Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ



Download 6,76 Mb.
bet104/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

14 – БОБ
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ


14.1. Марказий банк мустақиллигининг
мезонлари ва зарурлиги

Марказий банкнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда уни мамлакат ҳудудида бўлаётган иқтисодий жараёнларни тартибга солишдаги роли ҳақида мунозарали баҳслар бир неча маротаба ўзинингн ривожланиш йўналишларини ўзгартирди ва бунинг оқибатида иқтисодиётдаги банк тизимининг биринчи поғонасида реал ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Бу эса биринчи навбатда давлат бошқарув органларига бўлган муносабатларда намоён бўлди. Мазкур муаммони таҳлил этишда асосий эътибор - мамлакат Марказий банк сиёсатининг давлат иқтисодий сиёсати йўналишига қарамлиги, яъни аниқроғи бу тобеликнинг даражасига боғлиқ. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати миллий иқтисодиётни тартибга солиш сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлса, бундай боғлиқликни самарали деб ҳисоблаш мумкин. Лекин, шу нарса катта аҳамиятга эгаки, бу боғлиқлик Марказий банк томонидан қанчалик ихтиёрий равишда тузилган ва у кимга ҳисобдор ва банк тизимида пул-кредит сиёсатини тартибга солишдаги методларни ва йўналишларни танлашда ҳамда қонун бўйича Марказий банк мустақиллиги даражаси ва бунга ҳақиқатда эришилганлигига аҳамият бериш лозим.


Марказий банкнинг мустақиллиги ва иқтисодиётни тартибга солишдаги ўрни кўп ҳолларда миллий урф-одатлардан ва банк тизимининг миллий хусусиятларидан келиб чиқади. Лекин, умумий йўналишларни ҳам асосий иқтисодий ривожланган мамлакатларга таққослаган ҳолда кўриб чиқиш мумкин.
Шундан келиб чиқиб, Марказий банкнинг тартибга солиш механизмини характерли хусусиятлари билан худди шу даврда амал қилаётган иқтисодий назариялар йўналишлари ўртасида етарли даражада ўхшашликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Давлат аралашуви кучайган даврда (кейнсчилар тарафдорлари назарияси бўйича) Марказий банкларнинг ўрни кучаяди, тартибга солишнинг маъмурий методларини қўллаш кенгаяди, ва аксинча, монетаристлар назариясининг таъсири кучайиши ва давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг камайиши оқибатида марказий банкларнинг иқтисодиётни тартибга солишда бозор механизмларидан фойдаланишга ўтишига мажбур бўладилар. Марказий банк шундай вазиятларда ўзининг ваколатининг бир қисмини ички пул-кредит ва валюта сиёсатидаги муаммоларни ечиш учун Молия Вазирлигига беради.
Бироқ, ғарб иқтисодчилари нуқтаи-назарларининг таҳлили шуни кўрсатадики, Марказий банкнинг иқтисодиётдаги ўрнини ўзгаришига субъектив омиллар ҳам катта таъсир кўрсатиши мумкин, шу жумладан, ҳатто банк раҳбарининг шахсий сифатларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Мисол қилиб, Ғарбий Европадаги мамлакатлар Марказий банкларининг ролини ўзгаришини ўрганишга бағишланган тадқиқотларда бир қатор иқтисодчилар 70-йилларда Марказий банкларнинг кучайишини шу миллий банк тизимининг бошқарувида кўзга кўринган ҳукумат ва ҳалқаро доираларда обрў-эътибори юқори бўлган молия арбоблари бошқарганлигини таъкидлайдилар. Бунинг оқибатида ўша даврдаги миллий валюта рақобатбардошлигига хавф солувчи ҳукуматнинг иқтисодий чора-тадбирларига қарама-қарши “қаттиқ сиёсат” қўллаш мумкин бўлган эди.
У ёки бу Марказий банкнинг ўз фаолиятидаги мустақиллик даражасини аниқлаш учун уларнинг мустақиллик мезони (белгиси)га холис баҳо бериш керак. Хорижий адабиётларда марказий банкларнинг мустақиллигини аниқлашнинг бир неча усуллари қайд этилган. Асосан марказий банкларнинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллиги ажралиб (фарқланиб) туради.
Марказий банкнинг мустақиллиги даражасини аниқлашда унинг пул-кредит сиёсатини танлаш ва ўтказишда давлат бошқарув органларига кўпроқ ёки камроқ қарамлигига эътибор берилади.
Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги - бу унинг ўз инструментларидан ўзи хоҳлаган йўналишда ва чегараланмаган миқдорда фойдалана олишига айтилади.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг марказий банкларини туркумланиши пул-кредит сиёсати масалаларини ҳал этишдаги мустақиллиги хорижий адабиётларда турли мезонларга қараб амалга оширилади.
Умуман олганда марказий банкларнинг мустақиллигини устунлигини ўрганиш тадқиқотларида субъектив ёки объектив факторларга баҳо бериб ажратиш мумкин. Масалан, субъектив факторлар сифатига мамлакат Марказий банки билан ҳукумат ўртасидаги ўзаро расмий муносабатларни ҳамда Марказий банк раҳбарларининг ҳукумат доираси билан бўлиши мумкин бўлган норасмий алоқаларни танлаб кўрсатишган.
Чет эл муаллифларининг тадқиқотларида мустақиликнинг 4 баллик тизими танланган: 1-баллга - марказий банкларнинг давлат бошқарувидан паст даражада мустақиллиги, яъни тўла қарамлиги; 4-баллга - мустақиллик даражаси жуда юқори бўлган марказий банклар киради.73
Саноати ривожланган мамлакатлар Марказий банкларининг мустақиллигини объектив факторларига баҳо беришда, масалан, қуйидаги мезонларни киритиш мумкин:

  • Марказий банкнинг капиталида ва фойдани тақсимлашда давлатнинг иштироки;

  • банк раҳбарларини тайинлаш (сайлаш) даги тартиб ва уларнинг фаолият кўрсатиши муддати ҳамда давлат томонидан миллий банкнинг фаолиятини назорат қилиш шакли;

  • Марказий банк вазифаларини аниқлашни қонунчиликда ёритилиш даражаси;

  • Марказий банк раҳбарияти қарорини давлат органлари ўрнатилган қонун билан тўхтатишини ёки давлатнинг умумиқтисодий йўналиши билан Марказий банкнинг пул-кредит доирасидаги тадбирларни тартибга солишнинг мавжудлиги;

  • мамлакат Марказий банкининг давлат ҳаражатларини тўғри ва эгри молиялаштиришни тартибга солувчи қоиданинг мавжудлиги ва шакллари.

Марказий банкнинг монетар сиёсатни амалга ошириш ва фаолиятини ташкил этишда мустақиллигининг таъминланиши мамлакатда бозор иқтисодиётининг муваффақиятли ривожланиши ва миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончнинг мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонунда “Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш борасида мустақилдир. Давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, башарти, улар ўз зиммаларига бундай мажбуриятларни олмаган бўлсалар ёки қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса”74, дея белгилаб қўйилган.
Халқаро амалиётда Марказий банкларнинг мустақиллиги қуйидаги мезонлар асосида аниқлади:

  • пул сиёсатининг очиқ эълон қилинган мақсадлари мавжудлиги;

  • ҳукумат Марказий банк башорат қилган инфляция кўрсаткичларини қабул қилиш тартиби;

  • Марказий банкнинг қарор қабул қилиш жараёнида ҳукумат ёки бошқа органлар томонидан аралашув даражаси;

  • Марказий банкка мансабдор шахсларни тайинлаш тартиби.

Мақсадларни белгилашда мустақиллик, агар асосий мақсад ёки пул-кредит сиёсатининг мақсадлари мамлакат қонунчилигида аниқ кўрсатилмаган бўлса, марказий банк ўз фаолиятини мустақил равишда белгилаши мумкин.
Операцион мустақиллик, марказий банк ўз-ўзидан амалга оширадиган оралиқ ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди, бу эса пул-кредит сиёсатининг якуний мақсадларига эришиш орқали миллий валютанинг барқарорлигига йўналтирилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатининг мақсадларини мустақил равишда белгилаш ва оператив мустақилликка еришиш ҳуқуқи сифатида жойлаштирилиши, мойил ҳукуматнинг пул-кредит сиёсатига таъсир кўрсатиш қобилиятини камайтиришга ёрдам беради деб тахмин қилиш мумкин.
Монетар сиёсат воситаларининг мустақил бўлиши, ўз мақсадларига еришиш учун сиёсат воситаларини танлашда Марказий банкнинг тўлиқ мустақиллигини назарда тутади. Бу пул-кредит сиёсати соҳасида тезкор қарорлар қабул қилиш ваколатини пул ҳокимиятига топшириш учун ҳукумат (асосий) ва марказий банк (агент) ўртасида бир хил келишувни тузиш деганидир.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish