Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ТАьМИНЛАНГАНЛИК, МЕҲНАТ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

 
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ТАьМИНЛАНГАНЛИК, МЕҲНАТ 
УНУМДОРЛИГИ ВА УЛАРНИНГ МАҲСУЛОТ ҲАЖМИГА ТАьСИРИ ТАҲЛИЛИ 
 
Мавзу бўйича таянч иборалар: меҳнат ресурслари;меҳнат кучлари;меҳнат 
ресурсларининг таркиби ва структураси;меҳнат ресурсларини таҳлил қилишнинг 
вазифалари;меҳнат кўрсаткичлари, уларни таиил этиш услуби;ходимлар ва ишчилар 
қўнимсизлиги;ишга қабул қилиш обороти;ишдан бўшатиш обороти;қўнимсизликни таҳлил 
этиш услуби;иш вақтидан фойдаланиш таҳлили;меҳнат унумдорлик кўрсаткичлари ва 
уларни ҳисоблаш тартиби. 
7.1. Корхонада меҳнат ресурсларини таҳлил қилишнинг аҳамияти, таҳлил 
вазифалари ва ахборот манбалари 
 
Еркин иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналарда маҳсулот (иш, хизмат)лар 
ишлаб чиқаришда жонли меҳнат омили, яьни инсон омили муҳим аҳамият касб этади. 
Чунки, ҳар қандай фан-техника тараққиётининг ривожланган босқичида ҳам инсон 
омилининг бўлиши талаб этилади. Яьни, юқори технологияга асосланган ишлаб чиқариш 
ускуналарини ҳам инсон бошқариши лозим бўлади. Бундай шароитда корхоналарнинг 
меҳнат ресурслари билан таьминланганлик даражасини ўрганиб бориш муҳим аҳамият 
касб этади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига, маҳсулот таннархининг пасайишига, 
фойда 
миқдорининг 
ошишига 
ҳамда 
бошқа 
бир 
қатор 
техник-иқтисодий 
кўрсаткичларининг яхшиланиши корхонанинг меҳнат ресурслари билан таьминланиш 
даражасига боғлиқ. Меҳнат кўрсаткичларининг бажарилиш даражаси машина ва 
жиҳозлардан максимал фойдаланишга, ишлаб чиқаришнинг бир маромда амалга 
оширилишига ва меҳнат унумдорлигининг ўсишига таьсир кўрсатади. 
Бугунги кунда республикамизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар 
мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фоқдаланишни тақозо этмоқда. Меҳнат 
кўрсаткичлари таркибига одатда қуйидагилар киради: 
А) иш ҳақи фонди; 
 
 


Б) ходимлар сони; 
В) меҳнат унумдорлиги; 
Г) ўртача йиллик иш ҳақи. 
Моддий ишлаб чиқаришда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаданишни 
ифодаловчи кўрсаткичлар қуйидагилардир. 
1. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражаси. 
2. Меҳнат унумдорлиги ҳисобига маҳсулот ҳажмининг ўсиши. 
3. Ходимлар сонининг нисбий камайиши. 
4. Меҳнат ҳақи фондидан нисбий иқтисод. 
5. Меҳнат унумдорлиги ўсиш даражасини меҳнат ҳақининг ўсиш даражасига нисбати. 
Меҳнат ресурсларини таҳлил этиш орқали, корхонанинг ходимлар билан 
таьминланиши ва фойдаланиши, уларнинг таркиби, тузилиши, касбий маҳорати, 
ходимларни малакасини ошириш, иш вақтидан фойдаланиш кўрсаткичларига баҳо 
берилади. Айниқса, меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларига кўпроқ эьтибор 
берилади. Меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланишни таҳлил этишдан мақсад, меҳнат 
унумдорлигини ошириш резервлари ҳисобига маҳсулот ҳажмининг ўсишини, иш вақтидан 
тўлиқ фойдаланиш ва бошқа омиллар эвазига маҳсулот таннархини пасайтиришдан 
иборатдир. 
Иқтисодиётни модрнизастиялаш шароитида хўжалик юритувчи субьйектларнинг 
меҳнат ресурслари билан таьминланганлигини ўрганишда бошқарув таҳлилнинг асосий 
вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
1. Хўжалик юритувчи субьйектларнинг меҳнат ресурслари билан таьминланиши, 
уларнинг таркиби, структураси, ўзгаришини меҳнат унумдорлигига бўлган таьсирини 
ҳисоблаш ва баҳо бериш. 
2. Иш вақтини ёьқотиш сабабларини аниқлаш ва унга баҳо бериш. 
3. Меҳнат унумдорлиги режасининг бажарилиши ва динамикасига обьйектив баҳо 
бериш. 
4. Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича мавжуд имкониятларни 
аниқлаш. 
5. Ходимлар қўнимсизлигига баҳо бериш. 
6. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таьсир этувчи меҳнат омилларини аниқлаш ва 
уларга баҳо бериш. 
7. Бир ходимнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш ва унинг ўзгаришига таьсир этувчи 
омилларга баҳо бериш. 
8. Иш вақтидан фойдаланиш ва бир соатлик иш унумдорлигининг ўзгаришини 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таьсирини ўрганиш ва ҳоказолар. 
Хўжалик юритувчи субьйектларнинг меҳнат ресурслари билан таьминланганлик ва 
улардан самарали фойдаланганлик ҳолатларига баҳо беришда бошқарув таҳлилининг 
асосий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
• бизнес режа маьлумотлари; 
• меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичларини акс эттирган 1—Т шаклидаги 
«Меҳнат ҳисоботи» статистик ҳисобот шакли маьлумотлари; 
• иш вақтидан фойдаланиш, иш вақти баланси тўғрисидаги ҳисобот, ишга келиш-
кетиш тўғрисидаги табел, иш кунининг фотографияси, ишлаб чиқариш нормасининг 
бажарилиши тўфисидаги маьлумотнома ва бошқа маьлумотлар. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish