Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


  6-МАВЗУ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ТАНЛАШ



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

72 
6-МАВЗУ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ТАНЛАШ 
ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ БОСҚИЧЛАРИ.
 
1.1. Илмий-тадқиқот:асосий категориялар ватушунчалар. 
1.2. Илмий йўналиш. Илмий муаммо, илмий мавзу.
1.3. Илмий тадқиқот йўналишларини танлаш.
1.4. Илмий тадқиқот ишларининг турлари. 
1.5. Муамммонинг 
долзарблиги, унинг фан ва техникани
ривожлантиришдаги аҳамияти. 
Таянч сўз ва иборалар: илмий иш, мақсади, объектив қонуниятлар, 
илмий тадқиқот, назария ва амалиёт, методология, тадқиқот услубиёти, 
таҳлил, рефлексия, диссертация. 
6.1.Илмий-тадқиқот: асосий категориялар ватушунчалар.
Илмий иш бошқа ҳар қандай ишдан ўзининг мақсади — янги илмий 
билимни олиши билан фарқ қилади. Айни шу иш жараёнида воқелик 
ҳақидаги объектив билимлар ишлаб чиқилади ва бир тизимга солинади. 
Бироқ фанда қандайдир бир янги илмий фактни аниқлаш камлик қилади, 
унга фан позициясидан туриб изоҳ бериш, унинг умумий билишга оид, 
назарий ёки амалий аҳамиятини кўрсатиш, шунингдек илгари маълум 
бўлмаган янги жараёнлар ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш талаб 
этилади. 
Илмий иш бу аввало қатъий режали фаолиятдир. Гарчи фанда 
тасодифий кашфиётлар қилиниб турса-да, лекин фақат режали, замонавий 
воситалар билан пухта қуролланган илмий тадқиқот табиат ва жамиятдаги 
объектив қонуниятларни очиш ва теран билишга имкон беради. Шундан 
кейин аввал-бошдаги фикрнинг аниқ мақсадни кўзлаб ишланишини давом 
эттириш, олдиндан мўлжалланган тадқиқот схемасини аниқлаштириш, 
ўзгартириш, унга қўшимчалар қилиш жараёни кечади. 


73 
Илмий тадқиқотлар билишнинг илмий тамойиллари ёрдамида конкрет 
объектни ўрганиш мақсадида олиб борилади. Ушбу соҳада илмий йўналиш, 
илмий муаммо ва илмий мавзу каби тушунчалар мавжуд. 
Илмий тадқиқот ишларига киришишдан олдин унинг методларини, 
шаклларини, воситаларини тўғри танлаб олиш ва методикани илмий асослаш 
лозим. Илмий тадқиқотлар муаммони юзага чиқариш, мавзуни танлаш ва 
маълум бўлган маълумотларни объектив таҳлили учун ахборотни излашдан 
бошланади. Ахборотни излашдан сўнг илмий изланишларга ўтилади, яъни 
илмий ижодга киришилади. Бунда шахснинг эвристик фаоллиги янги 
назарияни яратишга олиб келади. 
Илмий тадқиқот – фаннинг мавжудлик шаклидир. Фаннинг 
ривожланиши далилларни йиғиш, ўрганиш ва тизимлаштириш, мантиқан 
текис илмий қонунни яратиш мақсадида айрим ва алоҳида қонуниятларни 
умумлаштириш ва очиб беришдан бошланади. Билишнинг алоҳида 
поғоналарининг диалектикаси тадқиқот фаолиятининг турли шаклларини 
тахмин қилади. Улар эса шартли равишда ахборотли ва илмий изланишларга 
бўлинади. Ушбу шаклларга илмий билишнинг икки даражаси яъни эмперик 
ва назарий даражаси мос келади. Эмперик даража босқичида маълумотлар 
тўпланади, назарий даража босқичида улар илмий назарияга синтез 
қилинади. 
Илмий тадқиқот. Унинг умумий мақсади қуйидаги эҳтиёжларга жавоб 
берадиган назарияни қуришдан иборат: 
1) фактларни таҳлил этиш, таснифлаш ва бир тизимга солиш (синтез 
қилиш); 
2) реал оламнинг аниқ фактларини талқин қилиш ва англаб олиш; 
3) янги натижаларни олдиндан айтиб бериш ва ҳодисалар ривожини 
башорат қилиш. 

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish