Тижорат банкларининг харажатлари қандай гуруҳларга ажратилади?
Бобга оид тестлар
1. Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятига ким лицензия беради? a) Молия вазирлиги
b) Марказий банк
c) Олий Мажлис
d) Вазирлар Маҳкамаси
2. “Банк Кенгаши” яна қандай номланади? а) кузатув кенгаши
b) тижорат кенгаши
c) бошқарув кенгаши
d) назорат кенгаши
3. Банкнинг олий бошқарув органи бу? а) банк кенгаши
b) аксиядорлар умумий йиғилиши
c) тафтиш комиссияси
d) банк бошқаруви
4. Акциядорлари 1000 кишидан ортиқ бўлган тижорат банклари Кенгаши камида неча аъзодан иборат бўлиши керак? а) 5
b) 9
c) 7
d) 11
5. Янги ташкил қилинаётган хусусий банклар учун устав капиталининг енг кам миқдори қанча бўлиши лозим? а) 5 млн. евро эквивалентида
b) 100 млрд. сўм
c) 50 млрд. сўм
d) 5 млн. доллар эквивалентида
6. Чет эл капитали иштирокидаги банкларда қайси ҳолатда бошқарув раиси биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим? а) бош бухгалтер чет эл фуқароси бўлса
b) бошқарув раиси ўринбосарлари сони 1 кишидан кўп бўлса
c) бош банки Европада жойлашган бўлса
d) ҳаммаси тўғри
7. Тижорат банклари муассислари томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим етилгандан сўнг, Марказий банк қанча вақт мобайнида дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим? а) 1 ой
b) 3 ой
c) 2 ой
d) 4 ой
8. Дастлабки рухсатнома қанча муддатгача ўз юридик кучини сақлаб қолади а) 1 ой
b) 3 ой
c) 6 ой
d) 12 ой
9. Тижорат банклари қайси функциясини амалга оширишида пул маблағлари иштирок этмайди а) вақтинчалик бўш пул маблағларини жамғариш
b) юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаш
c) иқтисодий ва молиявий маслаҳатлар бериш
d) барча жавоблар тўғри
10. Тижорат банклари учун хос бўлмаган функцияни кўрсатинг.
а) вақтинчалик бўш пул маблағларини жамғариш
b) муомалага нақд пулларни чиқариш
c) тўловларни амалга оширишда воситачилик қилиш
d) барча жавоблар тўғри