ХОТИМА
Замонавий шароитда глобал ахборотлашувнинг қарор топиши ҳар бир, шу жумладан, таълим олувчиларнинг катта ҳажмдаги ахборотларга эга бўлишлари учун шароитни юзага келтирмоқда. Бугунги кун ѐшлари ниҳоятда катта ҳажмда ахборотларга эга. Бироқ, моҳиятан ушбу ахборотларнинг аксарияти уларнинг шахс сифатида камол топиши, интеллектуал жиҳатдан ривожланиши, мавжуд қобилиятларини оширишлари, самарали ижтимоийла- шувлари, ўз устида изчил ишлашлари, касбий камолотга етишларига ҳеч қандай ѐрдам бермайди. Чунки улар назарий жиҳатдан бунѐдкорлик, яратувчанлик, инсонпарварлик ғояларига эга эмас, аксинча, шахсни асосий ҳаѐтий, олийжаноб мақсадлардан чалғитувчи, унга “ҳар қандай ташвиш, муаммолардан ҳоли, кўнгил майллари асосида яшаш имконияти”ни ваъда қилувчи қарашлардан иборат. Худди шу каби ахборотлар мавжуд шароитда талабаларда таълим олиш, мутахассис сифатида камол топишга нисбатан қизиқишнинг пасайишига олиб келмоқда. Ижтимоий тараққиѐт эса фақатгина ижтимоий субъектларнинг кучи, янада аниқроғи, уларнинг интеллектуал салоҳияти, жисмонан фаолликлари асосида таъминланади.
Ривожланган хорижий мамлакатларда шахс интеллекти энг қимматбаҳо “товар” саналади. Бинобарин, хорижлик инвеститорлар ва ишлаб чиқарувчилар айнан шахс интеллекти имкониятлари асосида ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйиш, йирик молиявий маблағлар айланмасига эга бўлиш имкониятини яратишини яхши англайди. Бозор ишлаб чиқаришига асосланган шароитда эса кучли рақобатга бардош бера олиш учун ҳар бир ишлаб чиқарувчи бозор муносабатларининг олтин қоидаси “талаб- таклиф” тамойилига амал қилишда мутаносибликка, барқарор- ликка эришиш учун ўз маҳсулотларини нафақат йил, ой, балки кун сайин такомиллаштириб бориш, янги маҳсулотларни яратиш устида жиддий ўйлаши, инновацион ғояларни асослай олиши зарур.
Сўнгги бир аср давомида босқичма-босқич, бироқ, изчил ривожланиб келаѐтган таълим технологиялари бевосита ишлаб чиқариш жараѐнини қўллаб-қувватлаш, уни таълим сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, юқори интеллектга эга,
руҳий жиҳатдан барқарор, рақобатга бардошли мутахассислар билан таъминлаш мақсадларига хизмат қилмоқда.
Моҳиятига кўра инновацион, модул, ҳамкорлик, интерфаол, муаммоли, модул, масофавий, компьютер, лойиҳа, инновацион, индивидуал, дастурий, ривожлантирувчи, табақалаштирилган ва мустақил таълим, шунингдек, ўйин технологиялари таълим тизимида ўқитиш жараѐнининг бир хил, зерикарли бўлишининг олдини олиш, аксинча, унинг қизиқарли, фаол, жўшқин бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун хизмат қилади. ОТМ педагогларининг ушбу таълим технологиялари моҳиятидан хабар бўлишлари, уларни ўз фаолиятларидан самарали қўллай олишлари таълим жараѐнида ҳар бир таълим олувчининг ички имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга ѐрдам беради. Шу сабабли педагог кадрларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчиларни ушбу технологиялар билан яқиндан таништириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |