Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


-расм. Дефолиантларнинг ғўза баргларининг тўкилишига таъсири, 2016-2017 йил



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

1-расм. Дефолиантларнинг ғўза баргларининг тўкилишига таъсири, 2016-2017 йил. 
Ғўза кўсаклари 50-60% очилган муддатда дефолиация ўтказилганда ҳам юқоридаги кузатув, ҳисоб-
китоб ва таҳлил ишлари олиб борилди. Бунга кўра, дефолиациядан 14 кундан сўнг дефолиация 
ўтказилмаган, яъни назорат вариантда ғўза баргларининг табиий тўкилиши 6,0% га тенг бўлиб, қолган 
96,0% барглар тупда яшил ҳолича сақланганлиги қайд этилди. 
Ғўза кўсаклари 50-60% очилган муддатда энг юқори натижалар ФанДЕФ-М дефолиантининг 6,0 
л/га меъѐрида, УзДЕФ-К дефолиантининг 7,0 л/га меъѐрида қўлланилган вариантларида кузатилди. 
Бинобарин, ФанДЕФ-М дефолианти 6,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда дефолиациядан 14 кун ўтгач 
тўкилган барглар сони 94,7% ни, қуриганлари 1,8% ни ва ярим қуриганлари 3,5% ни ташкил этганлиги 
қайд этилди. УзДЕФ-К дефолиантининг оширилган, яъни 7,0 л/га меъѐри қўлланилганда дефолиациядан 
14 кун ўтгач тўкилган барглар сони 93,4% га, қуриганлари 2,9% га ва ярим қуриганлари эса 3,7% га 
тенглиги аниқланди. Шуни қайд этиш керакки, ғўза кўсаклари 50-60 % очилгани, ғўза кўсаклари 30-40 % 
очилганга нисбатан ғўза тупида қуриган барглар сони нисбатан камроқ сақланиб қолганлиги кузатилди. 
Бироқ СуюқХМД дефолианти қўлланилган вариантда бу ҳолат кузатилмади, аксинча 50-60 % очилганда
қуриган барглар кўпроқ бўлганлиги аниқланди. 
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, ўрганилаѐтган янги ФанДЕФ-М ва УзДЕФ-К 
дефолиантлари кимѐвий таркиби жиҳатдан турли компонентлар билан бойитилганлиги ҳисобига 
СуюқХМД дефолианти қўлланилган вариантларга нисбатан кўпроқ баргларнинг тўкилишига таъсир этди. 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу дефолиантлар ғўза кўсаклари 50-60% очилган муддатда 
қўлланилганда ғўза кўсаклари 30-40% очилган муддатда қўлланилганга нисбатан самарадорлиги 
юқорироқ бўлганлиги қайд этилди.
Ш.Тешаевнинг [2] фикрича ғўза дефолиацияси барг тўкилишини таъминлаш билан биргаликда 
кўсаклар очилиши тезлашишини ва биринчи терим салмоғини ошириш билан бирга совуқ ва 
ѐғингарчилик кунларга қолмасдан териладиган ҳосилнинг кўпайиши ҳисобига пахта сифатини 
яхшилашдан иборатдир.
Ғўза кўсаклари 30-40% очилган муддатда дефолиация ўтказилган фоннинг назорат (дефолиация 
ўтказилмаган) вариантида 14 кундан сўнг очилган кўсаклар сони 64,1% ни, ярим очилганлари 4,8% ни 
ташкил этганллиги ҳамда кўсакларнинг очилиш тезлиги 31,5% га етганлиги аниқланди. Эталон сифатида 
СуюқХМД 8,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда дефолиациядан 14 кундан сўнг эса очилган кўсаклар 
сони 79,7% га етди, ярим очилганлари 3,9% ни, очилиш тезлиги 47,3% ни ташкил этди. Бу муддатда ҳам 
назоратга нисбатан кўсаклар очилиш тезлиги ошиб, 15,8% ташкил этди.
Ғўза кўсакларининг очилиши бўйича яхши натижалар ҳар иккала дефолиантнинг ҳам юқори, яъни 
7,0 л/га меъѐрида қўлланилган вариантларида кузатилди. Бинобарин, ФанДЕФ-М дефолианти 7,0 л/га 
меъѐрда қўлланилган вариантда 14 кундан сўнг очилган кўсаклар сони 87,0% ни, ярим очилганлари 4,1% 
ни ташкил этиб, кўсакларнинг очилиш тезлиги 54,3% га етди. Бу дефолиация ўтказилмаган назорат 
вариантидан 22,8% га, ФанДЕФ-М 6,0 л/га меъѐрда қўлланилганга нисбатан эса 2,5% га юқори 
бўлганлигини кўрсатади. Янги УзДЕФ-К дефолианти 7,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда эса 
дефолиациядан 14 кундан сўнг очилган кўсаклар сони 85,7% га, ярим очилганлари 4,3% га етиб, очилиш 
тезлиги 54,2% ни ташкил этганлиги қайд этилди. Бу дефолиация ўтказилмаган назорат вариантига 
нисбатан кўсаклар очилиш тезлигининг 22,7% га ошганлигини кўрсатади. 
Ғўза кўсаклари 50-60% очилганда ўтказилганда натижалар биринчи фонга нисбатан юқорироқ 
бўлганлиги кузатилди. Ушбу фоннинг дефолиация қилинмаган назорат вариантида дефолиациядан 14 кун 
ўтгач очилган кўсаклар сони 85,0% ни, ярим очилганлари 4,1% ни, очилиш тезлиги 30,4% ни ташкил этган 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish