Мундарижа Кириш Лойиҳавий молиялаштириш тушунчаси, унинг мазмунмоҳияти ва аҳамияти Йирик инвестиция лойиҳаларини лойиҳавий молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистонда лойиҳавий молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятлари ва истиқболлари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш Мамлакатимизда 2019 йилни “Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши ҳам чуқур маъно касб этади. Сабаби инвеститсияларни жалб этмасдан туриб, иқтисодиётда мавжуд бўлган капитал эҳтиёжини қондириб бўлмайди. Шундай экан, инвеститсион лойихани самарали ишлаши учун қулай муҳитни яратиш, унинг мураккаблик жиҳатларини юмшатишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш долзарблик касб этади.
Ҳозирги шароитда барқарор ва самарали лойиха олиб борадиган иқтисодий жараёнларни таъминлаш замонавий иқтисодий-ижтимоий муносабатлар моделини ўзида акс эттиради. Жумладан, иқтисодий ўсишнинг молиявий омиллари қаторида асосий кўрсаткич сифатида инвеститсион лойихани қайд этишимиз мумкин. Замонавий шароитда эса, инвеститсион потентсиал инобатга олинган ҳолда инвеститсион жозибадорликни вужудга келтириш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Мамлакатимизда ўтказилаётган демократик бозор ислоҳотларининг ва Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг диққат марказида турган энг муҳим устувор вазифалардан бири – миллий иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизатсия ва диверсификатсия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш саналади. Жумладан,“..миллий иқтисодиётнинг таркибида саноат улушини кўпайтириш, юқори технологияли саноат ва қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш, саноатни янада модернизатсия ва диверсификатсия қилиш, ҳар бир ҳудуднинг саноат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, янги саноат корхоналари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш1” деб таъкидланган.
Албатта, юқоридаги ислоҳотларнинг барчасининг замирида давлат ва нодавлат сектор корхоналарининг барқарор суръатларда инноватсион салоҳиятини рўёбга чиқариб келаётганлиги ётади. Шу сабабли, бугунги глобаллашув ва миллий иқтисодиётни либераллаштириш шароитида миллий иқтисодиёт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда инноватсион салоҳият, уни шаклланиши ва ривожланишини баҳолаш, бошқаришнинг назарий-услубий масалаларини комплекс тадқиқ қилиш, саноат корхоналарида инноватсион салоҳиятни ривожлантириш ва бошқариш омиллари ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, республикада саноат корхоналарида инноватсион салоҳиятни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, инноватсион салоҳиятни баҳолаш усулларини қиёсий ўрганиш ва саноат корхоналарида инноватсион лойихани бошқариш механизмларининг замонавий ҳолати ва тендентсияларини аниқлаш ўз эчимини кутаётган долзарб муаммолардан ҳисобланади.