклардан ёппасига олиш орқали банкларнинг ликвидлилик даражасига асоссиз равишда таъсир этиши билан боғлиқдир.
Омонатчилар, банк мижожозлари ва акциядорларнинг бундай ҳаракати банклар ликвидлилик ҳолатига салбий таъсир этади. Натижада банкларга жиддий молиявий босим оқибатида банклар активларни сотишга мажбур бўлади. Агарда мавжуд сиёсатни ўзгартириш орқали банк инқирозларининг олди олинмаса, улар тизимли ҳамда ташқи омиллар таъсири остига ҳам тушиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Банк инқирозлари хусусидаги кейинги қарашлар банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаслик ҳолатини келтириб чиқарувчи баланс актив қисмидаги йўқотишларга асосланади. Банклар активлари сифатида узоқ муддат давомида йўқотишларнинг мавжуд бўлиши, одатда ноҳўш макроиқтисодий жараёнлар, бозор танглиги, ҳукумат сиёсати (ёки аралашуви) ва фирибарликлар билан боғлиқдир. Шунингдек, мазкур қарашларнинг аксарияти иқтисодиёт тамойилларидаги ўзгаришлар ҳамда бизнес циклларининг табиий маҳсули эканлигига асосланади.
Банк инқирозларининг макроиқтисодий нуқтаи-назардан келиб чиқиши нобарқарор макроиқтисодий сиёсат, глобал молиявий шарт-шароитлар ва валюта курслари айрибошлаш механизмига оид муаммоларга боғлиқ. Ҳаддан ортиқ пул-кредит экспансионистик сиёсати ва фискаль сиёсат кредит инқирозини, қарзларни ҳаддан ортиқ кўп жалб қилиш ва реал активларга инвестицияларни сафарбар қилиш банк активлари сифатининг пасайишига олиб келади.
Америкалик иқтисодчи олимлар Кармен М. Рейнхарт ва Кеннет С. Рогофф банк инқирозлари келиб чиқишининг илк сабаблари сифатида кредит инқирозлари ва активлар нархи билан боғлиқ пўфак(кўпик)ларнинг вужудга келишини кўрсатиб ўтадилар.85 Бу каби макроиқтисодий тангликни иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларда кузатиш мумкин. Иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар бошқа мамлакатлардан қисқа муддатли хорижий валютадаги қарзларни жалб қилиш орқали валюта курсининг қадрсизланиши, халқаро бозорда фоиз ставкаларининг ошиши ва халқаро савдо шартларининг ўзгариши натижасида юқори кредит рискини вужудга келтиради.
Мисол учун, 1980 йилларда Ғарб мамлакатлари банклари Лотин Америкаси мамлакатларига иқтисодий ўсишни таъминлаш ва жорий операциялар бўйича дефицитни қоплаш мақсадида катта миқдорда қарзлар (АҚШ долларида)ни ажратади. Катта миқдордаги хорижий маблағларнинг оқиб келиши қарздор мамлакатларда реал амалмашув курсининг кескин ошишига олиб келиб, бир қанча қарздорларнинг дефолт ҳолатига келишига сабаб бўлди. Натижада мазкур инқироз 800 млрд. АҚШ долларидаги умумий қарз маблағларининг 250 млрд. АҚШ долларидан воз кечиш орқали якун топди.
Банк инқирозлари келиб чиқиш сабабларини бир қанча омиллар орқали яққолроқ ёритиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish