Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet302/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар 
Қодиров Х. ва бошқалар Боғ ва токзорларни зараркунандалар ҳамда касалликларига қарши кураш 
чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1968 
Ш.Т.Хўжаев Ўсимликларни зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилишнинг замонавий усул ва 
воситалари. Тошкент 2015 
ЎРТА ТОЛАЛИ “АНДИЖОН-37” ҒЎЗА НАВИДА ЯНГИ ФАНДЕФ-М ВА ЎЗДЕФ-К 
ДЕФОЛИАНТЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 
 
У.Абдурахманов, Т.Бойқобилов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ 
 
Республикамизда етиштирилаѐтган ғўзадан сифатли, мўл ҳосил олиш ва юқори саноат навли хом-
ашѐ салмоғини кўпайтириш ҳамда қўл теримини камайтириб, уни механизациялаштириш эвазига 
таннархини камайтириш ва толанинг экспортбоплигини ошириш йўлида қўлланиладиган тадбирлар 
сирасига ғўза кўсаклари очилиши даврида баргларини кимѐвий усулда сунъий тўктириш, яъни
дефолиация тадбири ҳам катта аҳамият касб этади. 
Бугунги кунда республикамизда экилаѐтган ғўза навларининг ҳар бири ўзига хос морфобиологик 
хусусиятларга эга. Бу морфобиологик жиҳатдан ҳар хиллик уларнинг униб чиқиши, ўсиб ривожланиши ва 
пишиб етилишидан тортиб, таркибида кечадиган барча биокимѐвий-физиологик жараѐнларнинг турлича 
ўтишига олиб келади. Чунки, ғўза ўсимлиги ярусларида шаклланган кўсаклар бир неча босқичга бўлиниб 
ривожланади. Ушбу ярусларда шаклланган кўсакларнинг ривожланиш босқичларида чигит ва толанинг 
биокимѐвий-физиологик жиҳатдан етилишини аниқлаб, яъни кўсакларнинг пишишини инобатга олган 
ҳолда, ундан кейин дефолиантлар меъѐр ва муддатларини белгилаш амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга 
эга ҳисобланади. Ушбу масалани ҳар томонлама чуқур ўрганиш эса ғўза дефолиациясининг моҳиятини 
назарий жиҳатдан аниқ ва яққол илмий асослаш имконини бериб, дефолиантлардан самарали 
фойдаланишни таъминлайди. 
Тадқиқотлар Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган ПСУЕАИТИ Марказий тажриба 
хўжалигида олиб борилди. Дала тажрибалари ЎзПИТИ да қабул қилинган ―Дала тажрибаларини ўтказиш 
услублари‖ (ЎзПИТИ 2007 й) услубий қўлланмасига риоя қилинган ҳолда қўйидаги тизимда ўтказилди. 
2016-2017 йилда Андижон-37 ғўза навида олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 
ғўза кўсаклари 30-40% очилган муддатда дефолиация ўтказилиши белгиланган майдонда дефолиация 
ўтказишдан аввал ўсимликнинг бўйи ўртача 99,2 см га, тупдаги барглар сони 35,8 донага, кўсаклари сони 
13,5 донага, жумладан очилган кўсаклари 32,1% га ва ярим очилган кўсаклари 3,5% га тенг бўлганлиги 
аниқланди. Ғўза кўсаклари 50-60% очилган муддатда дефолиацияни ўтказиш белгиланган майдонда эса 
ўсимлик бўйи ўртача 99,4 см ни, тупдаги барглар сони 5,5 донани, кўсаклари ўртача 13,6 донани ташкил 
этиб, шундан очилган кўсаклари 54,7% га ҳамда ярим очилган кўсаклари 3,8% га тенг бўлганлиги 
аниқланди.
Ф.Тешаев [1] нинг таъкидлашича, кўсаклар очилиш даврида ғўза тупида баргларнинг кўп бўлиши 
пахта даласини шабадаланиб туришига халал бериб, ҳавонинг ерга яқин турган қатламида намликни ортиб 
кетишига сабаб бўлади. Натижада кўсаклар димиқиб, очилиши кечикади, ҳатто айримларида кўсакни 
чиритадиган бактериялар, замбуруғлар кўпайиб, кўсакларнинг чириш ҳолатлари кўпроқ кузатилади. 
Ўтказилган кузатув ва таҳлилларда ―Андижон-37‖ ғўза нави кўсаклари 30-40% очилган муддатда 
дефолиация ўтказилиши белгаланган фоннинг дефолиация ўтказилмаган, яъни назорат вариантида 
дефолиациядан 14 кун ўтгач баргларнинг табиий тўкилиши 7,1% ни, яшил барглар эса 92,9% ни ташкил 
этганлиги қайд этилди. Суюқ хлорат-магний 8,0 л/га меъѐрда эталон сифатида қўлланилган вариантда 
дефолиациядан 14 кундан сўнг 78,2% ғўза барглари тўкилиб, дефолиант таъсирида 17,7% барглар қуриган, 
4,1% ярим қуриган ҳолда ғўза тупида сақланиб қолганлиги аниқланди.
ФанДЕФ-М дефолиантининг 5,0-6,0-7,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантлар ичида энг юқори 
кўрсаткич 7,0 л/га меъѐридан олиниб, бевосита СуюқХМД 8,0 л/га меъѐрида қўлланилганга нисбатан 


300 
баргларнинг тўкилиш даражаси 9,4% га ошганлиги қайд этилди. Бироқ дефолиант энг кам, яъни 5,0 л/га 
меъѐрда қўлланилган вариантда унинг самараси паст бўлганлигини таъкидлаш лозим. УзДЕФ-К 
дефолиантининг 7,0 л/га меъѐри 5,0-6,0 л/га меъѐрига нисбатан ғўзага самаралироқ таъсир этганлиги 
кузатилди. Бундан шуни кузатиш мумкинки, дефолиантнинг қўлланилиш меъѐри ошиб борган сари ғўза 
тупида яшил ҳолдаги барглар миқдори тобора камайиб, қуриган барглар сони ва тўкилиш даражаси ошган 
(1-расм). 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish