Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 


291 
Фойдаланиладиган адабиѐтлар. 
1. Алимухамедов С.Н., Ходжаев Ш.Т. Ғўза зараркунандалари ва уларга қарши кураш. Т. 1980.
2. Хўжаев Ш.Т. Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими ва унинг таркибидаги биологик 
усулнинг тузилиши ва моҳияти. Тошкент-2013.
3. Муҳамадалиев Ш.С., Сулаймонов Б.А. ва Рашидов М.И. Экинлар зарарли организмлари 
ривожланиши ва тарқалишининг башорати. Тошкент-2002. 
 
ТАМАКИ ТРИПСИГА ҚАРШИ АГРОТЕХНИК КУРАШ 
 
Ф.М.Атахожиева, Ғ.Ғ.Парпиев, М.Қ.Парпиева 
Андижон қишлоқ хўжалик институти 
Мамлакатимизда эса 100 турдан ортиқ зарарли ҳашаротлар ғўзага зарар етказиши аниқланган. 
Булардан ғўзага бир неча турдаги трипслар ҳам зарар келтиради. Уларни ичида энг асосийлари тамаки 
трипси, ғўза трипсидир.
Биз тажрибамизни Андижон қишлоқ хўжалик институти ўқув тажриба хўжалиги майдоларида 
олиб бордик. Тажриба ғўзани Андижон – 36 навида 90 х 10х 1 схемада олиб бордик. Ҳар бир вариантдан 
ҳисоблаш учун 100 тадан ўсимлик танлаб олинди ва шу ўсимликлардан ҳар 10 кунда фенологик 
кузатишлар олиб борилди. Барча фенологик кузатишлар ЎзУХҚИТИ услуби бўйича олиб борилди. 
Тамаки трипсини ривожланиш динамикаси ва зарарини ҳар 10 кунда танлаб олинган ўсимликлардан 
кузатилиб турилади. Ўсимликни ўсиш ва ривожланишини ҳар ойни 1-3 кунлари ҳисоблаб турилади. 
Тажриба майдонида чигит экиш 10-апрел куни амалга оширилди. 7-10 кун ўтгандан кейин ғўза униб чиқа 
бошлади, шоналар май ойининг 2-ўн кунлигида пайдо бўла бошлади. Июл ойини 1-чи ўн кунлигида 
шоналар сони юқори чегарага етди. Кейин улар ўз ўрнини гулларга бера бошлайди. Бу даврда 1 ўсимликда 
ўртача 20-22 дона шона борлиги кузатилди. Гуллар ҳосил бўлиши июн ойининг 2-чи ўн кунлигидан 
бошланди. Гуллар ҳосил бўлишини юқори чегараси июл ойининг 1-чи ўн кунлигига тўғри келди. Биринчи 
кўсаклар июл ойининг 1-чи ўн кунлигидан пайдо бўла бошлайди. Асосий ҳосил органлари июл ва август 
ойларида пайдо бўлди. Бизни шароитимизда 1-чи кўсаклар август ойининг 1-ўн кунлигида очила 
бошлади.ва августни 3-чи ўн кунлигида 70-80% кўсаклар очилиб бўлади. Ғўза униб чиқандан то гуллаш 
давригача трипслар сони зарарлилик иқтисодий мезонидан ортиқ бўлиб, ғузага сезиларли даражада зарар 
келтирди. Шуларни ҳисобга олиб биз 2-чи вариантида тамаки трипсга қарши уларни сонини камайтириш 
учун ғўза шоналаш даврида трипсга қарши агротехник кураш 10% ли 22(кг/га) аммафос суспензияси 
пуркалади. Кейинги кузатишларимизда трипс сони камайиб борганлигини ҳисобга олиб қайта кураш 
чораси амалга оширилади. Тамаки трипсини вояга етган етук зоти тупроқнинг юза қатламида ҳар хил 
ўсимликлар қолдиқлари остида ва бегона ўтлар орасида қишлаб чиқади. Трипс эрта бахорда уйғонади ва 
бегона ўтларда озиқланади. Урғочи трипс умр бўйи 100 тагача тухум қўяди. Вояга етган трипс жуда 
серҳаракат бўлиб, доим бир ўсимликдан 2-чисига ѐки бир даладан иккинчи далага ўчиб юради. Урғочи 
трипс бир неча ўсимликка тухум қўяди. Ёз вақтида вояга етган трипс 10-25 кун яшайди. Тухум қўйгандан 
3-4 кун кейин улардан личинкалар чиқади. Личинкалар вояга етган ҳашаротларга қараганда кам ҳаракат 
бўлади.Улар фақат бир барг доирасида юради. Лекин баъзан янги барглараро ва ҳатто ѐнидаги 
ўсимликларга ҳам ўтади. Личинкаси 10-15 кунда етилади. Ўзбекистонда трипс мавсумда 7 та авлод 
беради. Трипслар ѐш ниҳолларга, баргларга ва ўсув нуқталарига жойлашиб олади. Зарарланган 
баргларнинг остки томони ўзига хос кумушсимон ялтирайди, шикастланган куртаклардан бужмайган 
барглар пайдо бўлади. Ўсув нуқта ўлгандан сўнг, аксари поя ―айри‖ ҳосил қилади ўсиш ва 
ривожланишдан орқада қолади. Тамаки трипси ҳаммахўр ҳашарот ҳисобланади. У ҳам иссиқхонада,
далада тамакини бундан ташқари, ғўза, пиѐз, соя, бодринг, қовоқ, тарвуз, помидор, карам, зиғир, лавлаги , 
картошка каби ўсимликларни кучли зарарлайди. Ғўза катта ѐшда зарарланса баргларининг орқа томонида 
кумушсимон ялтироқ доғ ҳосил бўлади, кейинчалик у қурийди. Ғўзада трипс бутун ѐз бўйи учрайди,
лекин у фақат ѐш ниҳолларни зарарлаш қобилятига эга. Уватларда бахор (апрел-май ойларида) трипс 
миқдорини кўпайиши, уларни ғўза далаларида келгуси йилида кўп миқдорда тарқалишига сабаб бўлади. 
Трипс ғўза майдонларининг ѐш барглари ва ўсув нуқтасига жойлашиб олади ва санчиб-сўриб 
шикастлайди. Биринчи навбатда агротехник кураш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, комплекс 
ўғитлар асосида тайѐрланган суспензия сепиш яхши самара беради. Бундан ташқари олтинкўзни 3-4 
кунлик тухумларини 1:10, 1:20,нисбатларда кун оралатиб 3-марта чиқариш ва бошқа фойдали 
ҳашаротларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон шароитида трипсни 
зарарлилик иқтисодий чегараси (ЗИЧ) ўсимлик 2-балли шкалада зарарланиш қабул қилинган.
Тажриба трипсга қарши қўлланилган агротехник кураш усулини биологик самарадорлигини 
аниқлаш қўлланилган 10% ли аммофосни(22 кг/га) қанчалик трипс сонини камайтириш билан 


292 
белгиланади. Тажрибамизда 3 июнь куни трипсга қарши 10 % ли (22кг/га) аммофос билан барг сатхидан 
озиқлантирдик. Бу даврда трипслар сони 1-ўсимликда 11 дона борлиги аниқланди.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish