Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


Бир марталик гил – қумли қолипларда



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

Бир марталик гил – қумли қолипларда
қуйма олиш энг кўп тарқалган 
усуллардан бири бўлиб, бир неча граммдан бир неча тоннагача ҳам яккалаб, 
ҳам кўплаб ишлаб чиқаришда қўлланилади. 
Юпқа деворли қуймаларни олиш учун қўплаб ва сериялаб ишлаб 
чиқаришда 
қобиқли қолипларда
қуйиш усули қўлланилади. Бу усулни 
автоматлаштириш осон, ҳамда қуймалар жуда аниқ ва силлиқ чиқади. 
Опокалар бу усулда ишлатилмайди ва натижада қолип материалларнинг 
сарфи 8-10 марта камаяди. 
Пўлат ва эриш температураси 1600

С гача бўлган қийин ишланадиган 
металлардан ҳамда рангли металл ва қотишмалардан оғирлиги 15 кг гача 
бўлган қуймалар 
суюқланадиган моделлар
ѐрдамида қуйиб олинади. Бу усул 
қуймаларнинг юқори аниқлигини ва сирт тозалигини таъминлайди.
Кокилларда (металл қолипларда)
оддий бўшлиқсиз қуймаларни ва 
мураккаб тешик-бўшлиқлари бўлган фасон қуймаларни олиш мумкин. Тез 
совигани учун қуймалар майда донали пухта бўлади. Кокилларда юпқа 
деворли қуймаларни олиш қийин ҳамда чўян қуймаларнинг сирти оқаради 
(углерод камаяди) ва сиртда юқори ички зўриқишлар пайдо бўлади. 
Кокилларга қуйиш усулининг асосий камчилиги кокилнинг ва технологик 
мосламаларнинг қимматлигидир.
Қуйишни у ѐки бу усулини танлаш тайѐрланадиган дастурига (деталлар 
сонига), хомакиларнинг геометрик аниқлигига ва сирт тозалиги қўйилган 
талабларига, иқтисодий талабларига ва бошқа омилларга боғлиқ.


20 
Кокилларда қуйма олиш жараѐнининг энг кўп мехнатни талаб қиладиган 
ва мураккаб операцияси - қолипни тайѐрлашдир. Яккалаб ва кичик сериялаб 
ишлаб чиқаришда қолиплар дастаки усулда, сериялаб ва кўплаб ишлаб 
чиқаришда қолиплар махсус машиналар ѐрдамида тайѐрланади. Ҳар бир 
номдаги қуйма учун алоҳида қолип тайѐрланади.
Қуйманинг қолипи ишчи бўшлиқни хосил қилувчи элементлар 
мажмуасидан иборат. Бу ишчи бўшлиқ суюлтирилган метал билан 
тўлдирилганда қуйма шаклланади. (2.1 расм). 
Қолип 
қуйма 
моделлари ѐрдамида қуйма 
опокаларда тайѐрланадиган 
пастки (1) ва юқорги (2) 
ярим қолиплардан иборат. 
Қуйма опокалар (3) қолип 
материалларининг 
чегараларини сақлаб туриш 
учун мўлжалланган. 
Юқори ва пастки ярим 
қолиплар бир – бирига 
нисбатан аниқ жойлашиши учун опокаларда махсус ўқлар мавжуд. 
Бўшлиқларни ва тешикларни ҳосил қилиш учун қолип ичига ушбу бўшлиқ ва 
тешикни ўрнига стерженлар (5) ўрнатилади. Стерженлар махсус стержен 
қутиларда қолип материалларидан тайѐрланади. 
Суюлтирилган металлни қолипга қуйиш, қолипни тўлдириш ва чиқиб 
кетишини таъминлаш учун бир неча элемент: литник бўшлиғи, вертикал 
канал, шлактутқич, металл билан таъминловчи қисм, випор (4) дан иборат 
бўлган литник тизими (6) мўлжалланган.
Қуймаларнинг қалин деворларини тезроқ совитиш ва ички 
зўриқишларнинг олдини олиш учун “совитгичлар” деб номланадиган металл 
пластиналар қўлланилади. Бунда ички ва ташқи совитгичлар ажратилади. 
Ички совитгичлар одатда, суюлтирилган металл материалидан тайѐрланади, 
уларнинг ҳажми совитилаѐтган жойдаги металлнинг 8-10% ни ташкил этади 
ва қолип тўлдирлганда улар эриб кетиши керак.
Ташқи совитгичлар одатда чўян ѐки пўлат пластиналардан тайѐрланади 
ва қолипнинг ѐки стерженнинг қум қисмига ўрнатилади. Буларнинг 
ўлчамлари ўзига қанча иссиқликни олишига қараб ҳисобланди. Ташқи 
совитгичлар қуйма сиртига ѐпишиб қолмаслиги учун уларга махсус бўѐқлар 
сурилади. Қуйма қотгандан кейин ташқи совитгичлар қайта фойдаланиш 
учун қолипдан олинади. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish