Пул бирлиги. Пул бирлиги ва унинг номи ҳукуматнинг тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатлари асосида белгиланади. Қонун ва тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида белгилаб қўйилган пул белгилари мамлакатда ягона тўлов воситаси вазифасини бажаради. Мамлакат иқтисодиётида муомалада бўлган пул бирлиги ўзининг номига эга бўлади. Миллий валютанинг номи барча мамлакатларда турлича номда юритилади. Масалан, АҚШда доллар, Буюк Британияда фунт стерлинг, Хитойда юан ва бошқалар (қуйидаги жадвалда жаҳон мамлакатларининг пул бирликларининг номлари келтирилган).
Жаҳон мамлакатлари миллий пул бирлигининг номлари
Мамлакат
Миллий пули
Мамлакат
Миллий пули
Мамлакат
Миллий пули
Австралия
Dollar
Канада
dollar
Руминия
leu
АҚШ
Dollar
Қатар
riyal
Салвадор
colon
Албания
lek
Кения
shilling
Самоа
tala
Алжир
dinar
Кипр
pound
Саудия Арабистон
riyal
Ангола
kwanza
Қирғизистон
som
Сенегал
frank
Аргентина
peso
Қозоғистон
tenge
Сингапур
dollar
Арманистон
dram
Конго
frank
Слования
koruna
Афғонистан
afghani
Корея
won
Судан
pound
Б.А.Э
dirham
Коста Рика
colon
Сурия
pound
Бангладеш
taka
Қувайт
dinar
Сьерра – Леон
leone
Бахрайн
dnar
Латвия
lats
Тожикистон
somoni
Беларуссия
rubel
Левия
Omani
Танзания
shilling
Болгария
lev
Литва
litas
Того
frank
Боливия
boliviano
Мавритания
ouguiya
Тринидад ва Тобаго
dollar
Босня ва Герсогавена
marka
Макао
pataca
Туркия
lira
Ботсвана
pula
Македония
denar
Уганда
shilling
Бразилия
real
Малайзия
ringgit
Украина
hryvnia
Бурунди
frank
Мали
frank
Уругвай
peso
Буюк Британия
sterling
Марокко
dirham
Филиппин
peso
Венгрия
forint
Мексика
peso
Ҳиндистон
rupee
Венесуэла
bolivar
Миср
pound
Хитой
yuan
Ветьнам
dong
Мозамбик
metical
Чад
frank
Гватемала
quetzal
Молдовия
lev
Чехия
koruna
Гонг Конг
dollar
Монголия
togrog
Чили
Peso
Гренада
dollar
Намибия
dollar
Швецария
frank
Грузия
lari
Нигерия
frank
Швеция
krone
Дания
krone
Нидерландия
guilder
Шимолий Африка
rand
Доминика
peso
Никарагуа
cordoba
Шри Ланка
rupee
Европа Иттифоқи
euro
Норвегия
krone
Эквадор
sucre
Жордан
dinar
Озарбайжон
manat
Эрон
rial
Замбия
kwacha
Парагвай
guarani
Эстония
kroon
Зимбабе
dollar
Покистон
rupee
Эфиопия
birr
Индонезия
rupiah
Польша
zloty
Ямайка
dollar
Ироқ
dinar
Панама
balboa
Яман
rial
Исроил
sheqel
Россия
ruble
Янги Зелландия
dollar
Камерун
frank
Руанда
frank
Япония
yen
Баҳо масштаби – бу қийматнинг пул бирлигида акс эттириш воситасидир, пулнинг ўзига хос бўлган техник функцияси ҳам ҳисобланади. Муомалада олтин ва кумуш тангалар пул вазифасини бажарган пайтда баҳо масштаби, яъни миллий валютанинг баҳоси бевосита олтин ва кумуш тангалар орқали аниқланган. Яъни, қоғоз пуллар маълум миқдорда олтин ва кумуш тангалар билан таъминланган. 1971 – 1973 йилларда расмий равишда олтиннинг пул воситаси вазифасини бажариши ва қоғоз пулларнинг олтин билан таъминланганлиги бекор қилинди. Натижада, миллий валютанинг баҳо масштаби товарлар ва хизматлар ҳамда хорижий валюталарга нисбатан талаб ва таклиф асосида аниқланадиган бўлди, кўпчилик мамлакатлар миллий валютанинг қийматини аниқлашда дунёнинг етакчи валюталари ҳисобланган АҚШ доллари, евро, юан каби валюталарни асос қилиб олади. Мамлакатда баҳолар масштаби миллий пул бирлиги ва унинг элементлари орқали ўлчанади. Масалан, Ўзбекистонда “Сўм” ва 100 тийин.
Пулнинг турлари – малакатдаги қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ҳеч қандай мамлакатда металл пул тизими амал қилмайди. Пулнинг асосий турлари сифатида кредит билетлари (банкнота), шунингдек, давлатнинг хазина билетлари ва тангалар тўлов воситасини бажаради.
Банкнота (банк билетлари) – бу қонуний тўлов воситалари ҳисобланиб, мамлакат Марказий банки томонидан муомалага чиқарилади ва тартибга солинади.
Хазина билетлари – қоғоз пул бўлиб, мамлакат Молия вазирлиги томонидан давлат бюджети тақчиллиги ва қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида муомалага чиқарилади. Банкноталардан фарқи шундаки, ушбу пуллар ҳеч қандай қимматбаҳо металл билан таъминланмаган бўлиб, олтин ва кумушга алмаштириш мумкин бўлмаган. Хазина билетлари пул тизимининг дастлабки даврларида жорий этилган бўлиб, мамлакат Молия вазирлиги Марказий банк билан бир қаторда пул чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда миллий валюта ва пул муомаласи барқарорлигига тўлиқ Марказий банк масъул эканлиги туфайли ҳеч қандай мамлакатда Молия вазирлиги хазина билетларини муомалага чиқармайди. Агар бдюжет тақчиллигини қоплаш учун маблағ зарур бўлса ушбу маблағни Марказий банкдан кредит сифатида олади.
Танга – металл қуймадан, мамлакатнинг қонуний тўлов воситаси сифатида турли қийматларда муомалага чиқарилади. Иқтисодий адабиётларда тангалар “майдаловчи пул” тарзида ҳам талқин этилади, бунинг боиси шундаки, тангалар кичик қийматда муомалага чиқарилиб, савдо – сотиқ ишларида қайтимларни беришда қўлланилади. Албатта, бунинг учун мамлакат миллий валютаси барқарор ва сотиб олиш қобилияти юқори бўлиши мақсадга мувофиқ.
Пул бирликлари ва белгиларини эмиссия қилиш тартиби ва уларнинг таъминланганлик асослари. Ҳар бир мамлакат ўзининг миллий валютасини эмиссия қилиш тартиби ва қоидаларини мустақил равишда амалга оширади. Мамлакатда миллий валютани эмиссия қилиш, муомалага пулларни чиқариш ва муомаладан қайтариб олиш тартибини Марказий банк амалга оширади. Муомаладаги пул бирликлари Марказий банкнинг барча активлари ва мамлакатдаги моддий товар қимматликлар билан таъминланади.
Пул муомаласини тартибга солишнинг усуллари. Мамлакатда пул муомаласини тартибга солишнинг асосий мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу вазифани Марказий банк амалга оширади. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишнинг асосий инструментлари сифатида мажбурий захиралар сиёсати, қайта молиялаш сиёсати, очиқ бозордаги операциялари, депозит сиёсати ва валюта сиёсатини амалга оширади. Марказий банк ушбу инструментлар орқали товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мутаносибликни тартибга солади. Бундан асосий мақсад мамлакат миллий валютасининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Мамлакатда пул оборотининг таркиби ва уни ташкил этиш. Пул обороти ўз таркибига нақд пулли ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни олади. Иқтисодиётда амалга оширилаётган пул оборотининг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб – китоблар улушига тўғри келади. Пул оборотининг таркиби, тартиби ва назорати Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Ҳар бир мамлакатда пул тизимининг таркиби, амал қилиш усуллари ва тартиби давлатнинг тегишли қонунлари асосида ўрнатилади.
Пул тизимининг мустаҳкамлиги ва унинг барқарорлигига турли омиллар таъсир қилади. Хусусан:
а). Мамлакат Марказий банкининг пул – кредит сиёсатини амалга оширишдаги мустақиллиги. Кўпчилик ҳолларда Марказий банк пул – кредит сиёсатини амалга оширишга ҳукуматнинг аралашуви ва тазийқи натижасида миллий валютанинг сотиб олиш қобилияти заифлашади, мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончи пасайиб кетади. Бунинг натижасида пул тизими нобарақарор бўлиб, Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул – кредит сиёсати ўзининг тегишли самарасини бермайди.
б). Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлиги. Мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлиги ва ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлиги пул тизимининг брақарорлигини таъминлашга бевосита хизмат қилади. Чунки бозор муносабатларининг чуқурлашуви мамлакатлар ўртасида иқтисодий интеграцияни ривожланишига ва иқтисодиётнинг глобаллашувига олиб келади. Ушбу шароитда олиб борилаётган макро ва микроиқтисодий сиёсат тегишли самарани бермаса, мамлакатда импортнинг ҳажми экспортга нисбатан ортиб кетиши кузатилади. Бу эса ўз навбатида пул тизимининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, пул тизими ва унинг элементларини ривожланиш, шунингдек, самарали ташкил этилишига қатор омиллар таъсир қилади. Булардан асосийлари сифатида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминланганлиги ҳисобланади.