ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ(ТАРМОҚЛАР ВА СОҲАЛАР БЎЙИЧА)
ЙЎНАЛИШИ
____курс талабаси
___________________________________нинг
________________________________фанидан
бажарган мустақил иши
Мавзу:_____________________________________________
Бажарди:______________
Қабул қилди:______________
ТОШКЕНТ 2022
Режа:
Талаб ва унинг узгарувчанлиги. Талаб эластиклиги
Меъёрий нафлилик ва унинг пасайиб бориши
Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар. Таклиф эластаклиги
Бозор мувозанатининг иктисодий мазмуни
Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чикарувчи, харидор билан сотувчи уртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга чикади. Харидорнинг бозордаги харакати талаб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён булади.
Бозор иктисодиётида «талаб» билан «таклиф» фундаментал, асосий тушунчадир.
Талаб - бу пул маблаглари билан таъминланган эхтиёжнинг бозорда намоён булишидир. Бошкача айтганда талаб тулов кобилиятига эга булган эхтиёждир. Куйлак олгингиз келди, лекин пулингиз булмаса, у хохишлигича колади, пул булгандагина у талабга айланади.
Талаб уз ичига ахолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чикарувчиларнинг иктисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гурухий ёки бутун мамлакат микёсида харид килиб олишни хохлаётган аник турдаги товар хажми талаб килинган товар микдори дейилади. Истеъмолчилар харид килишни хохлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар микдорини фарклаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хохлаганларига караганда камрок сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур микдорда пулга эга эмасликларини курсатади.
Одатда, талаб деганда энг аввало, ахоли талаби назарда тутилади. У юкори даражада динамизм - узгариши билан ажралиб туради. Ахоли талабига кура ишлаб чикариш талаби шаклланади.
Умуман истеъмолчилар талабини иккига булиш мумкин:
1. Индивидуал талаб - айрим алохида харидорнинг талаби.
2. Бозор талаби - харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга булган талабларининг йигиндиси. Товарлар ва хизматларга булган талабларни характери ва бошка жихатларидан караб турли гурухларга булиш мумкин. Жамият микёсида талабни, уз навбатида истеъмолнинг максадига кура икки гурухга булиш мумкин: истеъмол малларига талаб, иктисодий ресурсларга талаб. Истеъмол моллари ахолини эхтиёжини кондирса, ресурслар эса ишлаб чикариш эхтиёжини кондиради. Кандай эхтиёжларни кондиришларига кура куйидаги гурухларга булинади:
1. Физиологик талаб - озик-овкат, кийим-кечак, турар-жой, шунга ухшашлар.
2. Ижтимоий-психологик талаб – обру-эътибор, мода ва бошкалар.
3. Иктисодий талаб - даромад, нарх-наво ва шунга ухшашлар.
4. Социал талаб - турмуш даражаси, жамиятдаги мухит ва бошкалар.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг кондирилиш даражасига караб:
Кондирилиши кечиктирилган талаб, баркарор кондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга булинади.
Кечиктирилган талаб носоглом иктисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши иктисодий тангликни, инкирозни янада чукурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, ахоли кулида тупланган пул бозорга тазйик утказади.
Товарлар ва хизматларга булган талабнинг узгаришига жуда куп омиллар таъсир килади. Уларнинг барчасини санаб утиш кийин. Лекин асосийларини курсатиш мумкин.
1. Талабга, энг аввало нарх таъсир килади. Талаб билан нарх узаро функционал богланган булиб, бирининг узгариши, албатта иккинчисида намоён булади. Куп омилларнинг узгариши охир-окибат нарх узгариши оркали юзага келади.
2. Уринбосар товарларнинг нархи. Уринбосар ёки бир-бирига боглик товарларнинг булиш ёки булмаслиги талабга катга таъсир курсатади.
Асосий товарнинг нархи юкори булиб, уринбосар товарларни нархи арзон булса, уринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёг билан маргарин, куй гушти билан мол гушти ва х.к.
Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тулдирувчи хисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст булса, машинада куп юрилади, у уз навбатида мотор мойига булган талабни купайтиради. Аксинча, бензин нархининг ошиши мотор мойига булган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига булган талаб бир-бирига боглик, бир-бирини тулдиради.
3. Харидор диди, таъби, мода узгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг узгариши ёки афзал куриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга булган талабнинг ортишига сабаб булади. Ёки аксинча холат юз бериши мумкин.
4. Харидор даромади. Таъкидлаб утганимиздек, талаб хакида гапирганимизда тулов кобилиятига эга булган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни хажмига таъсир киладиган мухим омил ахоли даромади.
Харидорлар даромадининг узгариши кундалик эхтиёж молларига караганда узок муддат фойдаланиш мумкин булган товарларга купрок таъсир килади.
Бошкача айтганда даромаднинг усиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусика асбоблари ва бошкаларга булган талабни оширади.
5. Кутиладиган узгаришлар.
Хозиргига нисбатан товарларнинг келгуси нархи ва булгуси даромад истеьмолчиларнинг талабини узгартиради.
Келажакда нархлар кутарилиши кутилса, харидорлар келажакда даромадларини йукотмаслик учуи товарларни купрок сотиб олишга харакат киладилар. Талаб ортади. Аксинча, нарх тушиши ёки даромаднинг камайиши кутилса, жорий талаб пасаяди.
6. Демографик омил.
Талабнинг нархга богликлиги:
1. Товарнинг нархи канча юкори булса, хакикатан хам кишилар камрок харид килади.
2. Харидор биринчисини зарур сотиб олади, иккинчисини нархи арзон булса, олади.
3. Нархнинг пасайиши харидорни реал харид кобилиятини оширади. Харидор олмокчи булган товарининг биттасини урнига иккита олади. Бошкача айтганда юкори нарх истеъмолчиларда харид килиш хохишини сундиради, паст нарх эса бу хохишни кучайтиради.
Талаб эластиклиги. Талаб конуни нарх билан боглик равишда талабнинг узгаришини курсатади, лекин унинг кай даражада узгарганини курсатмайди. Иктисодий вазиятни тугри бахолаш учун эса талабни канчалик узгаришини билиш мухим ахамиятга эга.
Шундай махсулотлар борки, нархнинг озгина узгариши харид килинаётган товар микдорини анча узгаришига олиб келади. Баъзи махсулотлар эса нархини каттагина узгаришидан катъий назар сотиб олинадиган товар микдорини узгаришига унча таъсир килмайди.
Айрим иктисодий адабиётларда эластикликнинг ана шу турт куриниши бошкача номланади:
1. Хаддан юкори эластик талаб. 2. Юкори эластик талаб. 3. Паст эластик талаб. 4. Ноэластик талаб.
Наф деб, товар ва хизматни истеъмол килишдан олинадиган коникишга айтилади. Масалан, сигарета фойдали булмаса хам истеъмол килинади, демак у чекадиган кишиларни истеъмолини кондиради.
Наф умумий хамда меъёрий нафга булинади. Умумий наф деб, маълум товар ёки хизматлар бирлиги тупламини истеъмол килишдан олинадиган коникишга айтилади. Меъёрий наф эса истеъмолчининг товар ёки хизматнинг кушимча бирлигидан курган нафи, яъни умумий нафга кушилган нафни билдиради.
Иктисодий назарияда маржинализм мактаби нафлиликка алохида диккат-эътибор каратади (III боб). Маржинализм нафлиликни улчаса буладиган микдорий курсаткич сифатида эътироф этади, хатто шартли бирлик ютиль (инглизча нафлилик) тушунчасини хам киритишган. Утказган тадкикотлари асосида истеъмол килинаётган товар канча куп булса, умумий нафлилик ортади, лекин меъёрий нафлилик камайиб боради деган хулосага келишади.
Бошка товарларнинг истеъмоли узгармасдан колгани холда бирон-бир товар ва хизматга эхтиёж туйиниб бориши билан бу неъматнинг кейинги бирлигини истеъмол килишдан коникиш пасайиб боради.
Хаётда умумий нафлиликдан хам кура меъёрий нафлиликка купрок эътибор берамиз. Сарфланган пулимизга тугри келадиган умумий нафлиликнигина эмас, хар бирини алохида келтирадиган нафлилигини хам хисобга оламиз.
Тежамкор харидор нафлиликни максималлаштириш принципи асосида харажат килар экан, турли товарлар микдорини танлар экан, охирги сумма кандай товар олишидан катъий назар бир хилда меъёрий наф келтириш даражасига кадар танлайди.
Нафлиликни максималлаштириш принципи асосан пул куп булиб, танлаш имконияти мавжуд булганда купрок намоён булади.
Таклиф бозор иктисодиётининг мухим категорияси булиб, талаб билан чамбарчас боглик. Таклиф талаб билан карама-карши туради. Бозорда талаб харидор тарзида намоён булса, унга карама-карши сотувчи уз таклифи билан туради. Таклиф бу бозорда мавжуд ёки бозорга олиб келиниши мумкин булган товарлар ва хизматлар йнгиндисидир. Таклиф ишлаб чикариш билан аниклансада, айнан унинг узи эмас. Товарлар таклифи яратилган махсулотлар микдорига тенг булмаслиги мумкин, яъни товарларни таклиф килиш ва неъматлар ишлаб чикариш хажмлари бир хил булмаслиги мумкин.
Яратилган махсулотни факат бозорга чикариладиган кисми товар дейилади, унинг бозорга чикарилмайдиган кисми таклифни юзага келтирмайди. Масалан, фермер, жамоа, дехкон хужаликлари етиштирган кишлок хужалик махсулотларининг бир кисмини узи истеъмол килади. Масалан, етиштирган картошкасининг бир кисмини узи истеъмол килада, уругликка ишлатади ва хоказо. Агар шу максадларга жами етиштирилган картошканинг 20%и сарфланса, 80%и товар булиб сотилади, яъни таклифни юзага келтиради. Ундан ташкари, агар уни бир кисми чириши мумкинлигини хисобга олсак, яна хам кам булади.
Ривожланган бозор иктисодиёти шароитида таклиф талаб билан мувофиклашган ёки талабга нисбатан куп булади. Бу уз навбатида товар ишлаб чикарувчилар уртасида ракобат курашини кучайтиради.
Таклиф килинган товар микдорига жуда куп омиллар таъсир килади. Таклифга энг аввало, нарх таъсир килади. Талабни урганганинизда бошка омилларни узгармайди деб нархни узгариши талабни узгаришига кандай таъсир этишини куриб чикдик. Энди худди шундай тарзда таклифни куриб чикайлик. Худди талаб каби таклифни хам хусусий ва умумий таклифларга ажратиш мумкин. Дастлаб, товар нархи узгарганда айрим сотувчи кандай иш тутишини куриб чикайлик.
1. Ишлаб чикаришда ишлатиладиган товарлар ва хизматлар нархининг узгариши. Агарда муайян товарни ишлаб чикариш учун сарф килинаётган харажатларни камайтиришга эришилса, бундай товарлар бозорга куллаб чикарилади.
Уларга хам уз навбатвда, катор омиллар таъсир этади:
а) ресурслар нархи. Ресурслар нархининг пасайиши харажатларни камайтириб, товар ишлаб чикаришни купайтиришга олиб келади. Таклиф купаяди. Натижада уругликнинг ва угитнинг, ёнилгининг нархи пасайса (об-хаво кулай булиб) картошкага булган таклифнинг ортишини кутиш мумкин. Темир рудаси, коксланадиган кумирнинг нархи пасайиши пулат ишлаб чикаришни купайтириши мумкин. Бу уз навбатида таклифни купайтиради. Аксинча, ресурсларнинг нархи ортса, пулат ишлаб чикаришни кискартириб, таклифни камайишига олиб келади;
б) ишлаб чикариш технологияси. Аввалгисига нисбатан такомиллашан технология мехнат унумини оширади. Товарлар ва хизматлар сифатини яхшилайди хамда ресурсларни тежаш имконини беради. Буларнинг хаммаси сарф-харажатни камайтириб, махсулотни купайтиришга олиб келади. Бу товар таклифини купайтиради;
в) соликлар ва субсидиялар. Даромадга, мол-мулкка, ресурсларга, харажатларга кушиладиган соликларнинг ортиши харажатларни купайтиради. Таклифнинг кискаришига олиб келади. Аксинча, бирор товар ишлаб чикаришга субсидия имтиёзлари берилса у харажатларнинг бир кисмини коплаб, тадбиркор учун уларни умумий микдорини пасайтиради ва товар таклифини купайтиради.
2. Бошка товарлар нархи. Бошка товарлар нархининг узгариши хам таклифни узгаришига олиб келади. Бугдой нархининг пасайиши фермерни купрок жухори етиштиришга ундаши ёки аксинча, бугдой нархининг ошиши жухорига булган таклифнинг кискаришига олиб келиши мумкин.
3. Нарх ошиш эхтимоли. Келажакда махсулот нархининг узгариш эхтимоли хам махсулот ишлаб чикаришга таъсир этиши мумкин. Фермерлар жорий йил хосилини бозорга чикаришни нарх ошиш эхтимолини кутиб тухтатиб туриши мумкин. Бу жорий таклифнинг кискаришини келтириб чикаради. Айникса, кайта ишлов берадиган саноатнинг куп тармокларида нарх ошиши эхтимоли фирмаларни ишлаб чикариш кувватини оширишга ундайди ва бу таклиф купайишига сабаб булади.
4. Товар ишлаб чикарувчилар, сотувчилар сони. Муайян турдаги товар ишлаб чикарувчилар канчалик куп булса, таклиф килинадиган товарлар микдори шунчалик куп булади. Тармокдаги фирмалар сони ортиб бориши таклифни купайтаради, чунки товар ишлаб чикариш купаяди.
5. Фойда олишнинг бошка манбаи мавжудлиги. Агарда муайнн товар ишлаб чикаришга караганда бошка тармок сохаларида купрок фойда олиш мумкин булса, ишлаб чикариш хизмат курсатишга утишлари мумкин. Бу уз навбатида шу турдаги товарлар, хизматлар таклифини купайтиради.
6. Фан-техника сохасида килинган ихтиролар ва уларни ишлаб чикаришга жорий килиш. Ихтиролар бир томондан умуман янги товарлар, хизмат курсатиш турлари таклифини вужудга келтириши, иккинчи томондан, мавжудларини ишлаб чикаришда туб узгаришлар килиши мумкин. Булар хам таклифни узгаришига таъсир килади.
7. Ишлаб чикарилган махсулотнинг товарлик даражаси, бозорга етказиб бериш. Помидор ёки баликни олсак ачитмай, чиритмай, йукотмай, сифатини бузмай бозорга етказиш хам таклифга таъсир этади.
8. Ташки савдо. Таклифга ташки савдо хам катга таъсир курсатади.
Иктисодий ресурсларга талабнинг узгарувчанлиги уч омил билан белгиланади:
а) пировард махсулотга талабнинг узгариши;
б) ресурслар урнини алмаштириш. Бир ресурс нархи ошганда урнига бошкасини куллаш. Масалан, газ урнига кумир, бензин урнига дизель ёнилгиси ёки умуман ресурс тежайдиган технология моделларини ишлаб чикаришга ундайди;
в) умумий сарф-харажатларда хар бир ресурс хиссаси. Ресурсга талаб узгарувчанлиги, тайёр махсулот ишлаб чикариш сарф-харажатларида унинг хиссаси канча эканлигига боглик. Ишлаб чикаришнинг умумий харажатлари таркибидаги бир ресурс бошка ресурсларга нисбатан таккосланганда катта хисса эгалласа, айни шу ресурс нархининг ошиши харажатларни купайтиради. Масалан, пойабзал тикадиган фирма харажатида чарм харажати 50%, буёк харажати 10% булсин. Чарм нархини 10% ошиши нархни 5% ортишига олиб келади. Буёк 10% га ошса, нарх 1% га ортади.
Таклиф эластиклиги ахамияти талаб эластиклигига караганда иккинчи даражали курсаткич. Талаб эластиклигининг устунлиги шундаки, у умумий тушган даромад (тушум) кандай узгаришини курсатади, лекин таклиф эластиклиги хам мухим бир фактни, унда вакт омили асосий роль уйнашини, киска муддатга караганда, нисбатан юкори нархга хамма урганиб булгач, узок муддатли бозор даврида таклиф эластиклиги юкори булишини курсатади. Шундай килиб, талаб ва таклифнинг узгариши нархнинг узгаришига, уз навбатида нархнинг узгариши талаб ва таклифнинг узгаришига олиб келади. Юкорида куриб утганимиздек, бу богланиш талаб ва таклиф конунида ифодаланади.
Талаб ва таклиф конунининг амал килиши асосида бозорда нарх шаклланади:
у ёки бу турдаги товар ишлаб чикариш, хизмат курсатиш рагбатлантирилади;
мамлакат микёсида ишлаб чикариш воситалари ва ишчи кучини таксимлашга, ишлаб чикариш структурасини шаклланиши ва узгаришига олиб келади;
товар сифатини кандай булишини белгилайди, унинг сифати устидан назорат килади;
талаб ва таклифни факат микдоран эмас, балки таркиби жихатидан хам бир-бирига мослаштиради.
Талаб ва таклиф бозорда харидор ва сотувчи тарзида учрашар экан, уларнинг богланиши нарх оркали амалга ошади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иктисодиётининг энг мухим талабидир, чунки факат шундай шароитда иктисодий усиш юз беради.
Шунга ухшаш талабнинг ошиб кетиши нархга куйидан тазйик утказади. Талаб куплиги, таклиф килинган товар етишмаслиги туфайли нарх усиб боради. Агар нарх 150 сум булса, талаб килинган, яъни харидор сотиб оладиган товар микдори билан таклиф килингаи товар микдори тенг булади. Бу талаб билан таклифнинг мувозанати дейилади. Бозорда таклиф килинган товар микдори билан талаб микдори тенг булган шароитдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Шу нарх булгани холда талаб килинган товар хажми микдорий мувозанатни билдиради.
1. Лахзалик мувозанат, одатда жуда киска вакт давомида, асосан нархни кутарилиши хисобига юз беради.
2. Киска муддатли мувозанат. Бундай юкори нарх бозорга кушимча балик келтирилишини рагбатлантиради. Натижада бозорга илгаригига караганда куп балик олиб келинади. Бунинг натижасида нарх пасаяди.
3. Узок муддатли мувозанат. Бунда бозордаги нархга караб товар ишлаб чикарувчилар мослашадилар. Янги фирмалар, корхоналар вужудга келади. Таклиф янада купаяди. Нарх киска муддатли мувозанат нархига караганда паст булади.
Нарх юкори булганда талаб кискариши, яъни таклиф талабдан анча ортикча булиши, бозор учун табиий бир холдир. Талаб, таклиф нархининг ва харид кобилиятининг узгаришига караб тебраниб туради. Бу харакат талаб билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач, таклиф ва талаб микдоран ва таркибан бир-бирига мос тушади. Одатда, бир товарга доир талаб ва таклиф уртасидаги мувозанатга жузъий мувозанат дейилади. Аммо, товарлар дунёси гоят бой булиб, товарлар бозори узаро боглик кисмлардан иборат. Ана шу турли товарлар ва хизматларга булган талаб ва таклифларнинг хам микдор, хам таркиб жихатидан бир-бирига мувофик келиши бозор мувозанати дейилали. Ана шундай мувозанатлар булмаса, бозор мувозаната издан чиккан булади. Талаб ва таклиф узок вакт бир-биридан ажралиб колса, бозор узининг меъёридаги холатини, киёфасини йукотади.
Бозорда мувозанатга эришиш биринчидан, нархлар оркали амалга оширилади. Нархларнинг узгаришига караб ишлаб чикариш хажми узгаради. Нархлар ишлаб чикариш технологиясини танлашга таъсир этади. Нархлар охир-окибат даромадлар даражасига кура кайси махсулот купрок сотиб олинишини хам белгилайди.
Иккинчидан, талаб ва таклиф уртасидаги нисбат. Талаб билан таклиф уртасидаги нисбатни узгариб туриши бозор нархларини хам тебранишига олиб келади. Мана шу тебранишлар оркали шундай нарх белгиланадики, у бозордаги талаб ва таклиф мувозанатига ва охир-окибат ишлаб чикариш билан истеъмол уртасидаги мувозанатга олиб келади.
Учинчидан, ракобат кураши. Хар бир тадбиркор максимал даражада фойда олишга интилади. Бунинг учун бозорга харидоргир товар ишлаб чикариш керак. Ишлаб чикарувчилар уртасида харидорнинг пули учун кураш борадики, бунинг натижасида бозорда тукинчиликка эришилади.
Адабиётлар руйхати:
1. Шодмонов Ш. Ш., Алимов Р. Х., Жураев Т. Т. «Иктисодиёт назарияси» Тошкент, «Молия» 2002 йил.
2. Улмасов А., Вахобов. А. «Иктисодиёт назарияси». Тошкент. Шарк. 2006 йил.
3. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 2 том. Т. «Шарк» 2003 йил.
4.. Тожибоева Д. «Иктисодиёт назарияси». 1 том. Т. «Укитувчи» 2002 йил.
5. Улмасов А., Шарифхужаев М. «Иктисодиёт назарияси». Т. «Мехнат». 1995 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |