КАРТОШКА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ УСУЛИ
А.Турсунов
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Халқ хўжалигида картошка юқори аҳамиятга эга бўлиб, у ўзида инсон организми физиологияси
учун зарур бўлган витаминлар, кислота ва бошқа моддалар сақлайди. Ҳозирги пайтда картошка сабзавот
маҳсулотларининг 60% ташкил этади. Селекционер олимлар томонидан картошка Ўзбекистон иқлимига
мослашган ва ҳосилдорлиги баланд серпушт навлари яратилган.
Сабзавот экинлари, шу қаторида картошкага ҳам, вегетацион даврида ҳар хил зараркунандалар
томонидан зарар етказилади. Асосан картошканинг эрта баҳор навларига катта зарар етказади. Ўзбекистон
Республикаси тараққиѐтининг бозор муносабатларига ўтиш даврида барча етиштирилаѐтган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини жаҳон бозор талабларига жавоб берадиган даражада сифат кўрсаткичларига эга
бўлишини тақозо этади. Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказилиб,
маҳсулот етиштиришга катта аҳамият берилмоқда. Аҳоли жон бошига етарли миқдорда қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш
республикада олиб борилаѐтган аграр сиѐсатнинг негизи ҳисобланади.
Картошка ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири-бу серҳосил, турли касаллик,
ҳашаротлар, экстримал шароитга чидамли навлар уруғларини танлаб экиш ва экинларни юқори
технология асосида парваришлашдир. Маълумки, юқори ҳосил олишда картошканинг нафақат миқдорига,
балки сифатига ҳам катта эътибор бериш керак. Шунинг учун картошканинг сифатли уруғига катта
эътибор бериляпти. Бошқа зараркунандалар орасида ҳавфлиси - колорадо қўнғизи ҳисобланади. Агар
вақтида унга қарши кураш чоралари олиб борилмаса, зарар келтириш даражаси 80 - 90 % гача бўлиши
мумкин.
Маълумки зараркунандани ривожланишида экологик омилларнинг ўрни катта. Колорадо
қўнғизига қарши курашда юқори самарадорлилик натижаларни олиш учун унинг биоэкологиясини билиш
муҳимдир. Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси абиотик, биотик, гидро-эдафик ва антропоген
каби экологик факторларига боғлиқдир. Колорадо қўнғизининг миқдорий динамикаси бўйича олинган
маълумотлардан унинг имагосини энг юқори сони апрел ойининг биринчи ва иккинчи декадасида
кузатилади, бу эса картошканинг шаклланиш даврига тўғри келади.
Шу нуқтаи назардан олинган маълумотлар зараркунанданинг динамика популяциясини тахлил
қилишга имкон беради. Картошканинг энг асосий зараркунандаларидан бири колорадо қўнғизи
ҳисобланиб у тухум, личинка, ғумбак ва имаго фазаларида ривожланади. Колорадо қўнғизи бир йилда 2-3
авлод беради. Бу зараркунанданинг қишловдан чиқиши ва ривожланиши картошканинг вегетацион даври,
гуллаши, уруғланиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |