Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим маркази низомий номидаги


Текширув №1. Катталарнинг пассивлиги шароити



Download 319,5 Kb.
bet24/33
Sana21.02.2022
Hajmi319,5 Kb.
#42963
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
erta tashxis va abilitatsiya Mahz

Текширув №1. Катталарнинг пассивлиги шароити.
Бола устида ўйинчоқлар турган стол олдидаги баланд стулга ўтказилади. Катта одам унга қараб уни олдида ўтиради, лекин унга эътибор қаратмайди. Агар бола предмет устидан эгалик қилишни бошласа, катта одам уни 3 минут давомида унинг харакатларига халақит бермасдан кузатади.
Агар бола катта одамга мурожат қилса, жавоб бериш керак, лекин ташаббус кўрсатмаслик керак. Катта одам 3 минут давомида боладаги коммуникатив алоқанинг юзага чиқишини қайд этиб боради.
Текширув № 2. Ситуатив – шахсий мулоқот.
Иккинчи текширувда катталар ташаббуси билан ситуатив – шахсий мулоқотда боланинг хохиши ва имконияти юзага чиқади. Бола стол олдида болалар стулчасида ёки гиламда, диванда эркин ўтиради. Бу текширувда предметлар болани қўли етадиган жойда бўлмаслиги керак. Катта одам болага уни исмини эркалаб айтиб, ширин сўзлар билан силаб мурожат қилади, қўлига олади ва қучоқлайди. Агар бола катталарнинг бу харакатларига жавоб қайтарса, унда ташаббус юзага келади, катта одам боланинг муносабатига қараб қолади. Агар бола бу таъсирларга 3 минут давомида жавоб бермаса, у ситуатив – шахсий мулоқотни давом эттиради. Агар бола катта одамни ўзидан итарса, хархаша қилса, текширувни тўхтатиш талаб этилади. Шу хақида протоколга қайд қилинади.
Текширув № 3. Ситуатив – фаолиятли мулоқот.
Бу ерда катталар билан ситуатив – фаолиятли мулоқотда боланинг хохиши ва имкониятларини ўрнатилиши юзага чиқади.
Бола стол олдидаги болалар стулчасига ўтказилади. Катта одам уни ёнига юзма – юз ўтириб, предмет билан содда харакат кўрсатади, болага бирга ўйнашни таклиф этади, кўрсатган харакатини такрорлайди. Агар бола ўйинчоқни махкам ушлаб бир ўзи ўйнай бошласа, катта одам унга қўшилишга харакат қилади: унга ўйинчоқни беришини сўрайди, у билан бошқа харакатларни кўрсатади. Ўйинчоққа нисбатан қизиқишни тезда сўнишини хисобга олган холда, бир қанча предметларни тайёрлаб қўйиш керак, болага улар ичидан унга қизиқарли бўлганлигини танлаш таклиф этилади.
Агар бола ўйинчоқни қўлига олса, катта одам болани қўлидан ушлаб бола билан харакатлари фаолият доирасини кенгайтиради. Агар бола биргаликдаги фаолиятга киришиб кетса, катта одам боланинг харакатларини тақдирлаши ва тақиқлаши керак, лекин таъқиқловчи сўзлар мулойим интонацияда (“бундай эмас”) ва тўғри харакатни кўпсатиш билан берилиши керак. Боланинг таъсирланишини кузатиб, зарур фаолият турларини таклиф этиш керак. Текширув 3 минут давом этади.




  1. Download 319,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish