ЗАМИН ВА ПОЙДЕВОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ УСУЛЛАРИ.
Қурилиш амалиётида қўлланиладиган замин ва пойдеворларни таъмирлашга оид усуллар турли-туман бўлиб, уларни умумий мақсадга қараб шартли равишда уч турга бўлиш мумкин:
3) Заминга узатилувчи босим қийматини камайтириш;
Пойдевор ашёсини муста\камлаш;
Замин грунтларининг муста\камлик кўрсаткичларини ошириш.
Заминга узатилувчи босимни камайтириш.
Грунтлар механикаси фанининг асосчиларидан бири К.Терцаги йигирманчи йиллари бошидаёқ «Агар имконият яратилса, \ар қандай грунт шароитида гарчи у ни\оятда бўш бўлса \ам, қанчалик юқори қийматли юк таъсир этишидан қатъий назар муста\кам ва тур=ун заминли бино яратиш мумкин»-деб ёзган эди. Бу гапнинг мазмунида икки нарса ётади: биринчиси
пойдевор таг юзаси ўлчамларини катталаштириш; иккинчиси эса пойдеворни чуқурлашни ошириб, босим қийматини чуқур жойлашган муста\кам қатламларга узатиш.
Дар\ақиқат, заминга узатилувчи босим қиймати, асосан, пойдевор таг сат\и ўлчамларига бо=лиқ бўлиб, юза ортиши билан босим қиймати камаяди. Лекин пойдевор таг юзаси ўлчамларини катталаштиришда \ам маълум чегара бўлиб, у бинонинг режа ўлчовлари билан белгиланади.
Пойдевор таг юзасини кенгайтиришни амалда икки усул ёрдамида бажариш мумкин: биринчиси, грунтни қўшимча босим таъсирисиз пойдевор таг юзасини кенгайтириш; иккинчиси эса қўшимча босим таъсирида таг юзани кенгайтириш. Иккала \олда \ам юзасининг умумий майдони ортади. Фойдаланишда бўлган бино пойдеворининг чуқурлигини ошириш анча мураккаб э\тиёт чоралари кўришни талаб этади, акс \олда бино зараланиши мумкин.
Таъмирланувчи пойдеворни махсус кўтаргичлар (домкрат) ёрдамида ма\камлаб, уни тагидан оз-оз қисмларга бўлиб кавланади. Кавланган қисмга бетон қуйилиб, сўнгра кейинги қисмига ўтилади. Бу ишни пойдевор таг юзаси тўлгунча давом эттирилади.
Саёз пойдеворларнинг чуқурлигини ошириш мақсадида уларни қозиқларга ўтқазиш амалда кенг қўлланилади (9.1-расм). Бунинг учун \ам икки усул мавжуд. Биринчиси пойдевор танасини тик ва бурчак остида пармалаб (пармалаш диаметри 15-20 см) пуркагичлар ёрдамида юқори босимда суюқ бетон юборилади. Иккинчи усул эса пойдеворни махсус кўтаргичлар ёрдамида ма\камлаб, унинг остига йи=ма темир-бетон қозиқлар босиб киритилади.
Грунтларни муста\камлаш усули асосан грунтни сунъий қотириб, юк кўтариш қобилиятини ошириш. Амалиётда силикатлаш, электр-силикатлаш, иссиқлик таъсирида (термик усул) қотириш, қумли ёстиқлар қўллаш ва бошқа усуллар қўлланилади.
Цементлаш пойдевор ашёсининг муста\камлиги етарли бўлмаган
\олларда қўлланилади. Бунинг учун пойдевор танасига диаметри 25 мм бўлган тешикчалар \осил қилиниб, уларга пўлат қувурчалар киритилади ва улар орқали юқори босимда 0,3-0,5 Мпа 1:1 таркибли цемент қоришмаси юборилади.
Бетон ва темир-бетон қопламалар цементлаш усулини қўллаш мумкин бўлмаган \олларда қўлланилади. Бетон қопламанинг минимал қалинлиги 15 см. кўпчилик \олларда 20-30 см қабул қилинади. Бундай қопламалар бир томонлама ва икки тонлама бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |