Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Иқтисодий ўсишнинг моҳияти, таркиби ва хисоблаш усуллари



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/44
Sana19.04.2022
Hajmi1,37 Mb.
#564256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
modernizatsiyalash sharoitida iqtisodij osishni prognozlash ozbekiston respublikasi misolida

 
Иқтисодий ўсишнинг моҳияти, таркиби ва хисоблаш усуллари 
Иқтисодий ўсиш замиридаги замонавий иқтисодий назарияда одатда
табий аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш ҳажмининг реал кўпийиб кетиши 
ва қисқа муддатли равнақи эмас, балки, узоқ муддатли вақт оралиғидаги 
ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишига боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш реал 
хажмининг табий дара жасининг узоқ муддатли ўзгариши тушунилади.
Иқтисодий ўсиш 
– бу мамлакат иқтисодиёти маълум давр мобайнида 
(одатда бир йил) миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш ҳажмининг аҳоли жон 
бошига нисбаттан ёки умумий иқтисодиётга нисбаттан ортишидир. 
Иқтисодий ўсишнинг ҳозирги тури XVIII асрнинг ярмида Англияда 
саноат революцияси натижасида аниқланган. Бу даврда, аҳолининг реал 
даромадлари 10 бараварга ошди, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 
ундан ҳам юқори бўлди. Аҳолининг ўртача жон бошига даромади соатига 1 
АҚШ долларни ташкил этган. XX аср бошларигача иқтисодий ўсиш ҳақидаги 
маълумотлар тўлиқ мавжуд эмас эди. Иқтисодий ўсиш назариясининг 
асосчиси XX аср бошларидан фаолият кўрсатиб келган иқтисодчи олим 
Йозеф Шумпеттер бўлиб ҳисобланади. Шу жумладан, иқтисодий ўсиш 
назариясига Саймон Кузнец, Фернан Бродель, Теодор Шулц, Гери Беккер, 
Майкл Портер, Николай Кондратев ва бошқа иқтисодчи олимлар ўз 
ҳиссаларини қўшганлар. Иқтисодчи олим Ангус Медисон реал ЯИМ ва 
иқтисодий ўсиш суратларни баҳолаш соҳасида кўплаб тадқиқотларини олиб 
борган.
Комплекс кўрсаткич иқтисодий ривожланиш, иқтисодий ўсишдан 
фарқланиб, иқтисодий ўсиш оддий миқдорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 
Одатда, иқтисодий ўсиш аҳолининг умумий турмуш даражасини 
ифодалайди, умр кўриши давомийлиги, тиббий хизматлар сифати, сифатли 


11 
таълимнинг мавжудлиги, иш кунининг қисқариши, фуқароларнинг 
хавфсизлиги ва бошқалар. Иқтисодий ривожланиш эса ҳар бир аҳолининг 
турмуш даражаси сифат кўрсаткичи яхшиланиши инобатга олиниб, у роқали 
иқтисодий ўсишга эришилади. 
Иқтисодий ўсишнинг интенсив ва экстенсив турлари мавжуд. Аввал 
иқтисодий ўсишга экстенсив омилларнинг ўсиши натижасида эришилади. 
Кейин эса интенсив омилларнинг ривожланиши ҳисобига иқтисодий ўсишга 
эришилади. Замонавий илм фан ва техниканинг ривожланиши, уларни 
ўзлаштирилиши ҳисобига, интенсив омиллар иқтисодий ўсишнинг асосий 
омилига айланади. Реал ҳаётда соф интенсив ёки соф экстенсив ўсиш мавжуд 
эмас. Улар бир-бири билан узвий боғлиқдир, фақатгина бир омилнинг улуши 
ўсишда етакчи ўринда туради.
Экстенсив ўсиш омиллари миқдор кўрсаткични ортиши нитижасида 
ўсишга эришилади. Шу билан бир қаторда меҳнат унумдорлиги деярли 
ўзгармайди. Экстенсив ўсишда, ресурслардан ҳаддан тортиқ фойдалниш 
натижасида, капитал қайтими камайиб боради. Масалан, корхонага ҳаддан 
ортиқ ишчи кучини жалб этилиш ишчи кучи ортиқчалиги ва меҳнат 
унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлади. Бу омиллар инновация, янги 
ишлаб чиқариш технологиялар ва бошқарув технологиялар, инсон капитали 
сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлмайди.
Иқтисодий ўсишнинг интенсив омиллари сарасига бошқарув тизимини 
такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш, технологиядан самарали 
фойдаланиш, 
инновациядан 
фойдаланиш, 
ишлаб 
чиқаришни 
модернизациялаш ва инсон капитали такомиллаштирилиб борилади. 
Билимларга асосланган иқтисодиётда ҳам саноатлашган иқтисодиётда ҳам 
асосий ўсиш омили сифатида юқори сифатли инсон капитали бўлиб 
ҳисобланади. Барқарор ўсиш меҳнат унумдорлиги ўсиши ҳисобидан, 
инновация ҳисобидан, доимий инвестиция ҳисобидан, микро ва макро 
даражада ҳаражатларнинг камайиши ҳисобидан эришилади. Техник 
тараққиёт, физик ва инсон капиталининг тўпланиши, иқтисодий институтлар 


12 
ва инфратузилманинг яратилиш каби омиллар, узоқ муддатли иқтисодий 
ўсишни, меҳнат унумдорлигини ошириш, инсон капитали унумдорлигини 
ошириш, физик капитални модернизациялаш ва харажатларни камайишига 
олиб келади.
Одатда, замонавий иқтисодий ўсишда 4 та асосий иқтисодий ўсиш 
турларини ажратиб кўрсатилади, булар, мамлакат иқтисодиётини бир 
маромда ўсиши (лидер мамлакатлар иқтисодий ўсиши), юқори ўсиш 
(Япония, Сингапур, Гонгконг, Жанубий Кореа), ўсишнинг фожеалари (баъзи 
марказий Африка мамлакатлари), иқтисодий ўсишнинг мавжуд эмаслиги 
(Зимбабве). Ўзбекистон Республикаси 2000 йилдан бери барқарор ўсиш 
суратларига эришмоқда. Мамлакатимиз иқтисодий ўсиши кўпроқ юқори 
ўсиш турига мос келади. 
Иқтисодий ўсишни ташкил этувчилари, иқтисодий ўсиш суратларини 
жадаллаштирувчи ва секинлаштирувчи куч бу иқтисодий ўсиш омиллари 
бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар қуйидагилар: 
меҳнат реасурсларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари; асосий капиталнинг 
самарадорлиги; табиий ресурсларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичи; 
бошқарув самарадорлиги; технологи самарадорлиги ва бошқалар. 
Иқтисодиёт назариясидан маълумки ЯИМни ҳисоблашнинг 3 тури 
мавжуд бўлиб, булар, қўшилган қиймат бўйича ҳисоблаш, харажатлар бўйича 
ҳисоблаш, даромадлар бўйича ҳисоблаш. 
Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва 
хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар 
йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик 
жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига 
амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ 
маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
2
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб 
чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар қиймати бир марта ҳисобга 
2
Ишмуҳамедов А.Э., Джумаев З.А. Макроиқтисодиёт (Марузалар матни) –Т.-2007 ТДИУ 


13 
олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб 
чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки 
ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг 
бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди. 
Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки 
ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки
экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади. 
Якуний товарлар ва хизмртларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ 
товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди. Қўшилган қиймат товар 
ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун 
фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган 
харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади. 
ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш, якуний фойдаланиш усули деб ҳам 
юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб 
олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар 
қуйидагича гуруҳланади: 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish