Берилган мавзунинг асосланиши ва долзарблиги.
Мавзу долзарб ва кенг жамоатчилик учун ҳам, саклаш соҳаси мутахассислари учун ҳамқизиқ бўлиши мумкин. Юқори сифатли етиштирилган сабзавотларни саклаш усуллари жуда муҳим. Озиқ-овқатга булган талаб ҳар доим долзарбдир. Унинг зараркунандалари ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотлар сифатига таъсирини билишз араркунандаларга қарши курашу сулларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари
Мақсад. Сабзини сақлаш усулларини уларнинг сақланувчанлиги ва махсулот сифатига таьсирини ўрганиш.
Вазифалар:
1. Фарғонавилоятида энгкенгтарқалганомборларинингрўйхатинитузиш;
2. Ҳархилсабзи навларивауниқайтаишлашмаҳсулотларинингсифатинибаҳолаш;
3. Омборзараркунандаларинингбиологикхусусиятлариданкелибчиққанҳолдасабзи ваунингқайтаишланганмаҳсулотлариниюқтиришнинголдиниолишбўйичатавсияларбериш
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти.
Етиштириладиган жойнинг ўзида-хўжаликларда янги сабзавот, мева ва узумни сақлаш мақсадга мувофиқлигини фан ва амалиёт томонидан исботланган. Сабзавот ва меваларни маҳсулот етиштирилган хўжаликнинг ўзида сақланса, улар анча узоқ муддат сақланади ва чириб нўбуд бўлиши 15-20 фоизга камаяди. Шуни таъкидлаш керакки, хусусан Ўзбекистон шароитида мева, сабзавот ҳосилини йиғиштириш, транспортда ташиш ва сақлаш масалалари ҳали чуқур ўрганилмаган сабзавотчилик ва мевачилик соҳаларида еришилган фан ютуқлари ва илғор ишлаб чиқариш тажрибалари еса хўжаликлар ўртасида унчалик кўп тарқатилмаяпти.
Қўлда бажариладиган мева-сабзавотларни сақлаш усуллари қимматга тушади ва ишлаб чиқариш шароитларига мос келмайди. Эскича сақлаш усуллари ҳозирги бозор иқтисоди талабларига жавоб бера олмай қолди. Шу боисдан кўп миқдорда сабзавот ва мева маҳсулотларини яхши сақлашга имкон берадиган янги усулларни қидириб топиш ва ишлаб чиқариш зарур. Ёз ойлари жазирама иссиқ Ўзбекистон учун бу маҳсулотларни сақлаш режими ҳам, бўлакчароқ ҳар хил турдаги омборлар, ҳосил йиғиштириш усуллари ҳам бирмунча бошқа бўлиш керак.
Маълумки, деярли ҳамма сабзавотларни бир неча соатдан 8-9 ойгача сақлаб қўйилади. Aммо, янги маҳсулот сақлангандан вазнининг табиий равишда камайишини атиги бир фоизга тушуриш-нинг ўзи ўн минглаб тонна маҳсулотни тежаш имконини беради.
Шунинг учун сабзавот ва мева етиштирадиган хўжаликларнинг ҳамда маҳсулот тайёрлаш идоралари ва сақлаш манзилларининг ходимларида ана шу масалаларга жиддий еътибор берилиши талаб қилинади, шундагина аҳоли етиштирилган мева, узум, картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотларидан ўз талабига мувофиқ равишда тўла бахраманд бўлиши мумкин.Ботаник тавсифи. Илдизмевалари узунчоқ-конуссимон шаклда. Барглари икки ва уч булакланган пацимон. Четдан чангланади. Меваси қовургали иккита уругдан иборат. Биринчи йили илдизмевалар ёгонлашади ва озиқавий қиммати юқори булади.
Биологияси. Уруглари 2-30 С уна бошлайди.. Майсалари 3-5 0С совуққа бардош беради. Уруглари униб чиқиши, усимликнинг усиши, ривожланиши учун мақбул ҳарорат 20-25 0С. Хашаки сабзи нисбатан қургоқчиликка чидамли. Сугоришга талабчан. Шунинг учун Узбекистонда фақат сугориладиган майдонларда йетиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |