Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,13 Mb.
bet99/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

Рожистое яллиғланиш. Тери ва шиллиқ қаватларнинг сероз яллиғланиши лимфа тармоқ қопламаларининг жарохатланиши оқибатида унга вирулент стрептакоокларнинг кириши натижасида ривожланади.Касаллик инфекцияни киришига мўлжалланган терининг инфекцион аналитик реакцияси сифатида қаралади.Рожа кўпинча юз ,бош ва пастки қисмларда (эритраматоз,буллёз флегианоз )ли жараён ривожланиши сифатида намоён бўлади. Эритраматоз рожа ривожланиш фазасининг махаллий аломатлари :куйдирувчи оғриқ ,жарохат сохасида иситмани хис қилиш ,яққол чегарали қизаришларнинг пайдо бўлиши .Яллиғланиш сохасида терининг шиши,унинг харорати ошган ,касаллик кўпроқ жарохат периферияси бўйича намоён бўлади.Аломатлардан кўпинча тана хароратининг кўтарилиши(39-40 0С гача),титраш кучли бош оғриғи ,умумий холсизланиш намоён бўлади. Эпидермисниннг экксудат билан пўст ташлаши натижасида пуфаклар пайдо бўлади.Бу эса рожанинг буллёз фазасидан далолат беради. Рожа жараёнинг даволаниши комплекс бўлиб,яллигланган ўчоққа махаллий таъсир этишни кўзда тутади. Антибиотиклар,сульфаниламидлар,тўшак тартиботи хамда диета тавсия этилиши билан бирга даволашнинг физиотерапевтик усулларини биринчи кундан қўллаш мухим роль ўйнайди.Физиотерапиянинг бундаги вазифаси коперейцийли кучли лейкоцитар вал билан терининг фаол гиперемиясини келтириб чиқариш бактериостатик ишларни амалга ошириш ва яллиғланиш ўчоғидан перифериягача рожа жараёнини олдини олишдан иборат. Даволаш жараёни комплексида физиотерапевтик усуллардан самарали хисобланган УБ-нурлантириш бўлиб ,у жарохат ўчоғи сохаси ва атрофдаги терининг 5 смгача бўлган жойини 4-5 биодоза билан,рожанинг болдирга локализациясида эса 6-8 биодоза хар куни ёки кун ора қилинади.Юз рожасини нурлантиртишда униг ҳар ярми 3-8 биодозагача нурлантирилади ва бунда кўзлар хўл пахта билан ўопланиши лозим. Ўткир рецидивланган рожада организмни диссебилизация қилиш ,бириктирувчи тўқиманинг физиологик тизими функцияларини қўллаб қувватлаш ва қайта касалланишни олдини олиш мақсадида УБ-нурлантириш ,дорсонвализация ,электрофарез ,ванналар,пелоида терапия қилинади. Жарохат ўчоғи сохасининг УБ-нурлантиришда бир биодоза хар куни ярим биодазагача ошириш билан даволанади.8-10 нурлантиршдан сўнг муолажа у/д ўтқазилади.;бир вақтнинг ўзида умумий УБ-нурлантиришлар схеманинг тезлашиши билан ўтқазилиб ,кун ора 12-15 муолажа.Шу билан бирга қон УБ-нурлантиришнинг аутотрансфузияси кун ора тавсия этилади. Жарохат сохасининг дорсонвализацияси хар куни ёки кун ора 5-8 минутдан ўтқазилади,жами 12-15 муолажа. Жарохат сохасига стрептоцид-электрофарезни кўндалангига қилиш.Стрептоцид қоришмаси Н А Борсуков ва Б Б Альперович усули бўйича тайёрланади.(1962);2 % ли 100 мл қоришмага 1 мл концентрацияланган хлорид кислота қўшилади.Муолажа 20-30 минутдан давом эттирилади.5-10 муолажадан кейин яллиғланиш орўага қайтса гепарин-электрофарез кўндалангига қўлланилади.Актив электрод қистирмаси дистилланган сув билан хўлланиб ,сўнг у бўйлаб 1 мл гепарин (5000 ЕД) 30 минутдан хар куни тарқатилади. Сульфидли 35-35 0 С ли умумий ванналар (150- 200 мг/л) 8-12 минутдан кун ора ёки 35-35 0 С ли пресли ванналар 12-15 минутдан кун ора жами 10-15 ванна қилинади. Жарохат сохасига 48-55 0 С ли парафин-озакеритли аппликациялар қилиш хар куни ёки кун ора 20-30 минутдан қилинади. Баъзида пастки нуқталарнинг қайта касалланиши оқибатида шиш ва хатто фил оёқлилик ривожланади.Оёқлар шишининг биринчи аломатлариданоқ катта эътибор каратилиб ,ёруғлик ваннаси 15-20 минутдан соллюкс ёки инфраруж хар куни 2 мартадан,сульфидли ванналар,лой аппликациялар,гепарин –электрофарез хамда массаж қўлланилади.
Тромбофлебит, флебит -бу тез-тез учраб турадиган касаллик бўлиб,томир деворининг яллиғланиши натижасида тромб хосил бўлиши билан содир бўлади.Унинг ривожланишининг сабаблари йирингли ўчоқлардаги инфекциялар,узоқ вақт томирлардаги қон айланишининг секинлашиши,томир деворининг ўзгариши(атеросклероз,интиманинг шикастланиши )қон алмашинувининг камайиши ,жарохатлар,томирларнинг варикозли кенгайиши ва бошқалар.Тромбофлебит ўткир,ўткирости ва сурункали,жойлашишига кўра юза ва чуқур томирларда бўлади. Устки томирларнинг ўткир тромбофлебити томирли устунлар йулидаги бойлагичлар кўринишида касалланиш зичлашишдан оёқларнинг шиши,терили томирлар йўлидаги чизиқлар кўринишидаги гиперемия ,тана ҳароратининг кўтарилиши ,титраш билан характерланади.Кўп холларда тромбофлебитни даволаш консерватив тарзда олиб борилади.Ўткир тромбофлебитда айниқса чуқур томирларда бўлганда албатта тўшак тартиботи ,тинчлик ва шиналар билан оёқларни кўтариб қўйиш ,кўпроқ сут ичиш,сульфаниламидлар ,антикогулянтлар ,антибиотиклар тавсия этилади. Шу қаторда даволашнинг физиотерапевтик усуллари хам яллиғланишга қарши ,антиспазматик ,дегидратцияловчи,оғриқни қолдирувчи ,фибринолитик ва махаллий десенбилизациялантирувчи ишларни амалга ошириш ,гипертензия ва тўқима шишини камайтириш,улардаги коллатериал қон айланишни яхшилаш,қон тизимининг функцияларини тиклаш мақсадида ўтқазилади. Ўткир касаллик босқичида қуйидаги муолажалар тавсия этилади:УБ-нурлантириш ,УВЧ-терапия электрофарез ,жарохатланган оёқларни (300-400 см 2 атрофида)майдон билан УБ-нурлантириш хар куни 4-5 биодоза ,жами 5-6 нурлантириш 4-6 кундан кейин нурлантириш кун ора қилиниб жами 8-10 муолажа тавсия этилади. Жарохат сохасининг кўндалангига чуқур томирли тромбофлебит касаллигининг юқори чўққида ва шишда УВЧ-терапиясининг қилиниши.Дозаси иссиқ эмас ,6-8 минутдан кун ора УВЧ-терапия электрофарез билан бирга олиб борилади. Яллиғланиш сохасини кетма-кет ёки бўйлама трипсин-электрофарез қилиш:муолажа давомийлиги ҳар куни ёки кун ора 15-30 минутгача.Трипсин-электрофарез жигар ва буйрак касалликларида қўлланилмайди.Устки томирларнинг тромбофлебитида трипсин ўрнига ижобий натижа берувчи террамицин-электрофарез хам тавсия этилиши мумкин. Яллиғланиш сохасининг гепариг-электрофарези устки томирлар жарохатланишида кўндалангига ёки чуқур томирлар жарохатида кетма-кет тарзда қўлланилиши ижобий натижа беради.Бир курсга 8-12 муолажа.Устки формаларининг чекланишидан кейин яллиғланиш нинг иккинчи кунидан бошлаб тромбометин-электрофарез тавсия этилади. Бир курсга 4-6 муолажа. Яллиғланишни проксимал йўналиш бўйича хавфи туғилса даволаш оператив тарзда олиб борилади.Ўткир яллиғланиш асоратларининг ўтиб кетишидан кейин иссиқлик билан даволаш (инфоақизил нурлар,парафин аппликациялар билан бирга махаллий ванна )билан бирга дарсонвализация ,электрофарез ва даволаш машқлари олиб борилади. Тромбофлебитнинг қолган асоратларида (ўткир ости асоратлари ўтиб кетгандан 3-6 ойдан кейин) қуйидагилар тавсия этилади:лидаза ёки кобальтли-электрофарез ,минерал ёки газли ванналар ,лой аппликациялар ва иқлим билан даволаш. Чуқур томирлар ўткир яллиғланиши ўтиб кетгандан 4 ойдан сўнг ва устки томирларда 2-3 ойдан сўнг аэротерапия ,хар куни шадяший схема бўйича ҳаво ва қуёш ванналари тавсия этилади.Курсатилган муолажалар бассейнда чумилиш ва машқ қилиш билан бирга олиб борилиши мумкин. Тромбофлебит ривожланишининг профилактикаси инфекция ўчоғини операциядан олдидан санация қилиш ,қатиё асептикага таяниш ва операция вақтида жарохатни кичрайтириш ,операциядан кейин эртароқ оёққа туриш ва ётган вақтда харакат қилиш учун хизмат қилади.
Флегмона.Тери ости ,мушак ораси,корин атрофи ва бошқа клечаткаларнинг йирингли яллиғланиши.Қўшни органларнинг яллиғланиши ёки гемотоген йул оркали инфекциянинг кириши натижасида содир бўлади. Яллиғланган экссудат анатомик ёриқлардан тарқалиб, томирларни янчиб ёки тўзғитиб,тўқима некрозида йирингни келтириб чиқаради.Кўпинча ушбу жараён каршиликка бардош бера олмайдиган тери ости клечаткасида кузатилади.Флегмоналар мушак ости ,панжалар,корин атрофи (бел, чаноқ ва чов сохасида) бўлади. Флегмоналарнинг аломатлари:шиш, қизариш ,махаллий иситма ,тўсатдан оғриқлар ва тўқималарда нохушликни хис этиш ,жарохатланган қисмнинг функциясининг бузилиши,ҳароратнинг кўтарилиши ,титраш,холсизланиш ва интоксикация.
Яллиғланишниг илк ривожланишида операция олди босқичида физиотерапевтик усуллар билан даврлаш қўлланилади.Ушбу босқичда физиотерапиянинг вазифаси-оғриқни қолдириш ,яллиғланишга қарши,сўрувчи ишларни амалга ошириш ,яллиғланиш ривожланишини тўхтатиш бунда тўшак тартиботи ,пархез,жарохатланган бўйин ва тана сохаларига хотиржамлик яратиш ,антибиотиклар қилиш ,мўл ичиш билан бирга 2-3 кун давомида физиотерапевтик усуллардан УВЧ-майдон ,ультратовуш ,УБ-нурлантириш ва электрофарезни қилиш тавсия этилади. Яллиғланиш сохасини кетма-кет ёкитангенциал ҳолда УВЧ-терапия қилиш:№ 2 ва № 3 электродлар ораси 3-4 см ,дозаси кам иссиқли,муолажа давомийлиги 10 минутдан хар куни ,кунига 1-2 марта қилинади.жами 3-5 муолажа. Яллиғланиш сохасини ультратовуш терапия ўтқазиш:узлуксиз тартибот ,вибратор кантакти тўғри, узгарувчан усул,дозаси 0.4-0.6 Вт /см 2 ,5-7 минутдан хар куни,жами 4-6 муолажа. Инфильтрат сохасини УБ-нурлантириш 3-5 биодоза билан 1-2 кундан кейин ,2-3 нурлантириш .УБ-нурлантириш қоннинг аутотрансфузияси билан бир кундан кейин қилинади. Яллиғланиш сохасини кетма-кет ёки кўндалангига террамицин-электрофарез қилиш:муолажа хар куни 20 минутдан қилинади.Инфильтрат бўшашиш қолган пайтда уни бўшатиш чоралари кўрилади.Буниг учун ёруғлик ваннаси ,соллюкс,яллиғланиш ўчоғига инфраруж қилиш 20-25 минутдан кунига 2 марта ёки 39-40 0С ли қўл(оёқ)ваннаси хар куни 15-20 мунутдан қилиш самара беради. Операциядан кейинги босқичда физиотерапиянинг вазифаси дезинтаксикацион ва дегидрацияловчи ишларни амалга ошириш ,чириган тўқималардан тезроқ қутилиш ,бўшлиқни грануляция билан тўлдириш ,яра эпителизациясига кўмаклашиш ,жарохатланган соха функцияларини тиклаш ва контрактураларни огоҳлантиришга қаратилиши лозим. А М Доброва ва автордошлар (1979) флегмонани ёрганидан учинчи кунидан бошлаб шишга қарши ва трофик ҳаракатларни кучайтириш мақсадида диадинамотерапия қўллашган. Электродлар яра атрофига 2-3 см узоқликда жойлаштирилади.Ток ” қисқа” жараён билан модуляцияланган бўлиб у ўзгарувчан қутблар билан бирга 5 минутдан хар куни қўлланилади,жами 3-5 муолажа. Актив чуқур гиперемияни ривожлантииш мақсадида бир вақтнинг ўзида ёруғлик ваннаси ,соолюкс ёки бойлам оркали яра сохасини инфраруж қилиш кунига 1-2 марта 15-20 минутдан тавсия этилади .

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish