Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet69/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   155
Bog'liq
01. kirish

3-§. Хом ашё танлаш
Олтингугурт бизнинг планетамизда энг кўп тарқалган элементлар жумласидандир. Ер пўстлоғида 0,05% га яқин олтингугурт бор. Туғма олтингугурт, темир сульфидлари, темир, мис, рух сульфид, қалий сульфидлари, кальций, натрий, магний сульфатларнинг бой конлари маълум. Олтингугурт турли анорганик ва органик бирикмалар ҳолида, баъзан эса элементар ҳолатида ёнувчи қазилмалар: табиий газлар, нефть, ёнувчи сланецлар, қўнғир кўмир ва тошкўмирлар таркибида учрайди. Ёнувчи қазилмалар таркибида олтингугурт ва унинг сульфидлари мавжудлигини қандай тушунтириш мумкин?
Мавжуд шароитларда қайси хом ашёдан сульфат кислота ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун, хом ашёнинг қайси турини олиш осон ва арзонлигини ҳамда ҳар хил хом ашёдан сульфат кислота ишлаб чпқариш нима билан фарқ қилишини билиш керак.
Олтингугурт кислота ишлаб чиқариш бошқа хом ашё турларидан фойдаланишга қараганда осон. Катта туғма олтингугурт конлари бор, мамлакатларда олтингугурт асосий хом ашёдир. Бизнинг мамлакатимизда кейинги йилларда туғма олтингугурт ишлаб чиқариш анча ортди ва ундан сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиш тобора ўсмоқда.
СНГ давлатларида сульфидли рудаларга бой, олтингугурт колчедани FeS2 ва рангли металларнинг сульфидларига бой конлар бор. Илгари вақтларда олтингугурт колчеданини фақат сульфат кислотали хом ашё деб, рангли металларнинг рудаларини эса фақат рангли металлар олинадиган хом ашё деб қаралар эди. Биринчн ҳолда таркибида темир (Ш)-оксиди ҳамда қўшимча тариқасида кам микдорда мис ва бошқа металлар бор темир колчеданининг куйдириш маҳсулоти, асосан ташлаб юбориларди. Иккинчи тур хом ашёларни қайта ишлашда ҳавога жуда кўп миқдорда заҳарли газлар чиқариб, юборилар эди, чунки рангли металлургия заводларидаги биринчи жараён —рудаларни куйдиришдир.
Хом ашёлардан шу тарзда фойдаланиш тўғрими? Хом ашёни комплекс қайта ишлаш мумкинми?
Олгингугурт колчеданини куйдиришдан қолган қолдикдан чўян ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Баъзи ҳолларда ундан аввало мисни, агар I т да 0,6 г тилла бўлса, уни ҳам ажратиб, кейин ундан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Қолдиқ янги очилган торф тупроқли ерлар учун мисли яхши ўғит ҳисобланади.
Бизнинг мамлакатимизда рангли металлургия заводларида ҳосил бўладиган олтингугурт (IV)-оксиддан фойдаланиш масаласига катта эътибор берилмоқда, масалан, бу чиқиндидан хом ашё сифатида фойдаланиб, қўшимча маҳсулог сифатида ишлаб чиқариладиган кислота миқдорининг умумий сульфат кислота ишлаб чиқариш ҳажмидаги қисми тобора ўсиб бормоқда. Шу билан бирга атмосферанинг ифлосланиши ҳам камаймоқда.
Рангли металларнинг кўпгина рудаларини куйдиришдан олдин флотация қилиб, концентрат олинади ва чиқинди тарзида сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг қимматли хом ашёси — флотацион олтингугурт колчедани ҳосил бўлади. Флотация (унинг русча таржимаси ―қалқиб чиқиш")—рудаларни бойитишнинг анча мукаммаллашган методи бўлиб, у мураккаб физик-кимёвий жараёндир. Бу усул рудалар сиртининг суюқлик билан турли даражада намламнишига асосланган.
Агар майдаланган руда суюқликка, масалан, сувга солинса, баъзи минераллар ҳўлланади, баъзилари эса ҳўлланмайди. Агар майдаланган руданинг суюқликдаги суспензияси орқали ҳаво ўтказиб, тезда аралаштирилса, ҳавонииг сувдаги эмульсияси ҳосил бўлади. Бунда сув билан ҳўлланмаган минерал бўлакчалар ҳаво пуфакчаларининг ҳамма томонларига ёпишиб, уни ураб олади шу суюқлик сиртига қалқиб чиқади. Минераллашган кўпик идишдан оқиб чиқади ва у ўз-ўзидан парчаланганидан кейин таркибида ажратиб олиниши зарур бўлган концентрланган минерқл ҳолидаги концентрат ҳосил бўлади.
Флотацион аппарат тубидан эса флотацион чўкмалар ажратпб олинади (3-расм). Минералларнинг ҳўлланиш даражаси орасидаги фарқни ошириш учун майдаланган руданинг сувдаги суспензиясига баъзи моддалар қўшилса, улар бу ердаги минераллардан бирининг сиртига ютилиб унинг сув билан ҳўлланишини камайтирадн. Бундай хусусият қутбли ва қутбсиз қисмлари носимметрик жойлашган органик моддаларга, масалан, ёғ кислоталарга хосдир.
Ҳавонинг сувдаги эмульсияси барқарорлигини ошириш мақсадида
Флотацион материоияи кўпик
Концентрат
Чўкмалар 65- расм. Флотация процесси.
суюқликка кўпик ҳосил қилувчилар, масалан, қарағай мойи қўшилади.
Ёнувчи қазилма бойликлар таркибига кирувчи олтингугуртдан сулъфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкинми? Ёнувчи қазилма бойликларнинг кўпгина қисми иссиқлик электр станцияларида, теплоцентралларда, саноат печларида ёқилғи сифатида ишлатилади. Ёниш маҳсулотларида жуда кўп миқдорда олтингугурт (IV-оксид) бўлади, лекин унинг концентрацияси жуда кам бўлганлигидан ажратиб олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли ҳавога чиқариб юборилади. Бу жуда муҳим муаммолардан бири бўлиб, ҳозир олимлар уни ҳал этиш устида ишламоқдалар.
Ёқилғиларни кимёвий қайта ишлашда ҳосил бўладиган олтингугуртни ажратиб олиш нисбатан осон. Тошкўмирни кокслашда олтингугуртнинг кўп қисми кокс гази таркибига, асосан водород сульфид ҳолида ўтади. Кокс газидан қандай мақсадларда — ёқилғи ёки кимёвий хом ашё сифатида фойдаланишдан қатъий назар уни, албатта водород сульфиддан тозалаш керак. Заводларда қўлланиладиган тозалаш усули водород сульфиддан олтингугурт ёки олтингугурт IV- оксид S02 олиш имконини беради.
Кўпгина табиий ёнувчи газлар таркибида ҳам водород сульфид бўлганлиги сабабли уларни ҳам бу газдан тозалаш керак. Бизнинг мамлакатимизда табиий газ қазиб чиқариш жуда тез суръатлар билан ўсиб бораётганлиги учун водород сульфид ҳам сульфат кислота хом ашёси каби катта аҳамият касб этмоқда. Сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг бу хом ашё асосида яна ҳам катта кўламда ривожланиши мумкинлигини қуйидаги рақамлардан кўриш мумкин: яқинда топилган катта қувватли Оренбург конидан чиқадиган табиий газни тозалаш йилига 1 млн. т дан кўп олтингугурт, Ьухоро кони — 0,5 млн. т га яқин олтингугурт бериши мумкин. Катализаторни заҳарловчи (ишдан чиқарувчи) қўшилмалари бўлмаган водород сульфиддан сульфат кислота ишлаб чиқариш жараёни, сульфид рудаларидан олишга қараганда анча осон. Ҳозирги вақтда водород сульфиддан олинадиган кислота энг арзон ҳисобланади. Шу сабабли ундан сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиш даражаси тобора ортиб бормоқда.
СНГ давлатларида 1990 йилда сульфат кислота ишлаб чиқариш саноатининг олтингугуртли хом ашёлардан фойдаланиши қуйидагича эди: колчедан 55%, рангли металлургия печ газлари—33,4%, олтингугурт —31,5%, водород сульфид —9,6 % ва бошқа манбалардан — 1,9 %.
Кимё саноати учун сульфат кислота ишлаб чиқариладиган хом ашё танлашнинг умумий принциплари қуйидагилар:

  1. Табиий ресурсларни комплекс қайта ишлаш билан бир вақтда атмосферага чиқариладиган заҳарли моддаларни камайтириш масаласини ҳам ҳал этиш.

  2. Кимёвий ишлаб чиқариш жуда ҳам ҳар томонламадир; булар одатда, ҳар хил хом ашё турларидан керакли маҳсулотлар олиш ва демак, айни шароитлар учун энг тежамли хом ашё танлаш мумкин бўлади.


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish