Рақобат турлари ва усуллари.
Рақобат курашиш воситалари ва усуллари жихатидан икки хил кўриниш (тур)да бўлади:
халол рақобат;
ғирром рақобат;
Халол рақобат қонуний, йўл берилган ва хамма тан олган, инсоний усуллар билан ўзаро беллашувдир. Халол рақобатда маданий усуллар қўлланилади. Бу усуллардан:
нарх воситасида рақобатлашув;
товар сифатини ошириш орқали курашиш;
сервис хизмат кўрсатиш орқали беллашув;
каби рақобат усуллари кенг тарқалган.
Нарх билан рақобатлашувда маҳсулот ва хизматлар нархи арзон ёки қиммат белгиланади, аммо нархни ошириш ёки туширишнинг чегараси бор. Нарх харажатлардан пасайиб кетса, зарар кўрилади. Бундай усулда беллашув хамиша хам қўл келавермайди.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда товар сифатини ошириш орқали рақобатлашув катта аҳамиятга эга, чунки аҳолининг харид қобиляти юқори бўлиб, қиммат товарларни хам сотиб олишга қурби етади. Товар сифатини ошириб бориш доимий равишда товарлар таркибини янгилаб туришни хам талаб қилади. Товарнинг сифати деганда унинг дизайни (чиройи), истеьмол учун қулайлилиги, узоқ ва ишончли хизмат қилиши, экологик тоза бўлиши кабилар тушинилади.
Рақобатнинг сервис (хизмат кўрсатиш) воситаси, товардан фойдаланишда хизмат кўрсатиш ёки фойдаланишни қулайлаштириш, маҳсулотни сотиш жараёнида қўшимча хизматлар жорий қилиш (қадоқлаш, етказиб бериш, ўрнатиш, кафолат нарх чегирмалари ва х.к.) хозирда жадал тарқалиб бораётган усулдир. Техникавий товарлар сотилганда уларни ишлатиш юзасидан хизматлар кўрсатилади. Товарни харидор дидига мослаштириш, уйига элтиб бериш, бепул таъмирлаб туриш каби хизматлар кўрсатилади ва хизматларни ким яхши бажариши орқали рақобат боради.
/ирром рақобат ман этилган воситалар ёрдамида ва ғайриинсоний усуллар билан олиб бориладиган курашдир. /ирром рақобат юз берганда жосуслик, қўпорувчилик, рекет, тухмат, товар белгисини ўғирлаш, хатто қотиллик каби усуллар қўлланилади, рақибни турли йўллар билан обрўсизлантириш чоралари кўрилади.
Хозирги рақобат курашида товар рекламасига алоҳида эътибор берилади.
Реклама товарнинг авзалликлари хақида холисона ахборот бўлиб, турли йўллар
билан харидорларга етказилади. Реклама ахборотига қўйиладиган асосий талаблар,
биринчидан, товарнинг хусусияглари хақида тўғри, холис ва халоллик билан
ахборот бериш, иккинчидан, ўзгалар товарини ва хизматини ерга урмаслик, ёмонламасликдан иборат. Бозор қоидасига биноан рекламага пул аямаган фирма рақобатда ғолиб чиқади.
Реклама - савдо сотиқни харакатга келтирувчи кучдир. У ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида коммуникатив алоқани ўрнатади. Истеъмолчи реклама қилинаётган товар тўғрисида малакали билимга, яъни тасаввурга эга бўлиши керак. Реклама хабарлари шундай бўлиши зарурки, у истеъмолчида товарга нисбатан ижобий муносабат уйғотиши ва уни сотиб олишга ишонч уйғота олиши лозим.
Реклама мазмунига келганда, унга товарларни ва уларнинг истеъмол қилиш хусусиятини ташвиқот қилиш деб қаралиши шарт. Айрим қараш ва ғояларнинг шаклланишини ташвиқот қилиш рекламани ривожлантиришнинг янги имкониятларини очади.
Маркетинг фаолияти тажрибаси шуни тасдиқлайдики, рекламанинг таъсирчанлиги унга товарларни ишлаб чиқарувчидан тортиб истеъмолчигача бўлган харакат тизимидаги ўрнига нечоғли ахамият берилишига боғлиқдир. Рекламанинг самарадорлиги эса жамоатчилик фикрининг шаклланиши ва истеъмол баҳоларининг ўзгариши билан ўлчанади.
Тадбиркорлик субеъктлари реклама фаолиятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. истеъмолчининг реклама қилинаётган товар ва хизматга хамда бозорга бўлган эхтиёжини ўрганишни;
2. мақсадга эришишни стратегик режалаштириш, бозор чегарасини аниқлаш, реклама воситаларидан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш юзасидан зарур тадбирлар ишлаб чиқиш;
3. реклама воситаларини танлаш бўйича харажатлар тизимини белгилашда тактик қарорлар қабул қилиш, матбуотда эълонларнинг ёритилиши ва намойиш қилиши юзасидан тадбирларни ишлаб чиқиш;
4. матн ёзишни хисобга олган холда эълон тузиш, макет тайёрлаш, уни бадиий безаш ва уларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Реклама воситалари бўлиб оммавий ахбарот воситалари (телевидение, радио, газета ва журналлар), эълон, кўргазма, плакат, афиша, проспектлар, буклетлар ва махсус реклама агентликлари хисобланади.
Тадбиркорлар томонидан маҳсулот ва хизматлари рекламасини қай даражада ташқил этганликлари келгуси рақобат курашида муваффақиятга эришишига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |