Ўзбекистон республикаси олий таьлим вазирлиги тошкент молия инситути


йилда Молия вазирлиги томонидан Халқ таълими тизимида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари6 Назорат ўтказилган бюджет



Download 213,53 Kb.
bet5/6
Sana09.04.2022
Hajmi213,53 Kb.
#538373
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
nafosat

2019 йилда Молия вазирлиги томонидан Халқ таълими тизимида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари6 Назорат ўтказилган бюджет
ташкилотлари

Камчилик аниқланган бюджет ташкилотлари

Аниқланган молиявий хатоликлар суммаси

Аниқланган молиявий хатоликларнинг тикланган суммаси

сони

сони

фоизда

млн сўмда

млн сўмда

фоизда

Жами

8 074

6 616

81,9

142 592

129 139

90,5

Халқ таълими вазирлиги тизимида

1 301

1 112

85,5

29 821

25 228,6

84,6

жамига нисбатан

16,1

16,8

Х

20,9

19,5

х

фоизда



Турли йўллар билан ноқонуний сарфланган сумманинг 71,3 фоизи ёки 21 258,5 млн. сўми вазирлик тизимидаги ташкилотларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган маблағлар ҳиссасига тўғри келади.


Мактабгача таълим муассасаси давлат ва жамиятнинг фундаментал асосларини институционал жиҳатдан ташкил этувчи, улғайиб келаѐтган авлод билан педагогик фаолиятни амалга оширилишини таъминлайдиган институт ҳисобланади. Инсонларнинг улғайиши билан босқичма-босқич юзага келувчи ҳуқуқлардан бири – бу таълим олиш ҳисобланади. Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ қуйидаги омилларга алоҳида эътибор қаратилган:



  • таълим муассасасига қатнаш имконияти;

  • таълим фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш;

  • халқлар ўртасида дўстлик, аѐллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, толерантлик, тинчлик ва эркин жамиятда ўзаро тушунишга асосланган онгли ҳаѐтга тайѐрлашга қаратилган таълим ва тарбияни ташкил этиш;

  • болаларни муносиб тарзда таълим жараѐни иштирокчиларининг ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлари.

Ижтимоий институт сифатида мактабгача таълим муассасаси мамлакатнинг соғлом, баркамол ва билимли авлодини шакллантиришдаги дастлабки “кўприк” вазифасини бажариб беради. Ижтимоий соҳанинг муҳим бўғинларидан бири сифатида, давлат бюджетидан молиялаштириш тенденциялари сақланиб қолиши табиий саналади.


Маълумки, болалик инсон ҳаѐтида соғлиқ даражаси ва шахс сифатида шаклланадиган давр бўлиб ҳисобланади. Жумладан, болалик тажрибалари инсон ҳаѐт тарзини белгилаб беришга замин ҳозирлайди. Масалан, И.Каримов ўзининг асарларида қуйидагича фикрларни келтириб ўтади: “Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборотларнинг 70 фоизини 5 ѐшгача бўлган даврида олар экан. Боланинг онги асосан 5-7 ѐшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоѐн бўла бошлайди”. Шунингдек, рус олимларидан Т.Доронова ҳам болаликдаги олинган билимларни муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтади.
Юқоридаги фикрлардан маълум бўлмоқдаки, болаликда олинган билимлар сезиларли ва ҳал этувчи хусусиятга эга бўлмоқда. Фикримизча, мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришнинг долзарблиги мазкур хулосалар билан яна бир бор тасдиқланади. Бу эса, ўз навбатида, муассасаларнинг молиявий фаолияти самарадорлигини билимли авлодни шакллантиришга қаратилган натижалари орқали баҳолашга имкон беради. Умуман олганда, мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларининг молиявий фаолиятини тадқиқ этишни кўзда тутган илмий асарлар кам яратилган. Шундай бўлишига қарамасдан, таълим муассаcаларини молиялаштиришга қаратилган тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан, проф.Н.Жумаев ва и.ф.д. Д.Рахмоновлар олий таълим олишни хусусий манбалар ҳисобидан молиялаштиришга эътиборни қаратиб, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган сўровга биноан олий таълим олишнинг шартнома тўлов қийматларини шакллантиришга асос бўлувчи илмий хулосаларни шакллантириб берганлар. Тадқиқотчи, Ж.Йўлдошев ҳам олий таълимни молиялаштириш юзасидан ўзининг фикрларини берган. Хусусан, олий таълим хизматларини етказиб берилишида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, франчайзинг амалиѐтини қўллашга доир ўзининг илмий таклифларини бериб ўтади. А.Махмудов эса, олий таълим тизимини молиялаштиришда халқаро тажрибалардан фойдаланиш имкониятларини баҳолаб беради. Жумладан, Европа мамлакатлари олий таълим муассасаларини бюджетдан молиялаштириш тенденцияларини таҳлил қилади ва
Ўзбекистонда қўллаш юзасидан таклиф ва тавсияларни таъкидлаб ўтган [6]. А.Шеров ўзининг мақоласида таълим тизимини давлат томонидан молиялаштирилишига эътибор қаратади. Бунда мактабгача таълим муассасаларидан тортиб олий таълим олишгача бўлган даврни молиялаштириш тўғрисида ва давлат дастурларида эътибор берилаѐтган жиҳатларни келтириб ўтади.
Бизнингча, таълим муассасаларини молиялаштириш борасида олиб борилган тадқиқотларда олий таълимни молиялаштиришга сезиларли эътибор берилганлигини таъкидлаш мумкин. Эътиборли жиҳати, алоҳида тадқиқот сифатида халқ таълимини молиялаштириш доирасида олиб борилган тадқиқотлар фақатгина Х.Дўстмуҳаммад томонидан олиб борилган. Тадқиқот 2009-2012 йилларда амалга оширилганлигини инобатга олсак, мактабгача таълим ва мактаб таълими битта давлат бошқарув органининг қуйи бўғинлари сифатида молиялаштирилувчи институтлар тарзида қаралган. Шу нуқтаи назардан, ушбу олим томонидан халқ таълимини молиялаштириш борасида тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, халқ таълими тизимини молиялаштиришни режалаштиришда, объектларни тўлиқ қамраб олиш, бир ўқувчига тўғри келувчи харажатлар меъѐридан келиб чиқиб, муассаса бюджет режасини тузиш ва мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг сони қисқариб бориш хусусиятига эга эканлигини таъкидлаб ўтади. Н.Норқобилов ўзининг тадқиқотида таълим тизими икки муҳим вазифани бажариши қайд этиб ўтилган: биринчидан, инсон шахсини камол топтириш, такомиллаштириш, уни маънавий, аҳлоқий, бадиий жиҳатдан ривожлантириш, маънавий етук, баркамол инсон бўлиб етишишига ѐрдам бериш; иккинчидан, иқтисодий вазифани бажариб, малакали ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш. Ушбу тадқиқотчининг хулосаларида кўриниб турибдики, таянч таълим ва олий таълимни моҳиятидан келиб чиқиб шакллантирилганлигини таъкидлаш мумкин.
Россиялик олимлар томонидан ҳам бир қатор тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, мактабгача таълим муассасалари алоҳида тадқиқот объекти сифатида ажратиб олинган. Н.Федина томонидан мактабгача таълим тизимини самарадорлигини баҳолашни характерловчи тўртта кўрсаткични кўрсатиб ўтган :

  • аҳолининг мактабгача таълим хизматларига бўлган талабини инобатга олган ҳолда давлат кафолати асосида мактабгача таълимни таъминлаш;

  • болаларга таълим бериш ва бошқа харажатларни амалга ошириш шарт-шароитлари;

  • кадрлар потенциали;

  • бюджетдан молиялаштириш ва молия-хўжалик фаолияти.

Шунингдек, А.Сидорова томонидан олиб борилган тадқиқотларда таълим тизимини мамлакат иқтисодиѐти учун устуворлигини белгилаб берувчи индикаторларни ишлаб чиқилишини назарда тутган тадқиқотларни амалга оширган. Бу борада, икки кўрсаткичдан фойдаланиб таълимнинг ҳар бир босқичи устуворлигини аниқлашга эътибор қаратиб, уни қуйидагича ифодалаб берган:


𝐼ту=ТБхТИу∗100(1.1)
Iту– таълимнинг устуворлиги индикатори;
ТБх – тегишли таълимга бюджети харажатларининг умумий таълим харажатларидаги улуши;
ТИу – тегишли таълимда иштирок этувчиларнинг таълимда жами иштирок этаѐтганларга нисбатан улуши.
Мазкур формула ѐрдамида таълимнинг устуворлиги коэффциентини 1 (бир)га нисбатан қуйидагича ҳолатни намоѐн қилишини қайд этиб ўтади. Жумладан, агар мазкур коэффициент 1га тенг бўлса, ушбу таълим тури мамлакатда устувор ҳисобланмайди. Агар 1дан кичик ҳолат бўлса, тегишли таълим босқич мамлакат учун умуман устуворлик касб этмаслигини таъкидлаб ўтади. Аксинча, коэффициент 1дан катта бўлса, мамлакатда мазкур таълим босқичи устуворлик касб этишини кўрсатади, деган хулосага келади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, таълимнинг босқичлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда мазкур коэффициентнинг ҳар бир босқич учун табақалаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимида ушбу кўрсаткични 1дан катта бўлиши ижобий, деб ўйлаймиз. Сабаби, мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасида бюджет маблағларининг роли муҳим, таълимнинг ушбу босқичларида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш имконияти юқори бўлмаслиги мумкин. Давлат ўз зиммасига ушбу мажбуриятни олиши билан зарур ижтимоий хизмат билан аҳолини қамраб олиш имконини вужудга келтирган бўлади. Олий таълим соҳасида эса, ушбу коэффициент 1 дан кичик бўлиши, ХХI асрда таълимнинг ривожланиши ҳамоҳанг келади. Жаҳон тажрибаси ҳам кўрсатадики, олий таълимни бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш шарт-шароитлари ундан олдинги босқичларга нисбатан юқори ҳисобланади. Бизнингча, мактабгача таълим тизимини молиялаштиришда бюджетнинг роли аҳоли даромадларининг ошиб бориши билан тескари муносабатда бўлиши керак.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда, 2000-2017 йиллар давомида аҳоли даромадларида хизматларни сотиб олиш улуши 13дан 20 фоизга ўзгарганлиги юқори ўсишни кўрсатиб бермайди. Демак, аҳоли томонидан хизматларни, жумладан, ижтимоий хизматларни сотиб олишда даромаднинг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айниқса, таълим хизматлари учун атиги аҳоли даромадларининг 2,5 фоизи харажат қилинаѐтганлиги, бюджетнинг ролига устуворлик берилишини тақозо этади, деб ўйлаймиз. Хорижлик олимлардан, Мингат ва Таннинг ҳам тадқиқотларида бу борада илмий хулосалар мавжуд. Хусусан, бюджет харажатлари улуши таълимнинг навбатдаги босқичларига нисбатан тескари пропорционал бўлишини таъкидлаб ўтишади, яъни, юқори даромадли давлатлар олий таълимга бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишга жиддий эътибор қаратар экан. Фикримизча, мактабгача таълимда бюджет харажатларини сезиларли бўлиши билан бирга, уларнинг самарадорлигини белгилаб берувчи индикаторларни ҳам ишлаб чиқиш долзарблик касб этади.
Мактабгача таълим муассасаларида бюджет маблағларининг сақланиб қолиши ушбу институтни молиялаштиришнинг натижа мезонларини амалиѐтга жорий этилишини талаб этади. Дунѐнинг кўплаб мамлакатларида мактабгача таълим бюджетдан молиялаштириш улуши сезиларли эканлиги билан ажралиб туради. Мамлакатимизда ҳам таълим соҳаси харажатлари давлат бюджети харажатларида энг катта улушга эга эканлиги маълум. Масалан, Россия Федерациясида 2006 йилларгача мактабгача таълимда бюджет маблағларининг ўрни тўлиқ бўлган бўлса, кейинги йилларда бюджетдан ташқари манбаларнинг ҳам улуши ортиб бориш тенденциясига эга бўлган. Жумладан, Л.Иванова ўзининг тадқиқотида мактабгача ва умумий таълим, олий таълимдан ташқари тўлиқ бюджетдан молиялаштирилганлигини кўриш мумкин[14]. Бундан кейинги тадқиқотларда бюджетдан ташқари манбаларнинг улушини оширишга қаратилган ўзгаришлар юзага келганлигини кўриш мумкин. Россия Федерациясида давлат бюджетининг умумий ҳажмида 80-82 фоиз харажатлар таълим йўналиши учун сарф этилаѐтганлиги мазкур фикрларимизни тасдиқлаши мумкин.
Тадқиқотлар асосида қайд этиш мумкин, мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини замон ва макон жиҳатидан ўзгартириб бориши ҳам мумкин, яъни, мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш манбалари бўйича қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • бюджетдан тўлиқ молиялаштирилувчи;

  • бюджетдан қисман молиялаштирилувчи;

  • хусусий тўловлар ҳисобидан молиялаштирилувчи.

Мактабгача таълим муассасасининг барча харажатларини асосан бюджетдан тўлиқ қопланиши назарда тутилади. Ушбу муассасанинг молиявий фаолияти харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади ва бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда давлат ижтимоий хизматни таъминлашни тўлиқ таъминлаб беради. Мазкур типда молиялаштирилувчи мактабгача таълим муассасаларида бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлмаслиги, муассаса сиғимидан кўра кўпроқ болалар бўлиши, бюджет маблағларининг тадбирларни тўлиқ молиялаштириш имконияти чекланиши мумкин. Бу моделда мамлакатда солиқ юкининг катта бўлиши, давлат улуши бўлган муассасаларнинг сони кўп бўлиши юзага келади. Қисман бюджетдан молиялаштириш - бу харажатлар сметасида назарда тутилмаган молиявий фаолиятни амалга оширилишини англатади. Бунда мактабгача таълим муассасаси ўз фаолияти доирасида қўшимча хизматларни таклиф этиши ѐки баъзи хизматларни пулли шаклга ўтказиши мумкин.


Масалан, ота-оналар тўловининг жорий қилиниши, дам олиш кунларида болаларни қамраб олувчи гуруҳларни ташкил этиш, мактабга тайѐрлаш гуруҳларида қўшимча тайѐрлов хизматларини таклиф этиш орқали бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиши мумкин бўлади. Мазкур тенденциянинг ривожланиши хусусий мактабгача муассасаларни шаклланишига туртки беради.
Мактабгача таълим муассасаларида молиявий саводхонлик қанчалик юқори бўлса, уларнинг молиявий фаолиятдан оладиган бюджетдан ташқари тушумлари ҳам мос равишда катта бўлади.
Бозор муносабатлари ривожлана бориши билан аҳоли даромадларида хизматларни сотиб олишга бўлган интилиш ошиб бориши юзага келади.
Натижада, ижтимоий хизматлар, жумладан, мактабгача таълим хизматларини ота-оналар томонидан янада сифатли ва замонавий шаклда сотиб олишга бўлган талаби шаклланади. Бунинг оқибатида, мактабгача таълим муассасалари хизматларини бизнес субъектлари томонидан етказиб беришга бўлган таклифлари юзага келади ва ривожланади. Бунда муассасанинг барча харажатлари хусусий тўловлари ҳисобидан қопланиш анъанаси шаклланади. Умуман олганда, мактабгача таълим хизматлари истиқболда самарали тарзда қўшилган қийматни яратиш омили бўлган “илмий сиғимкор меҳнат”ни фундаментал жиҳатларини яратиб берувчи тизим сифатида муҳим ҳисобланади.
Бозор муносабатлари ривожланиши ортидан уни молиялаштириш механизмларини ўзгариши унинг ушбу мақсадини таъминлашга доимий эътиборни кўзда тутиши лозим. Бу эса инсон капиталига илк инвестицияларни амалга оширишга имкон беради. Инсон капиталига илк таърифни берган Г.Беккер ҳам унга инвестицияларни таълим, ишлаб чиқариш тажрибалари, соғлиқни сақлаш, ҳудудий мобиллик ва ахборот излаш имкони билан изоҳлаб беради. Мактабгача таълим муассасаларида таълим ва соғлиқни сақлаш, илк маънавий кўникма омилларининг таъминланишини инобатга олсак, унга эътибор доимий долзарблик касб этишини тасаввур этиш мумкин. Шу боис, мамлакатимизда ҳам бу борада қатор ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди ва давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарори билан соҳани ривожлантиришга имконият берувчи шарт-шароитлар белгилаб берилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш ва шу орқали сифатли хизматлар билан болаларни қамраб олиш миқѐсини оширишга эришиши алоҳида таъкидланган. Бизнингча, давлат-хусусий шериклиги амалиѐтини жорий этиш орқали қуйидагиларга эришиш мумкин:

  • мактабгача таълим муассасаларини бошқариш тизимида хусусий бизнес вакилларининг иштироки натижасида замонавий менежмент тамойиллари функционаллиги ортади;

  • мактабгача таълим тизимига инвестицияларни жалб этиш, бюджет маблағларига бўлган талабини оптималлаштиришга имкон юзага келади;

  • мамлакатда аҳолининг ўсишига мос равишда мактабгача таълим муассасалари салоҳияти ривожланиши таъминланади;

  • мактабгача таълим муассасаларида инновацион менежмент тамойиллари асосида меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларининг вужудга келади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 30 сентябрида “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”қабул қилинган ПФ-5198-сонли фармони билан соҳадаги макроиқтисодий муаммолар қайд этиб ўтилди. Жумладан, кейинги 20 йил давомида давлат мактабгача таълим муассасаларининг сони 45 фоизда зиѐдга камайганлиги, болаларни қамраб олиш даражаси 30 фоизга тушиб кетганлиги танқидий таҳлил этилди. Мазкур ҳужжат билан соҳага оид давлат бошқарув органи - Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Бизнингча, ушбу органнинг ташкил этилиши билан мактабгача таълим муассасасини муҳим институт тарзида ва уни жамиятнинг муҳим бўғинини шакллантириб берувчи таълимнинг бирламчи бўғини сифатида қайд этиш имконини беради. Мазкур фармони билан нодавлат мактабгача таълим муассасаларини кенг ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бу эса, бозор муносабатлари шароитида хусусий молиялаштириш тамойиллари асосида молиявий фаолият учун замин ҳозирлайди. Ушбу анъаналар бир жиҳатдан мактабга таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш орқали хизматлар сифати ортишини таъминласа, иккинчидан, хизматларнинг ижтимоий хусусияти моҳиятан пасаяди.


Шу боис, давлатнинг ваколатли органи мактабгача таълим хизматларининг тижоратлаштирилишини чегаралаб туриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур тамойилни хусусий молиялаштириш типидаги мактабгача таълим муассасаларига нисбатан қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда таъкидлаш лозим, мактабгача таълим муассасасининг муҳим жиҳати – бу болаларни тўлиқ қамраб олиниши орқали макроиқтисодий яширин самарасизликнинг олди олинади. Мактабгача ѐшда бўлган болаларга ота ѐки онанинг бирини уйда ғамхўрлик қилиши оила даромадларида харажатлар улушини ошириши мумкин. Масалан, онанинг иш билан банд бўлмаган ҳолда бола тарбияси билан шуғулланиши, вақтининг сарф этилиши ва бу вақт оралиғида даромадга эга бўлмаслиги натижасида, оилада унинг ҳам харажатлари оиланинг бошқа аъзоси даромадлари ҳисобидан қопланади, бу эса, даромадларни таркибида харажатлар улушини оширишга омил бўлади. Шунингдек, оила даромадларининг жамғариш ва инвестиция босқичлари таъминланишига эришиш мураккаблашади.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, мактабгача таълим хизматларига қилинган инвестиция қиймати оиланинг ушбу хизмат учун сарфлайдиган (минимал даражада) шахсий вақт қиймати билан ўлчанади. Шу билан бирга, оила фаровонлигининг “нархи” ва “даромади” тушунчаларирга изоҳ беришни талаб этади. Нархни иккига ажратиш мумкин бўлади, яъни: – ота-онанинг мактабгача таълим муассасасига тўлаган тўловлари, яширинлиги бўйича – фарзандни оилада парваришлаш учун сарф этилган вақтнинг қиймати ҳисобланади.
Шунга мос равишда, аниқлиги бўйича даромад – пул ва йўқотилган даромадлар, яширинлиги бўйича оилада фарзандни қараш учун кетган вақтда олинмаган даромадлар. Шу нуқтаи назардан, оилада даромаднинг самарадорлиги ва унинг ўрнини босувчилар самарадорлигини инобатга олиш муҳим ҳисобланади.
Бу эса, ўз навбатида, оилада фарзанди парвариши учун кетган вақт баробарида олинган даромадга нисбатан мактабгача таълим хизматлари учун тўлов ҳажмининг юқори бўлиши мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиниш даражаси камайишига омил бўлиши мумкин. Фикримизча, мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиш миқѐсининг ошиб бориши нафақат болаларнинг баркамол шахс сифатида, балки яширин самарасизликни олдини олишга ҳам ѐрдам беради, деб ҳисоблаймиз. Шу боис, мазкур хизматларни ижтимоий хусусиятини инобатга олган ҳолда нодавлат ѐки давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида молиялаштирилувчи институтни шакллантиришга урғу бериш мақсадга мувофиқдир. Бу ўринда, давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиш тамойили мактабгача таълим хизматларини тижорат хусусиятига эга бўлиб қолмаслигини олдини олиш тадбирларида ўз ифодасини топиши лозим. Агар ривожланган мамлакатлар тажрибаларига эътибор қаратилса, уй хўжаликларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш миқѐси юқори эмаслиги кузатилади.
Жумладан, мактабгача таълим муассаслари фаолиятини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш Францияда – 70, Германияда – 70-85, Швецияда – 80 фоизни ташкил этса, АҚШда – 40 фоизга тенг .
Мактабгача таълим муассасаларини бюджетдан молиялаштиришни оптималлаштириш ва бюджетга тушадиган молиявий юкни камайтириш мақсадида ота-оналар тўлови жорий этилган. Мазкур тўловлар мактабгача таълим муассасаларининг айрим харажатларини қоплаш учун йўналтирилади.
Шундай бўлса-да, ушбу тўловлар мақсади эмаслиги ва улардан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар шаффоф эмаслиги ушбу маблағларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда. Бу ҳолат биринчи навбатда, бюджет ва ота-оналар тўловининг аниқ чегараси белгиланмаганлиги билан изоҳланади. Фикримизча, қисман бюджетдан молиялаштирилувчи мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловлари шаффофлигини таъминлаш учун ушбу муассасада кўрсатилувчи хизматларнинг қайси бири давлат томонидан, қайси бири тўловлар асосида таъминланишини аниқ белгиланиши лозим. Бунинг учун эса, давлатнинг ваколатли органлари томонидан тегишли ҳуқуқий-норматив билан хизматларнинг мезонлаштирилиши жорий этилиши зарур ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бюджетдан молиялаштирилишида қуйидаги омилларга эътибор қаратилган таклифларни билдириш мумкин:

  • мактабгача таълим муассасасида давлат зиммасидаги хизматларнинг аниқ ҳажмини белгилаш;

  • умумий ва якка тартибда мактабгача таълим хизматларини гуруҳлаштириш;

  • давлат таълим хизматларига йўналтирилган бюджет маблағларининг тежамкорлиги ва самарадорлиги кўрсаткичлари мавжуд бўлиши;

  • манзилли аҳамиятга эга бўлган муассаса хизматлари ҳажмини белгиланиши;

  • оралиқ ва якуний натижа мезонларини инобатга олиниши;




  • мактабгача таълим муассасаларида молиявий менежментнинг эркинлигини таъминланиши.

Давлат зиммасидаги хизматлар билан, ижтимоий аҳамияти жиҳатидан барчага тенг таъминлаш лозим бўлган ва улушни тижоратлашиши мақсадга мувофиқ эмас. Умумий ва индивидуал аҳамиятдаги хизматлар бу мактабгача таълим ѐшидаги болаларга доимий ва ѐши жиҳатидан даврий хусусиятдаги хизматларни белгиланиши талаб этилади. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган тадбирларни барча қамраб олиниши билан уларнинг тежамкорлиги таъминланиши мумкин бўлса, самарадорлик кўрсаткичлари нафақат бюджет маблағларига нисбатан, балки ота-оналар тўловларидан фойдаланиш бўйича ҳам мавжуд бўлиши назарда тутилади.
Манзилли харажатлар аҳолининг маълум кам даромадли қатлами учун тўловларнинг мавжуд эмаслиги ва уларнинг бир муассасада аниқ, масалан, молиялаштириш ҳажмининг 8 ѐки 12 фоизи ҳажмида белгиланиши. Оралиқ ва якуний натижалар ҳар бир ѐш кесимида болаларнинг билим олганлик ва соғломлик даражасини белгиловчи кўрсаткичлар бўлса, якуний натижалар муассасасининг йиллик тарзида ѐки мактабга чиқарган тарбияланувчиларининг баркамоллиги билан изоҳланади.
Мактабгача муассасаларда молиявий мустақилликнинг мавжуд бўлиши рақобатбардошликни таъминлайдиган муҳим омилдир. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида қуйидаги тамойиллар асосида молиявий фаолиятни амалга оширишни таъминлаш лозим:

  • мактабгача таълим хизматлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини кафолатлаш;

  • давлат стандартларига асосан мактабгача таълим хизматларини молиявий таъминлаш ҳажмининг етарлилиги ва асосланганлиги;

  • мактабгача таълим хизматларини молиявий таъминлаш маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги;

  • мактабгача таълим хизматларини молиялаштиришнинг ўз вақтида амалга оширилиши;

  • мактабгача таълим муассасаларида молиялаштиришнинг сифатга боғлиқлигини таъминловчи механизмнинг мавжудлиги.

Умуман олганда, мактабгача таълим хизматларини бюджетдан молиялаштирилишида эътиборга олиниши лозим бўлган омиллар билан бирга молиялаштириш тамойиллари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур тадқиқотимизда мактабгача таълим хизматларини давлат ва хусусий молиялаштириш амалиѐтларини назарий жиҳатдан тадқиқ этилди.


Бизнингча, мактабгача таълим хизматлари давлат томонидан ѐхуд хусусий манбадан юқорида қайд этиб ўтилган тамойилларга асосланиши орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, бюджетдан қисман молиялаштириш кўзда тутилган бўлса-да, лекин унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмаган бўлса, молиялаштиришнинг самарадорлигига ҳам, етарлилигига ҳам эришиш мураккаблашиб боради. Нафақат бюджет маблағларидан, балки хусусий мактабгача таълим хизматларида ҳам маблағларнинг етарлилиги, асосланганлиги ва ўз вақтида таъминланиши хизматларнинг сифатга боғлиқ тарзда бўлишига шарт-шароит яратиб беради.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим муассасаларини молиявий фаолиятни амалга оширилишида мактабгача таълим хизматларида бюджет ва хусусий маблағларнинг ўртасидаги чегарасини, шунингдек, мазкур хизматларнинг хусусийлаштирилиш мезонини белгилаш орқали унинг тижоратлашидан кўра, ижтимоийлашув хусусиятига эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори қабул қилиниши билан мамлакатимизда ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиётига ўтиш назарда тутилди. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, ўрта муддатли бюджетлаштириш, натижага йўналтирилган бюджетлаштириш каби методлардан фойдаланишда, бюджет маблағларини олишни натижа мезонларини шакллантириш муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришда қуйидаги мураккабликларнинг мавжудлиги билан масаланинг долзарблиги ўз ифодасини топади:

  • натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётига ўтишда тиббий хизматлар сифатининг мезонлаштирилмаганлиги;

  • бюджет маблағларини таъминлашда унинг ҳар бир-бирлигига тўғри келувчи аниқ натижанинг ёки самаранинг мавжуд эмаслиги;

  • ўртача умр кўриш даврийлигининг фаоллик мезони ишлаб чиқилмаганлиги.

Бугунги кунда ижтимоий соҳа тараққиёти дунё мамлакатлари барқарорлигининг муҳим бўғинига айланиб улгурди. Хусусан, кўплаб давлатларда ижтимоий соҳа харажатлари бюджет харажатларининг салмоқли қисмини ташкил қилади. Ваҳоланки, ижтимоий соҳаларни, жумладан, республикамизда тиббиёт муассасаларини молиялаштиришни янгича усулларини жорий қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳоли соғлиги даражаси кўрсаткичларини барқарорлаштириш, ўртача умр кўриш даврийлигини узайтириш ҳамда якуний натижаларга бўлган меъёрларни ишлаб чиқиш айни кундаги долзарб масалаларга айланди.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “... халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозим. Бизнинг бош мақсадимиз – нафақат касалликни даволаш, балки унинг олдини олишдан иборат. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш лозим. Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар доираси белгиланиб, пуллик ва бепул даволаниш ўртасида аниқ чегара ўрнатилиши керак» - дея таъкидлаб ўтди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришнинг жаҳон амалиётида учта модели мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:

  • Бюджет-суғурта модели. Ушбу модель доирасида бюджет маблағлари, иш берувчилар, ишчиларнинг мақсадли тўловларини амалга ошириш орқали молиялаштирилади. Мазкур модель кенг тарқалган бўлиб, у Германия, Франция, Италия ва Швеция мамлакатларида амал қилади.

  • Бюджет модели. Асосан бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Ушбу модель Буюк Британия ва шу каби мамлакатларда фойдаланилади.

  • Корхона модели. Бунда соғлиқни сақлаш муассасалари аҳолига тиббий хизматлар ихтиёрий суғурта фонди маблағлари ёки тўғридан-тўғри тўловлар ҳисобидан етказиб беради. Мазкур модель асосан АҚШда кенг тарқалган.

Шу билан бирга, В.И. Авксентьев томонидан соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш моделларини алоҳида гуруҳларга ажратиб кўрсатади.


Жумладан: Универсал моделида (Бевериж модели, Буюк Британия, Ирландия ва қисман Данияда амал қилади) соғлиқни сақлаш тизими асосан давлат бюджети маблағлари ва солиқлар ҳисобидан амалга оширилиши таъкидлаб ўтилади.
Ижтимоий суғурта моделида (Бисмарк модели, Германия, Австрия, Франция, Нидерландия, Бельгия ва Люксембург каби давлатларда амал қилади) тадбиркорлик ва ижтимоий адолат тамойилларига амал қилган ҳолда тизимни молиялаштириш амалга оширилади.
Жанубий модель (Испания, Португалия, Греция ва қисман Италия). Мазкур моделда ижтимоий суғурта тамойиллари кам ривожланган бўлиб, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маълум тоифадаги инсонлар фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни йўналтириш борасида ҳам қатор тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан, инсон капиталини ривожлантириш моделлари инвестицияларни амалга ошириш миқёси бўйича ҳам ўзаро фарқланади. Масалан, америка, япон ва швед моделлари шулар жумласидандир. Америка моделида соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда тижорат мақсадлари бирламчи ўринни эгалласа, япон моделида тиббий суғуртанинг роли муҳим ҳисобланади. Унга кўра, мажбурий тиббий суғурта фондлари орқали соғлиқни сақлаш тизимини умумий молиялаштириш ҳажмида катта қисмни эгаллайди. Швед модели асосий молиялаштириш манбаи сифатида давлат маблағларини назарда тутади. Ўз навбатида, давлат бюджетининг ўрни муҳим роль ўйнайди.
Бу борада, Н. Кабанова ўзининг тадқиқотида инсон капиталига инвестицияларни молиялаштириш анъанавий шаклида давлатнинг роли муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади, деб таъкидлаб ўтади.
Тизимни молиявий таъминлаш борасида давлат бюджетининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд эканлиги тадқиқотларда ўз аксини топиб борган. Ўз навбатида, А.Оганесян ҳам соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш манбаларини учга ажратади, хусусан хусусий, мажбурий суғурта ва давлат бюджети маблағлари шулар сирасига киради. Жумладан, тиббий хизматларнинг бошқа товар ва маҳсулотлар каби истеъмол ҳажмини мавжуд талаб ва таклифлар асосида инсонларнинг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда белгилашнинг имкони мавжуд эмаслигини қайд этади. Шу боисдан, тиббий хизматларни тақдим этишда қулайлик ва тенглик принципи асосида иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан эмас, балки ижтимоий адолат юзасидан амалга оширилади, деган хулосага келади.
Шу билан бирга, давлат бюджетининг ўзига хос аҳамияти давлат бажариши лозим бўлган функцияларида ҳам ўз аксини топади. “Давлат айнан бюджетнинг тақсимлаш функциясига таяниб, ихтиёридаги марказлашган молия ресурсларини шакллантиради ва унинг ёрдамида умумдавлат истеъмолларини пул ресурслари билан таъминлайди. Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида соғлиқни сақлаш соҳаси муассасалари бюджетдан молиялаштирилади”.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз фаолиятини олиб бориши давомида қуйидагилар учун маблағлар ажратмоқда (умумий бюджетга нисбатан, фоизда):

  • тиббий-санитария тадбирларини амалга ошириш мақсадида (53 фоиз);

  • аъзо мамлакатларни самарали қўллаб-қувватлашга (21 фоиз);

  • соғлиқни сақлашда турли дастурлар ва тиббий воситаларни етказиб бериш (13 фоиз);

  • соғлиқ детерминантларига (11 фоиз);

  • захира фонди (2 фоиз).

Кўриниб турибдики, тиббий-санитария хизматларини амалга оширишда халқаро амалиётда ҳам харажатларнинг салмоқли улуши хусусий бўлмаган манбаларнинг ҳиссасига тўғри келиши кўзга ташланади.


Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра юзага келаётган касалликларнинг 50 фоизи кишиларнинг яшаш тарзи сабабли бўлса, 15-20 фоизи эса тиббиёт муассасаларининг фаолиятига боғлиқ ҳолда юзага келмоқда.
Фикримизча, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришга нисбатан берилган ёндашувларнинг ўзаро фарқлари кўринса-да, уларнинг ғоявий жиҳатлари ўзаро уйғунликни акс эттиришини қайд этиш мумкин.
Мазкур масала О.Райимбердиеванинг тадқиқот ишида соғлиқни сақлаш муассасалари молиявий ресурслари таркиби ва манбаларини шакллантириш тартиби, уларни режалаштириш, сарфланишини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини молиявий жиҳатдан таъминлашнинг истиқболли йўналишлари аниқланган1.
Г.Қосимова ишида эса, давлат бюджетидан ижтимоий-маданий тадбирларини молиялаштириш жараёнида соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларини қоплаш масалалари тадқиқ этилган.
А.Султонова илмий тадқиқотида соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда давлат бюджети маблағлари ўрни хусусида халқаро тажрибалар ўрганилган. Яъни, тизим молиялаштирилишини бошқаришнинг хорижий тажрибалари жорий этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ў.Ражабов томонидан ўрганилган ижтимоий хизматлар соҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг назарий жиҳатлари таҳлил қилинган ва соҳани молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағлар манбаларини кенгайтиришга устуворлик бериш асосланган.
М.Туртаев илмий ишида аҳолининг тиббий хизматлар билан таъминланишида тиббиёт муассасаларининг бирламчи бўғинлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни шакллантириш ҳамда уларни молиявий таъминлаш масалаларини ҳал этишда маркетингни ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари асослаб берилган.
Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда институционал ва иқтисодий стимулларнинг эволюцион ўзгариши натижасида юқори мақсадларга эришишда молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш зарурати келиб чиқмоқда. Ўз ўрнида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш амалиётининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилишида унинг мақсади, функциялари, тамойиллари ва маблағларни тақсимлаш методларини аниқ тарзда назарий жиҳатдан асослаш муҳим аҳамият касб этади.
Соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий соҳанинг бир бўғини сифатида, ўз функцияларини амалга оширишда муассасаларининг иқтисодий муносабатлари ва молиявий таъминотининг қай даражада шаклланганлиги билан унинг истиқболи ва ривожланиши акс эттирилади. Демак, соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш сиёсати мазкур тизимни янада такомиллашишига туртки берувчи асосий омиллардан биридир.
Соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий вазифасидан келиб чиққан ҳолда уни ташкил қилиш ва молиялаштиришда қуйидаги тамойилларга эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга:

  • Қулай тиббий ёрдам, яъни жамиятнинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий имкониятларидан қатъи назар тиббий ёрдамдан фойдаланиш шароитини яратилиши;

  • Тиббий ёрдамнинг сифати (илмий, технологик ва ижтимоий сифати-аҳолини тиббий хизматга жалб этилиш даражаси);

  • Тиббий хизматлар ҳақида ахборотлар (уларнинг тўлиқ рўйхати асосида нархлар) бериш, хусусан бепул тиббий хизматнинг ҳажми ва турлари бўйича аниқ маълумотлари етказиш;

  • Бепул тиббий хизматдан фойдаланиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ва имтиёзли рецептлари бўйича дорилар берувчи дорихоналар рўйхати.

Юқорида қайд қилиб ўтилган тамойиллар тўғри татбиқ этган ҳолда ташкил этилиши кўп жиҳатдан бюджет ҳисобидан молиялаштирилишига, маблағларни оқилона тарзда натижа учун сарф этилиши албатта кўрсатилган фаолият турларининг олиб борилишига ва мақсадли йўналтирилишига чамбарчас боғлиқ.


Мақолани тайёрлашда адабиётларни тизимли таҳлили асосда тиббий хизматларни тақдим этилишига қўйиладиган мезонлар тадқиқ этилади. Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига бюджетдан ажратилган маблағлар тренд таҳлиллари амалга оширилади.
Шу ўринда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш сиёсати ҳақида тўхталсак. Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш сиёсати - бу мамлакат фуқароларига қулай тарзда етказиладиган молиявий самарадорликка асосланган тиббий хизматлар билан таъминлашни кафолатлашда миқдор ва сифат жиҳатдан юқори натижаларга эришишдир.
Кейинги йилларда давлат бюджетидан ижтимоий соҳага қилинаётган харажатлар миқдори ЯИМга нисбатан бюджет харажатлари ичида салмоқли ўринни эгалламоқда. Хусусан 2005-2011 йилларда ижтимоий соҳа харажатлари ЯИМга нисбатан 9-11 фоиз атрофида бўлса, 2012-2013 йилларда 12,7 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети маблағларида соғлиқни сақлаш тизими харажатлари 11-13 фоиз бўлган бўлса, 2012-2013 йилларда 14,2 фоизга ҳамда 2017 йилда 14,7 фоиз (ёки 6882,9 млрд. сўм)га етди6.
Хорижий тажриба ўтиш даврида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда давлат асосий жамловчи бошқарувчи куч эканлигини кўрсатади. Масалан, ялпи ички маҳсулотдан соғлиқни сақлашга умумий харажатлар ривожланган мамлакатларда 6,2 фоиз, ривожланаётган мамлакатларда 2,3 фоиз ва бошқа мамлакатларда 1,3 фоизни ташкил этмоқда.
Кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизими бюджет харажатларининг ЯИМдаги улуши ўзига хос тенденцияси билан ривожланмоқда. Ушбу кўрсаткич 2005 йилда 2,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йилга келиб 2,9 фоизни ташкил этмоқда. 2013 йилда эса, мазкур рақам 0,2 фоиз пунктга ошган бўлса, 2017 йилга келиб, ушбу рақам 2,8 фоизни ташкил этаётганини қайд этиш лозим.
Мамлакат ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш тизими харажатлари Беларуссияда тўрт фоизни, Украинада 3,5 фоизни, Мексикада уч фоизни, Қозоғистонда 2,4 фоизни ва Хитойда 1,8 фоизни ташкил этмоқда.


Download 213,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish