ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
_______________А.Умаров
202___ йил “___”___________
|
Информатика ва рақамли технологиялар
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Фан/модул коди
355ИВРТ
|
Ўқув йили
2021-2022
|
Семестр
2
|
ЭCТС - Кредитлар
6
|
Фан/модул тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
6
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Информатика ва рақамли технологиялар
|
90
|
90
|
180
|
2.
|
И. Фаннинг мазмуни.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда касбий фаолиятларида учрайдиган турли масалаларни ҳал қилишда информатика ва рақамли технологияларнинг назарий ва амалий асосларидан фойдаланиш ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, кўникма ва малакаларни шакллантииришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – информатика ва рақамли технологиялар фанининг асосий ривожланиш йўналишлари, ахборот, унинг турлари, хусусиятлари ва ўлчов бирликлари, ахборотлашган жамият, ахборий маданият, жамият ва таълимнинг ахборотлаштирилиши, компютерларнинг ахборий-мантиқий ва арифметик асослари, электрон ҳукумат, электрон рақамли имзо, электрон тижорат ва рақамли технологиялар, виртуал борлиқ, булутли технологиялар, блоcкчаин ва рақамли медиа маркетинг ҳақида назарий ва амалий билимларни, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.
“Информатика ва рақамли технологиялар” фанининг ўқув дастури Финляндия ва Кембридж тажрибаси асосида таҳлил қилинган ва ишлаб чиқилган.
ИИ. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
ИИ.И. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Информатика ва рақамли технологиялар фанининг асосий ривожланиш йўналишлари.
Информатика ва рақамли технологиялар фанининг мақсади, обекти ва предмети. Информатикага оид фанларнинг шаклланиш тарихи. Информатиканинг асосий ривожланиш йўналишлари. Замонавий информатика тузилмаси.
2-мавзу. Ахборот, унинг турлари, хусусиятлари ва ўлчов бирликлари.
Ахборот ва маълумот тушунчалари. Ахборотларни тақдим этиш шакллари: узлюксиз ва дискрет ахборотлар. Ахборотларнинг хусусиятлари. Ахборотли жараёнлар. Ахборотларнинг хусусиятлари. Ахборотнинг синтактик, семантик, прагматик ўлчовлари. Ахборотнинг ўлчов бирликлари.
3-мавзу. Жамият ва таълимни ахборотлаштириш.
Ахборотлашган жамиятда инсон. “Ахборий маданият” тушунчаси ва унинг мазмуни. Ахборий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш шарт – шароитлари ва воситалари. Таълимни ахборотлаштириш. Жамият ва таълимни ахборотлаштиришнинг ҳуқуқий-меёрий асослари. Жамиятнинг ахборот ресурслари, ахборот бозори ва жамиятнинг ахборот потенсиали.
4-мавзу. Шахсий компютернинг ахборий-мантиқий асослари.
Мантиқий ўзгарувчилар ва мантиқий ифодалар. Мантиқий амаллар. Мантиқий функсиялар ва уларнинг ростлик жадвали. Мантиқий схемалар. Бул алгебраси ва элементар Бул функсиялари. Бул алгебраси қонунлари. Компютерни ишлашининг мантиқий ва физик асослари.
5-мавзу. Компютерда ахборотларни қайта ишлашнинг арифметик асослари.
Саноқ системалари. Позитсион ва нопозитсион саноқ системалари. Иккилик, саккизлик ва ўн олтилик саноқ системалари. Сонларни бир саноқ системасидан бошқа саноқ системасига ўтказиш.
6-мавзу. Ахборотларни кодлаш ва декодлаш.
Кодлаш ва декодлаш тушунчалари. Кодлаш турлари. Матнли ахборотларни кодлаш усуллари. График ахборотлар ва уларни кодлаш. Аудио ва видео ахборотларни кодлаш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |