305
даври 65-70 кунни ташкил этди. Сўнг, дастлабки совуқлар тушгунга қадар хантал ўсимлиги майдаланиб
ҳайдов қатламига сидерат сифатида (ноябр) ҳайдаб юборилди (Марупов, 1988).
Натижа ва уларнинг таҳлили.
2016 йили май ойининг охирида ғўзанинг Бухоро-10
навида назорат
вариантида ўсимликлар 2- 4 чин барг чиқарганда вилт билан касалланиш даражаси 35,0% ва кўчат
қалинлиги 57,0 минг/га ни ташкил этган бўлса, буғдой + соляризация + ғўза вариантида бу кўрсатгичлар
нисбатан 4,0% ва 85,5 минг/га ни, буғдой + соляризация + хантал (сидерация) + ғўза вариантида эса 2,0%
ва 86,5 минг/га ни ташкил этди. Бу кўрсатгичлар 2017 йили назорат вариантида ўсимликлар 2- 4 чин барг
чиқарганда вилт билан касалланиш даражаси 11,1% ва кўчат қалинлиги 67,3 минг/га ни ташкил этган
бўлса, буғдой + соляризация + ғўза вариантида нисбатан 6,2% ва 76,0 минг/га лиги кузатилди. Бу
вариантга сидерация учун хантал қўшилганда, яъни буғдой + соляризация + хантал (сидерация) + ғўза
вариантида эса 4,5% ва 90,4 минг/га ни ташкил этди (1- жадвал).
Соляризация қилинган майдонлардан олинган тупроқ намуналарини
микробиологик ва микологик
тахлиллар қилингандаги олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, тупроқнинг хайдов қатламида
замбуруғларнинг умумий сони кескин камайиши кузатилди. Уларнинг ичида фақат юқори ҳароратга
чидайдиган айрим термофил аспергиллус (
Aspergillus
) туркумига кирувчи замбуруғлар қолиши
аниқланди. Тупроқ наъмуналари уч ҳил озуқа муҳитда экилганда ҳам, фузариум (
Fusarium
) замбуруғи
умуман ажрамади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, июл-август ойларида табиатда харорат 40
0
С дан ортиқ бўлганда,
плѐнка остида хайдов қатламидаги ҳарорат 42,4
0
С - 61,7
0
С ташкил этди. Бундек юқори ҳарорат вилт
касаллигини қўзғатувчилари ва бошқа фойдали замбуруғлар учун фалокатли ҳисобланиб, уларни нобуд
бўлишига олиб келади.
Соляризациядан кейин сидератга хантал экиб кўкат ўғит қилиб кузда
хайдаб юборилганда, тупроқда
фойдали замбуруғларнинг сонини кескин кўпайиши ва уларнинг ичида айниқса фойдали
антагонистларининг, яъни триходерма (
Trihoderma
) ва микологик бактерияларнинг
сонини купайишига
олиб келди. Бу эса назорат вариантига нисбатан тупроқда фузариум (Fusarium) замбуруғини сонини
камайтириб, ўсимликларнинг вилт билан касалланишини кескин камайишига ва кўчат сонини сақлаб
қолинишига олиб келди.
Тажриба майдонидаги биологик ҳосил (17 сентябрга), назорат вариантида 28,0-29,0 ц/га ни ташкил
этган бўлса, буғдой + соляризация + ғўза вариантида 47,4 ц/га ни ва буғдой + соляризация + хантал
(сидерация) + ғўза вариантида 66,8 ц/га ни ташкил этди.
Таҳминан 3 йилда 1 гектардан олинган ўртача фойда буғдой + соляризация + хантал (сидерация) +
ғўза вариантида йилига 1 200 000 минг сўмни ташкил этди (
плѐнка бозор нархида хисобланган, хукумат
қарорида плѐнка фермерларга тан нархида берилади, унда фойда яна юқори бўлади
).
Do'stlaringiz bilan baham: