Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган


-§. Колчедан куйдиришнинг оптимал шароити



Download 8,53 Mb.
bet71/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155
Bog'liq
01. kirish

5-§. Колчедан куйдиришнинг оптимал шароити
Заводларда колчедан куйдиришни қандай шароитларда олиб бориш мақсадга энг мувофиқ? Бунинг учун реакцион аппаратдан юқори унумда фойдаланиш билан бирга, стехиометрикка яқин миқдорда олтингугурт (VI)- оксид олиш учун хом ашёдан иложи борича тўлиқ фойдаланнш керак. Реакцион аппаратнинг унумдорлиги — бу мазкур аппаратда вақт бирлиги ичида, масалан, бир сутка давомида олинган маҳсулот миқдоридир. (буни вақт бирлиги ичида қайта ишланган хом ашё миқдори билан ҳам характерлаш мумкин. Реакция экзотермик бўлганлиги сабабли, реакция иссиқлигидан фойдаланиш масаласини ҳал қилиш зарур. Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун зарур бўлган шароитларни — оптималь шароит дейилади — бу ҳозирги замон техникаси яратган имкониятларни ҳисобга олганда энг қулай ҳисобланади. Заводларда кимёвий реакцияларни бошқаришнинг оптимизациялаш муаммоси энг муҳими ҳисобланади ва кимёвий кибернетика воситалари ёрдамида жуда аниқ ҳал этилади.
Колчеданни кундиришнинг оптималь шароитлари қандай: жараёний қандай ташкил қилиш, қандай хом атё танлаб олиш, уни куйдиришга қандай тайёрлаш, куйдириш учун нимадан танлаб олиш — ҳаво ёки кислороддан процессни қандай ҳароратда олиб бориш, реакция иссиқлигидан қандай фойдаланиш керак?
Ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил эгишнниг умумий принципларини ҳиисобга олиб, куйдиришни узлуксиз ишлаб турадиган, катта қувватга эга бўлган, механизациялашган ва автоматлашган (жараённи автоматик текшириш ва бошқариш асбоблари билан таъминланган) установкаларда ўтказиш лозим.
Хом ашё сифатида табиий эмас, балки флотацион колчедандан фойдаланган маъқул. Унинг таркибида темир дисульфидининг миқдори иложи борича кўпроқ бўлгани маъқул. Шу сабабли флотацион қолдиқлар иккинчи марта флотация қилиниб, таркибида ўртача 45% олтингугурт (қуруқ колчедан ҳисобида) бўлган маҳсулот олинади. Флотацион колчедан доначаларининг катталиги 1 мм дан кам бўлади. У қайнаётган қатламда жуда тез, бир неча секунд ичида куяди. Демак, колчеданни куйдириш учун қайнайдиган қатламли печларни танлаш мақсадга мувофиқдир.
Ҳавога бир оз миқдорда кислород қўшилганда ҳам реакция жуда тезлашиб кетади, лекин кислород баҳосинииг нисбаган юқорилиги туфайли ҳозиргача ундан сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмаяпти. Аммо кейинги йилларда ўтказилган ҳисоблашлар ва саноат тажрибалари шуни кўрсатдики кислород концентрацияси 60% гача оширилганда, реакция иссиқлиги ҳисобига олинадиган сув буғининг микдорини шунчалик оширадики (азотни қиздиришдаги иссиқлик сарфи камаяди), бу сульфат кислота ишлаб чиқариш цехининг ва ундаги ҳавони қисмларга ажратадиган қурилмани қўшиб ҳисоблаганда энергияга бўлган талабни тўла қондиради. Шундай қилиб, мазкур ишлаб чиқаришда кислороддан фойдаланиш имконияти яратилади.
Физик-кимёвий маълумотлардан бевосита маълумки, жараённинг оптималь ҳароратси 800°. Агар куйдириш реакция тенгламаси бўйича зарур бўлган микдордаги ҳаво иштирокида олиб борилса, реакция зонасидаги ҳарорат 1400°С гача кўтарилади.
Оптималь ҳарорат қандай сақлаб турилади? Қайновчи қатлам ичидаги заррачалар интенсив аралашиши туфайли бу қатламнинг бутун баландлигида (худди қайнаётгаи сув қатламидаги каби) деярли бир хил ҳарорат сақланади. Қатламнинг ичига буғ қозон трубаларини жойлаштириб системадан ортиқча иссиқликни чиқариш мақсадга мувофиқдир. Куйдиришни ортиқчароқ миқдордаги ҳаво иштирокида олиб борилади ва анча кўп —ҳажм бўйича 14,5% гача олтингугурт (IV)-оксиди бўлган газ олинади.
Колчедан печининг чизмаси (5-расм) билан танишишдан олдин, сиз унинг ташқи кўриниши ва асосий қисмларини схематик (деталларсиз) кўз олдингизга келтириб кўринг. Қуйидаги саволларга жавоб беринг: печга колчедан ва ҳавони қандай мосламалар ёрдамида бериш, қайнаётган қатламни қандай ушлаб туриш, куйдириш гази ва куюидини қандай чиқариш, қайси параметрларни ва қандай асбоблар ёрдамида текшириб туриш керак, қатламдаги ҳароратни керакли чегараларда ушлаб турувчи автоматик қурилмани қандай принцип асосида йиғиш ва печни қандай материаллардан кўриш керак? Аппарат схемасини чизинг ва уни шу параграфда келтирилган расм билан таққосланг.
Печ гази


Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish