Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиевКредит фоиз ставкаси («прайм-рейт» дан паст)
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018
«Прайм-рейт» ставкасидан фарқли равишда паст ставкалар амалиётда кенг қўлланила бошланди. Бу фоиз ставкалар банкнинг маблағларни жалб қилиш борасидаги ставкаларига тенглашиб қолган эди. Ушбу ставкаларнинг жорий қилиниши «прайм-рейт» ставкасининг базавий ставкаси функциясини йўқолишига олиб келди. «Қиймат–фойда» модели асосида кредит ставкасини ўрнатиш. АҚШда банк амалиётида тижорат банкларининг барча харажатларини ва кредитлаш фаолиятида юзага келадиган рискларни қоплай оладиган ҳамда банк учун етарли даромадни таъминлайдиган кредит баҳоси шаклланишининг мураккаб моделлари ишлаб чиқилиб амалиётда кенг қўлланилмоқда. Шундай моделлардан бири «Қиймат–фойда» модели ҳисобланади. Бу моделга мувофиқ, банк зарур молиявий ресурсларни жалб қилиши, кредитлаш амалиёти харажатларини қоплаши ва натижада етарли фойдага эришиши кўзда тутилади. «Қиймат–фойда» модели бўйича кредит фоизини белгилаш алоҳида амалий кўрсаткичлар асосида ҳисоб-китоб қилиб кўрсатилган. Тижорат банкларида мижозларни тоифаларга ажратиш ва унга мос равишда кредит баҳосини шакллантириш бир қатор афзалликларга эга: - биринчидан, тижорат банклари йирик мижозларини кредитлаш кичик кредит кредитларга нисбатан кам харажатли бўлиб, юқори даромад келтиришни таъминлайди; - иккинчидан, банкнинг кичик мижозлари кредитлаш амалиёти харажатлари ошиб, кредит баҳосининг юқори шаклланишига олиб келади. Шундай экан, банк мижозларини пул тушумларига асосан тоифаларга ажратиш ва уларга мос равишда кредит баҳосини шакллантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мижозларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, кредит таъминоти сифатини баҳолаш, кредитнинг мақсади ва бошқа омиллар таҳлили натижасида кредит риски даражаси баҳоланади. Фоиз ставкаларини белгилаш жараёнида муаммолар пайдо бўлса, у ҳолда ҳар бир мижоз учун алоҳида ставка белгиланиши хусусида қарор қилиниши зарур. Айрим мамлакатларнинг (Сингапур, Малайзия) банк амалиётида баъзи тоифадаги мижозларга нисбатан паст фоиз ставкада кредитлар тақдим этилади. Бунинг сабаби, мижоз олган кредитидан келадиган даромадидан ташқари бошқа операцияларини бажариш орқали банкка кўпроқ фойда келтиради. Натижада банк мижозига кредит беришдан олинадиган даромад пасайиши кузатилади, лекин аслида банкнинг мижоз билан бўладиган бошқа муносабатларидан оладиган даромадлари унинг ўрнини қоплайди. Жисмоний шахсларни кредитлаш ва уларга таклиф этилаётган фоиз ставкаларини ўрганишда Россия тажрибасига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки Россия тижорат банклари амалиётида кредит хизматлари қўшимча тўловларнинг жорий қилиниши мижозларнинг кредитни қайтариш имкониятларини пасайтирди ва натижада банк кредитларининг қайтмаслигига олиб келди. Шу ўринда Россия банк амалиётида мавжуд кўрсаткични келтириб ўтамиз. Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари Г.Меликяннинг таъкидлашича, айрим тижорат банклари кредит портфелида мавжуд муаммоли кредитларнинг 30 фоизи айнан банк кредитлари бўйича баҳонинг нотўғри ва юқори шакллантирилганлиги ҳисобига юзага келган65. Россия банк амалиётида қарз олувчи мижозларга кредит баҳосини аниқ ифодаловчи кредит фоиз ставкаларининг ижобий даражасини таъминлаш бўйича мажбурий тартиб ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ тижорат банклари жисмоний шахсларга берадиган кредитлари бўйича фоиз ставкаларни ижобий даражасини таъминлаши ва у тўғрисидаги маълумотларни қарздорга тақдим этиши талаб этилади. Россия Марказий банкининг «Жисмоний шахсларга тақдим этиладиган кредитлар бўйича самарали фоиз ставкаларни таъминлаш тартиби тўғрисида»ги (29.12.2006 йилда қабул қилинган) тартибига мувофиқ, барча тижорат банклари кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ижобий даражасини таъминлаган ҳолда, ўз мижозларига тақдим қила бошлади. Download 6,76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |