«АВС аксионерлик жамиятида меҳнат омилларининг маҳсулот ҳажмига таьсири
таҳлили
(фоизларни фарқ усули орқали аниқлаш)
Кўрсаткичлар
Р
ежан
инг
бажа
ри
ли
ш
и,(%
)
Ф
ои
зл
ар
ни
нг
фа
рқ
и,
(+,
-)
Ҳисоб-китоблар
Ўзгариш сабаби
1
2
3
4
5
1.
Ишчилар
сонининг
ўзгариши
99,01
0,99
2198763*(-
0,99)\100
-21767,7
Ишчилар сонини
камайиши
2.Жами
ишланган киши-
кунларининг ўзгариши
95,83
3,2
2198763 * (-
3,2)\100 -70360,4
Ёьқотилган иш
кунлари
3.Жами ишланган киши-
соатларининг ўзгариши
95,82
+0,01
2198763*(+0,01)\
100 +219,9
Иш куни
давомийли-гининг
узайиши
4. Маҳсулот ҳажми (бир
соатлик
иш
унумининг
ўзгариши)
116,15
+20,33
2198763*(+20,33
)\100 +447008,5
1 соатлик иш
унумининг
ортиши
Жами
Х
Х
355100,3
Х
Маҳсулот ҳажмига қуйидаги меҳнат омиллари таьсир этади.
1. Ишчилар сонининг ўзгариши.
2. Бир ишчининг йил давомида ишлаган киши-кунларининг ўзгариши.
3. Иш куни давомийлигининг ўзгариши.
4. Ишчининг 1 соатлик иш унумининғ ўзгариши. Бу меҳнат омилларини маҳсулот ҳажмига
бўлган таьсирини занжирли боғланиш, фоизлар фарқ усуллари орқали аниқлаш мумкин.
Илова:
1. Маҳсулот ҳажми солиштирма улгуржи баҳода, минг сўм
Режа Ҳақиқатда Фарқи
2198763 2553967 +355204
Ҳисоб-китоблар: 99,01-100 = - 0,99
95,81-99,01 = -3,2
95,82 - 95,81 = +0,01
116,15 - 95,82 = + 20,33
Жадвал маьлумотларидан кўриниб турибдики, ўрганилаётган
даврда корхонада
маҳсулот ҳажми бизнес режада белгиланганига нисбатан 355204 минг сўмга кўпайган.
Маҳсулот ҳажмининг ортишига меҳнат омиллари ҳам ўз таьсирини ўтказган. Яьни
ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига 21767,7 минг сўмлик, жами ишланган
кишикунларининг ўзгариши ҳисобига эса 70360,4 минг сўмлик маҳсулот ёьқотилган.
Аммо, маҳсулот ҳажмига ижобий таьсир этган меҳнат омиллари ҳам мавжуд бўлиб,
булардан жами ишланган киши соатларининг ўзгариши ҳисобига 219,9 минг сўмлик, бир
соатлик иш унумдорлигининг ортиши ҳисобига эса 447008,5 минг сўмлик маҳсулот
ҳажмини ортишига олиб келган. Меҳнат ресурсларидан тўлиқ
фойдаланилган
тақдирда корхонада маҳсулот ҳажми қўшимча яна 92128,1 минг сўмга ортиши мумкин
эди. Умуман олганда, бундай натижаларни корхона учун ижобий деб баҳоласак бўлади.
Такрорлаш учун саволлар
1. Корхонанинг меҳнат ресурсларини таҳлил этишнинг аҳамияти нималардан иборат?
2.Меҳнат ресурсларини таҳлил этишда бошқарув таҳлилининг
вазифалари нималардан
иборат бўлади?
3. Меҳнат ресурсларини ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини таҳлил қилишда
таҳлилнинг асосий ахборот манбалари қайсилар ҳисобланади?
4. Корхоналарда меҳнат ресурсларининг таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришлари
қандай таҳлил этилади?
5. Меҳнат ресурслари ишлаб чиқариш фаолиятидаги қатнашувига қараб ндай гуруҳ ва
категорияларга ажратилади?
6. Корхонада банд бўлган ходимларнинг таркиби қандай таҳлил қилинади?
7. Корхонанинг ишчи кучи билан таьминланганлик даражаси қандай таҳлил қилинади?
8. Ходимлар қўнимсизлиги нима ва у қандай аниқланади?
9. Ишдан бўшатиш ва ишга қабул қилиш обороти кўрсаткичларининг иқтисодий мазмуни
нимадан иборат ҳамда мазкур кўрсаткичлар қандай аниқланади?
10. Иш вақтидан фойдаланиш даражаси қандай усуллар оркали таҳлил қилинади?
11. Мехат унумдорлигининг иқтисодий мазмуни ва уни аниқлаш
тартиби нималардан
иборат?
12. Меҳнат унумдорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни курсатиб ўтинг ва улар қандай
аниқланади?
13. Меҳнат унумдорлигига таьсир этувчи омиллар таркибига қайси омиллар киради?
14. Меҳнат сиғмининг маҳсулот ҳажмига таьсири қандай аниқланади?
15. Маҳсулот ҳажмига таьсир этувчи меҳнат омиллари таркибига нималар киради ва улар
қандай аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: