Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети


KИРИШ  Мавзунинг долзарблиги ва зарурати



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

KИРИШ 
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати
. Жаҳон тилшунослиги олдида 
турган муҳим вазифалардан бири лексик ва фразеологик бирликлар 
лингвистик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатлари илмий тадқиқини амалга 
оширишдан иборатдир. “Ёш”га оид семантикали лексик ва фразеологик 
бирликларнинг тадқиқи масаласига доир тадқиқотлар ҳозирги давр 
тилшунослигининг энг замонавий йўналишлари лингвокультрологик ва 
когнитив ёндашишлар бўйича амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишнинг энг 
долзарб муаммолари қаторида дунёнинг миллий-маданий ва ижтимоий 
манзараларини аниқлаш вазифаси алоҳида ўрини эгаллайди.
Ҳозирги кунда дунё тилшунослигида тил тараққиётининг асосий 
манбаи ҳисобланган тил фразеологик бирликларининг (ФБ) лисоний 
хусусиятлари 
тадқиқига 
кенг 
миқёсда 
эътибор 
қаратилиб,
лингвомаданиятшунослик, маданиятлараро мулоқот йўналишлари доирасида 
турли мулоқот муҳитларида кечадиган коммуникатив харакатларда намоён 
бўладиган омиллар тавсифи, турли тилларда “ёш”га оид семантикали лексик 
ва фразеологик бирликларни таҳлил қилишнинг назарий-методологик 
тамойилларини белгилаш ва миллий менталитет нуқтаи назаридан изчил 
тадқиқ этиш муаммоси янада долзарблашмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олам лисоний манзарасида 
лексик ва фразеологик бирликлар лингвистик хусусиятларининг илмий-
амалий тадқиқига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тилнинг лексик ва 
фразеологик заҳираси, шубҳасиз, миллий маданиятнинг ажралмас қисми, 
унинг бойлигини намоён қилувчи кўзгусидир. Француз ва ўзбек тиллари 
лексик-фразеологик тизимининг лингвистик тадқиқи ўзбек лексикаси ва 
фразеологияси асосида ётган бой миллий маданиятимиз дурдоналарини, 
тилимизнинг нодир намуналарини жаҳон аҳли эътиборига тақдим этиш 
имконини беради. Айнан ана шу мақсадни амалга ошириш учун фундаментал 
тадқиқотлар истиқболини жаҳон фани ютуқлари даражасида белгилаш лозим 
бўлади.



Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “... олий таълим 
муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагогик 
кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш энг муҳим масалалардан 
биридир”
1
.
Биз назарда тутган мўлжал француз ва ўзбек тиллари лексик ва 
фразеологик тизимида “ёш”га оид семантикали лексик тил бирликларининг
тадқиқига бўлган заруратни янада кучайтиради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги
ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
Қарори; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги Фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
16 февралдаги ПФ 4958-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим 
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармони, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрелдаги ПҚ- 2909-сонли “Олий 
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги
ПҚ 3775-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва 
уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда 
фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 
Қарорида ва ушбу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда 
назарда тутилган вазифалар бажарилишига мазкур диссертация тадқиқоти 
муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish