Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 440,83 Kb.
bet1/15
Sana11.03.2022
Hajmi440,83 Kb.
#491131
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Копия тўгарак охиргиси




Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Ахборот-методик таъминлаш хизмати


Ўрта махсус касб-ҳунар таълими
муассасаларида тўгараклар
фаолиятини ташкил этиш


услубий қўлланма
2015 йил
ТУЗУВЧИЛАР: С.Хуррамова, Ш.Ашурматова


ТАҚРИЗЧИЛАР:
А. Замонов - Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари
бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ бўлим бошлиғи
Э.Рашидова - Тошкент педагогика коллежи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича Ўқув-методик бирлашманинг 2015 йил 18 августдаги 2-сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, чоп этишга тавсия этилган.


КИРИШ

Таълим ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни эркин фикрловчи, мустақил шахс сифатида шакллантиришда касб-ҳунарга йўллашнинг педагогик технологияси мазмунини ишлаб чиқиш ва илмий жиҳатдан асослашга оид изланишлар алоҳида долзарблик касб этмоқда. Бу борадаги тадбирларнинг муҳим аҳамияти республикамизда амалга оширилаётган маънавий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг замонавий босқичида ўқувчи шахсининг шаклланишида эркинликни таъминловчи янги қирралар очиб берилаётганлиги билан тавсифланади.


“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга оширишнинг иккинчи босқичида мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига, шунингдек ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб табақалаштирилган таълимга ўтишни тўлиқ амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларда таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали педагогик кадрлар билан тўлдириб, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш кўзда тутилган.
Касбга йўналтириш ишларини республикамиз таълим ислоҳотлари талаблари даражасида йўлга қўйиш, республикамиз ва ривожланган хорижий давлатларда бу борада тўпланган илғор тажрибаларни татбиқ этиш давр тақозасидир.
Ўқувчиларнинг дарсдан кейинги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ҳар жиҳатдан билимларини ошириш, уларнинг қобилиятлари ва интилишларини мақсадли ривожлантириш, олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш, касбий махоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш ҳамда танланган касбий йўналишлари бўйича меҳнат бозорига тайёргарлик салоҳиятини кучайтириш таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини тўғри ташкил қилишга боғлиқ. Тўгараклар қизиқишлари бир хил бўлган бир гуруҳ ўқувчиларнинг маълум бир фан ёки касб бўйича, ўқитувчи ва касб усталари ёрдамида билим ва маҳоратларини ошириш учун хизмат қилади. Тўгараклар ташкил қилиш учун энг аввало таълим муассасаси раҳбарлари ўқувчиларининг талаб ва қизиқишларини инобатга олиб қайси йўналишларда қўшимча машғулотларга эҳтиёж ортиқлигини аниқлашади. Кейин танланган соҳаларга мос тўгарак раҳбарларини таклиф этиш лозим.
Қайд этиш лозимки, тўгараклар ўз мазмун-моҳиятига кўра нафақат фан дастурларида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлайди, балки ўқувчиларда тарбиявий, маънавий-маърифий фазилатларни тарбиялаб, белгиланган касб-ҳунар йўналиши бўйича уларнинг касбий малакаларини оширади. Бундан ташқари ўзлаштиришда устоз-шогирд анъаналари барқарор аҳамият касб этиб таълим - тарбия соҳасида ўзига хос самарадорликка эришилади.



Download 440,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish