Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг



Download 34,91 Kb.
bet4/5
Sana14.04.2022
Hajmi34,91 Kb.
#551235
1   2   3   4   5
Bog'liq
СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ БИРИНЧИ БОСҚИЧ СУДИДА МУҲОКАМА ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА

(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Айбловни оғирроғи билан ўзгартирилиши деганда:
а) оғирроқ жазони тақозо қилувчи жиноят қонунининг бошқа нормаси (моддаси, моддасининг қисми ёки банди) қўлланилаётганлиги;
б) оғирроқ жазони тақозо этувчи қонунга жиноят тавсифини ўзгартиришга олиб келадиган ёки содир этилган жиноятнинг юридик баҳосини ўзгартирмасада ҳақиқий айблов миқдорини кўпайтирувчи айбланувчига қўйилмаган қўшимча фактлар (эпизодлар) айбловга қўшилаётганлиги тушунтирилсин.
17. Судлар, Жиноят-процессуал кодекси 82-моддасининг 4-бандига биноан жиноятнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт- шароитлар суд муҳокамасининг муҳим қисмини ташкил этишини эътиборга олган ҳолда, ҳар бир жиноят ишини кўраётганда қонуннинг бу талабини бажариши учун зарур чораларни кўриши лозим ва етарли асослар бўлганида асослантирилган хусусий ажрим чиқариши керак.
Иш бўйича аниқланган қонун бузилиши тўғрисидаги даллиллар, қонунбузарликнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар, айрим фуқароларнинг ишлаб чиқаришда, турмушдаги нотўғри ахлоқи ёки улар томонидан жамоатчилик бурчининг бузилиши ҳоллари хусусий ажрим чиқаришга сабабчи бўлиши мумкин.
Ишни муҳокама этаётганда, шунингдек, дастлабки тергов органи томонидан жиноятни содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш бўйича чиқарилган тақдимномалар (қарорлар) юзасидан қандай чоралар кўрилганлигини аниқлаш зарур, агарда улар узрсиз сабабларга кўра чиқарилмаган бўлса, бу ҳақда хусусий ажримда кўрсатилиб ўтиш керак ҳамда асослар бўлганда тегишли мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини қўйиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига биноан суд мажлиси тартибини бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судни беҳурмат қилганлиги учун суд мажлиси залидан чиқариб юборилган шахс (судланувчи, айбловчи ва ҳимоячи бундан мустасно) раислик қилувчи томонидан унинг жойнинг ўзида чиқарган ажримига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Залдан чиқариб юборилган айбловчи ёки ҳимоячининг номуносиб хулқ-атвори тўғрисида суд хусусий ажрим чиқариб, уни тегишлигига қараб юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси адвокатлар Палатаси ҳудудий бошқармаси қошидаги малака комиссиясига юборади. Ажримлар суд мажлиси баённомасида қайд этилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
19. Суд мажлиси баённомаси иш бўйича муҳим процессуал ҳужжатлардан бири эканлигини эътиборга олиб, судлар Жиноят-процессуал кодексининг 426-моддаси талабларидан келиб чиқиб, уни юритиш сифатини яхшилаш чораларини кўришлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баённоманинг ўз вақтида ва сифатли юритилиши учун раислик этувчи қаторида суд мажлиси котиби ҳам масъулдир. Иш судья томонидан якка тартибда кўрилганда мулоҳазалар судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 426-моддасининг 5-қисмига биноан баённоманинг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан ўрталарида келишмовчилик бўлган тақдирда котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб баённомага илова қилинади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби Жиноят-процессуал кодексининг 90—92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади (ЖПКнинг 426-моддаси). Агарда суд мажлиси жараёнида бир нечта котиб қатнашган бўлса, ҳар қайси котиб ўзи юритган ёзув учун баённомани имзолаши шарт. Раислик этувчи ўзгармаган бўлса, суд мажлиси тамом бўлгандан кейин имзо қилиши етарлидир.
Суд мажлиси баённомаси аниқ, тушунарли тарзда ёзилиши, ўчиришлар ёки киритилган сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охирида имзолаш олдидан изоҳ берилиши зарур (ЖПКнинг 92-моддаси).
20. Ишлар бўйича раислик этувчи судьяларнинг эътибори касбий маҳоратларини доимий оширишлари зарурлигига қаратилсин чунки иш ҳолатларини тўлиқ ва холислик билан текшириш, ҳақиқатни аниқлаш ва суд жараёнининг тарбиявий аҳамияти улар томонидан процессуал қонунчиликнинг барча талабларини оғишмай ва аниқ бажарилиши, моҳирона, чуқур ўйлаб, одоб билан раҳбарлик қилишига асосан боғлиқдир.

Download 34,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish