Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Актив қисм — асосий ва айланма маблағларнинг ҳолатини кўрсатиб, молиявий 
хўжалик жараёнини юритиш вазифасини бажаришда бу мулклардан фойдаланади. Мулк 
тўпланган молиявий ҳамда давлат ташкилотлари маблағи, хусусий шахслар жамғармаси, 
ҳиссадор ва таьсисчиларнинг улуши, банк кредити, чет эллик сармоядорлар ва ҳоказо 
маблағлар эвазига сотиб олинади. Айрим ҳолларда таьсисчилар асосий восита ва моддий 
бойликларнинг ўзини бериши ҳам мумкин. Асосий ва айланма маблаглар ишлаб чиқариш 
фаолиятини узлуксиз юритишга хизмат қилади. Ўз ўзидан бу фаолият давомида ўзгаради, 
ҳаракатда бўлади ва таркиби янада янгиланади. 
Баланснинг биринчи бўлими «Узоқ муддатли активлар» деб номланиб, номоддий 
актив ва асосий воситалар бошланғич, эскириш ва қолдиқ қийматда, ўрнатиладиган 
асбоб-ускуналар, тугалланмаган капитал ва узоқ муддатли қўйилма таьсисчилар билан 
ҳисоб-китоблар ва бошқа оборотдан ташқари бўлган активлардан иборатдир. Номоддий 
активлар корхонага даромад келтириш ёки унинг ишлаб чиқаришини юритишга шарт-
шароит яратувчи, натурал буюм шаклига эга бўлган мулкий ҳуқуқий қийматлар, 
патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, савдо маркалари, «Ноухау», йердан, сувдан ва бошқа 
табиий бойликлардан, бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланиш ҳуқуқларидан иборат 
бўлади. Шунингдек, бу бандда хиссадорлик жамияти бошқаруви келишувига мувофиқ 
Низом жамғармасини ташкил қилиши учун ажратган номоддий активлари ҳам акс этади. 
Номоддий акгивлар таркибида корхона манфаати учун келгусида ишлатилиши. 
мўлжалланган илғор технологиадан фойдаланиш ҳуқуқи, уларни олиб келиш ва 
ишлатишга тайёрлаш харажатлари қўшилган ҳолда акс этади. Бу ҳолат қўшма 
корхоналардаги Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс билан, 
хорижий сармоядорлар ҳамкорлиги туфайли кўпроқ вужудга келади. 
Ишлаб чиқариш ва хизмат бинолари, иншоотлар ва ускуналардан фойдаланиш 
харажатлари ижара ҳақи суммасига тенг бўлади. Умуман номоддий активлар бошланғич 
баҳода кўрсатилади, хизмат муддатига қараб унинг эскириши ҳисобланади ва баланс 
жамланганда қолдиқ баҳодаги сумма қўшилади. «Асосий воситалар» бандида баланс 
тузилган вақтгача бўлган 0100 счётлари қолдиғи кўрсатилади. Бу ҳисобнинг дебетида йил 
давомида кирим қилинган, кредитига эса йил давомида чиқиб кетганлари акс эттирилади. 
Асосий воситалар бўйича эскириш ҳисобланади, буни аниқлаш мураккаб. Шунинг учун 
тўлиқ тиклаш учун ҳисобланган амортизация суммасига эскириш тенг деб шартли қабул 
қилинади. Амортизацияни ҳисоблаш махсус меьёрлар асосида (бошланғич ёки тиклаш 
баҳосига нисбатан фоиз ҳисобида) аниқланади. Меьёрлар ҳар бир асосий восита турлари 
бўйича дифференсиялашган, лекин амортизацияни ҳисоблашда асосий воситаларнинг 
хизмат муддати тугагунча, бошланғич ёки қолдиқ қийматини эскириш сифатида янги 
яратилаётган қийматга ўтказиши лозим. Ҳисоблашнинг тезлашган меьёрини қўллаш 
мумкин, фақат бу тартиб фаол қатнашувчи (машина, ускуна ва транспорт) воситаларга 
тааллуқлидир. 
Асосий воситаларнинг эскириши 0200 счётларида ҳисоблангач, шунга қараб 
амортизациялашган ёки қолдиқ баҳодаги асосий воситалар ҳажми аниқланади, яьни 


бошланғич баҳодан (0100 счёт) эскириш сумма (0200 счёт) айириб топилади. Шу бандда 
узоқ муддатга ижара олинган, ишлатилиши ёки концервацияда турганлигидан қатьий 
назар балансидаги асосий воситалар қиймати акс этади. Баланснинг қолган қисмида 
капитал қўйилмалар, шуьба корхоналардаги аксиялар, шуьба корхоналарга берилган 
қарзлар, уюшма корхоналардаги аксиялар, уюшма корхоналарига берилган қарзлар, узоқ 
муддатли инвестициялар ва бошқа активлар курсатилади. Бу хўжалик ёки пудрат усулида 
бажарилаётган тугалланмаган капитал қурилиш, асосий пода тузиш харажатлар, моддий 
бойликлар қидириш ишлари учун сарфлар ва шу мақсадларга ажратиладиган 
маблағларни кўрсатади. Капитал харажатларни корхона ўз маблағи ёки узоқ муддатли 
кредит эвазига бажариши мумкин. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish