Мақсад.
Ўқувчиларни
ўрганганлари
асосида
билимларини
умумлаштириш
ва
хулосалашга
ўргатиш.
Метод. Суҳбат.
Саволлар.
1. Сиз
ёзган ва ўқиган сўзлар қандай
сўроқларга жавоб бўлади?
2. Ким сўроғига жавоб бўлган сўзлар нимани
билдиради?
3. Нима сўроғига жавоб бўлган сўзлар нимани
билдиради?
4. Демак,сўзлар нималарга ном бўлар экан?
Тўртбурчак ичида берилган
хулосаларни
ўқинг.
Саволларни
диққат
билан
тингланг. Саволларга қисқа
ва аниқ
жавоб беринг.
5-
ЎФЭ
Мақсад. Ўқувчиларни шахс ва нарсани билдирган
сўзлар бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш.
Метод. Топшириқ.Суҳбат ва мустақил иш методи.
1.92- машқ шартини тушунтириб беринг.
2. Шеърни ифодали ўқинг.
3.Ажратиб кўрсатилган сўзларга сўроқ беринг. Улар
нимани билдиряпти?
4. Митти, ошиён сўзларига маънодош сўз топинг.
5. Таьлимий ўйин .
1) қушлар ва гулларни икки гуруҳга ажратинг;
2) қуш расмини қўлингизга олиб , унинг номини
айтинг;
3) гул расмини қўлингизга олиб, унинг номини
айтинг.
6. Тест ечиш.
- Шахс номлари берилган қаторни белгиланг.
А. Мирзо Бобур
Б. Қушча
- Нарсани билдирган сўзлар қаторини белгиланг.
А. Турна
Б. Амир Темур
92- машқ шартини ичингизда
ўқинг.
Шеърни
ифодали
қилиб
ўқишга тайёланинг.
Ким кўп қуш ва гул номини
билишини
ҳисобга
олиб
боринг
ва
уни
қандай
рағбатлантириш керак деб
ўйлайсиз?
Ўқитувчиларда дасрни ташкил этишдан олдин модул дарси юзасидан қуйидаги каби кўрсатмалар берилди:
Мазкур модул биринчи ва иккинчи гуруҳ учун ҳам тавсия этилади. Дарс топшириқларидан
ўқувчиларнинг савиясига, билимларни ўзлаштира олиш даражасига қараб фойдаланилади. Айрим
топшириқлар қобилиятли ўқувчиларга берилиши мумкин.
Биринчи синфдан ўқувчилар модул усулида мустақил ишлашга ўргатиб борилса, кейинги
синфларда ҳам шун каби дарсларни ташкил этиш осонлашади, чунки ўқувчиларда бу ҳакида кўникмалар
ҳосил бўла боради.Ўқитувчи дарс давомида дам олиш дақиқалари уюштириши лозим.
Таьлимий ўйин уюштирилганда иккала гуруҳдан иккитадан ўкувчи чиқиб, қуш ва гул расмларини
истаганча олади ва гуруҳи билан маслаҳатлашиб , уларнинг номларини айтади.
Тестлар ўқувчиларнинг имкониятига қараб кўпайтирилиши ёки мураккаблаштирилиши
мумкин.Тест ҳар бир ўқувчи учун алоҳида тайёланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
1- синфда сўз маънолари юзасидан умулаштирувчи дарс модулусулида ўтилганда, ўқувчилар унчалик
қийналмадилар. Бу дарс учун асосан мустақил ва ижодий бажариладиган торшириқлар ишлаб чиқилди.
Қуйида шу дарс намунасини келтирамиз.