2. Металл пуллар тизими қандай турларга бўлинади ва уларнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
3. Биметализм тизими қандай шаклларда амал қилган?
4. Биметализм ва монометализм тизимларининг фарқли жиҳатлари нималардан иборат?
5. Олтин танга стандартининг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
6. Олтин қуйма стандартининг жорий этилишига асосий сабаб нималардан иборат?
7. Олтин девиз стандартининг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
8. Пул тизимининг элементларини санаб ўтинг?
9. Пул тизимини ташкил этиш тамойилларини айтиб беринг?
10. Пул тизимини марказдан бошқариш тамойилининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
11. Пул тизимини талаб ва таклиф асосида тартибга солиш тамойилининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг?
12. Пул бирлиги деганда нимани тушунасиз?
13. Баҳо масштаби деганда нимани тушунасиз?
14. Пулнинг қандай турлари мавжуд?
15. Марказий банк томонидан пул муомаласи қандай усуллар ёрдамида тартибга солинади?
16. Пул тизимининг мустаҳкамлиги ва унинг барқарорлигига қандай омиллар таъсир этади?
17. Ҳақиқий пуллар деганда нимани тушунасиз?
18. Пул ўрнини босувчи воситалар деганда нимани тушунасиз?
19. Камида 30 та мамлакат пул бирликларини санаб беринг?
20. МДҲ мамлакатлари пул бирликларини санаб беринг?
Бобга оид тестлар
1. Биметализм тизимининг асосий хусусияти тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси битта металлни (одатда фақат олтин) чегараланмаган миқдорда эркин зарб қилишга рухсат беради
Б. бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси иккита металлни (одатда олтин ва кумуш) чегараланмаган миқдорда эркин зарб қилишга рухсат беради
В. бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси учта металлни (одатда олтин, кумуш ва мис) чегараланмаган миқдорда эркин зарб қилишга рухсат беради
Г. бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси сифатида қоғоз пулларни чегараланмаган миқдорда эркин муомалага чиқаришга рухсат беради
2. Пул тизими деганда нима тушунилади? А. пул тизимининг асосини миллий валюта ташкил этади ва миллий валюта орқали тартибга солинади
Б. пул тизимининг асосини хорижий валюта (одатда АҚШ доллари) ташкил этади ва хорижий валюта орқали тартибга солинади.
В. пул тизимининг асосини эркин конвертирланадиган валюталар ташкил этади ва Халқаро валюта фонди орқали тартибга солинади
Г. пул тизимининг асосини олтин ташкил этади ва олтин фонди орқали тартибга солинади
3. Ҳақиқий пуллар тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. қоғоз пуллар
Б. кредит пуллар
В. электрон пуллар
Г. олтин ва кумуш тангалар
4. Монометализм тизимининг асосий хусусияти тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. иккита қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш) умумий эквивалент вазифасини бажарди
Б. қоғоз пуллар умумий эквивалент вазифасини бажарди
В. учтта қимматбаҳо металл (олтин, кумуш ва мис) умумий эквивалент вазифасини бажарди
Г. битта қимматбаҳо металл (олтин ёки кумуш, асосан олтин) умумий эквивалент вазифасини бажарди
5. Олтин танга стандартининг асосий хусусиятлари тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди
Б. товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади
В. миллий валюталар олтинга эркин алмашадиган чет эл валюталарига айирбошланиши жорий этилади
Г. эркин сузиб юрувчи курс тизими амал қилади
6. Олтин қўйма стандартининг асосий хусусиятлари тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди
Б. товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади
В. миллий валюталар олтинга эркин алмашадиган чет эл валюталарига айирбошланиши жорий этилади
Г. эркин сузиб юрувчи курс тизими амал қилади
7. Олтин девиз стандартининг асосий хусусиятлари тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди
Б. товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади
В. миллий валюталар олтинга эркин алмашадиган чет эл валюталарига айирбошланиши жорий этилади
Г. эркин сузиб юрувчи курс тизими амал қилади
8. Олтин танга стандартидан воз кечилишининг асосий сабаблари тўғри келтирилган қаторни аниқланг? А. Иккинчи жаҳон уруши жуда катта миқдордаги молиявий харажатларни вужудга келишига сабаб бўлди
Б. Биринчи жаҳон уруши жуда катта миқдордаги молиявий харажатларни вужудга келишига сабаб бўлди
В. 1929-1933 йилларда юз берган бутун жаҳон иқтисодий инқирози
Г. АҚШ долларининг жаҳон пули сифатида тан олиниши
9. Нечанчи йиллардан бошлаб халқаро ва маҳаллий ҳисоб-китобларда қоғоз-кредит пул тизими фаолият юрита бошлади? А. – 1920 йиллардан
Б. – 1940 йиллардан
В.– 1930 йиллардан
Г. – 1950 йиллардан
10. Қайси стандартда олтиннинг умумэквивалент сифатида муомаладаги ҳаракати тўхтатилди? А. Олтин танга
Б. Олтин девиз
В. Олтин қўйма
Г. Олтин танга ва олтин қўйма
11. Пул тизимини асосий тартибга солувчи орган қайси қаторда тўғри келтирилган? А. Эмиссион банклар
Б. Тижорат банклари
В. Инвестицион банклар
Г. Давлат банклари
12. Банкноталар қайси орган томонидан муомалага чиқарилади ва тартибга солинади? А. мамлакат тижорат банклари
Б. мамлакат давлат банклари
В. мамлакат Марказий банки
Г. мамлакат инвестицион банклари
13. Хазина билетлари қандай мақсадлар шароитида муомалага чиқарилади? А. давлат бюджети тақчиллиги ва қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида
Б. Марказий банк даромадини ошириш ва харажатларини қоплаш
В. тижорат банклари даромадларини ошириш ва харажатларини қоплаш
Г. давлат банклари даромадларини ошириш ва харажатларини қоплаш
14. Қайси даврда расмий равишда олтиннинг пул воситаси вазифасини бажариши ва қоғоз пулларнинг олтин билан таъминланганлиги бекор қилинди? А. 1973-1975 йилларда
Б. 1969-1971 йилларда
В. 1975-1977 йилларда
Г. 1971-1973 йилларда
15. Ўзбекистонда 100 сўм неча тийинга тенг? А. 100 тийин
Б. 1000 тийин
В. 10000 тийин
Г. 100000 тийин