Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


Расм. Канавкасимон иш органли трибоэлектрик қурилманинг



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Расм. Канавкасимон иш органли трибоэлектрик қурилманинг
принципиал схемаси (а) ва иш органи (б): 
1–юклаш бункери; 2–ерга уланган электрод; 3–иш органи; 4–қабул қилиш бункери; 5–ажратиб оладиган 
(ишқаланадиган) чўтка; 6– сирпаниш тахтаси; 7–канавкалар йўнилган диэлектрик барабан; 8–фланецлар;
9–ѐн дисклар; 10–вал
Таклиф қилинаѐтган трибоэлектрик қурилма юклаш бункери 1, ерга уланган электрод 2, иш 
органи 3, қабул қилиш бункери 4, ажратиб оладиган (ишқаланадиган) чўтка 5, сирпаниш тахтаси 6, 
канавкалар йўнилган диэлектрик барабан 7, фланецлар 8, ѐн дисклар 9 ва вал 10 лардан ташкил топган. 
Иш органи 3 диэлектрик барабандан тайѐрланган бўлиб, юзаси ―
ц
‖ бур-чак остида ва ―
t
‖ кенгликда 
канавкалар йўнилган ҳамда фланецлар 8 ва диэ-лектрик материалдан тайѐрланган ѐн дисклар 9 ѐрдамида 
вал 10 га маҳкам-ланган. 
Қурилманинг ишлаш принципи қуйидагича. Қурилма тармоққа улан-ганда, иш органи 3 билан 
ажратиб оладиган чўтка 5 ни бир-бирига қарама-қарши айланиб ишқаланиши натижасида, канавкалар 
йўнилган диэлектрик барабан 7 нинг юзасида юқори кучланишли электр майдони вужудга келади. Худди 
шу пайтда сараланадиган бир чигитли пахталар юклаш бункери 1 дан сирпаниш тахаси 6 орқали 
канавкалар йўнилган иш органи 3 нинг юзасига етказиб берилади. 
Бир чигитли пахталар иш органи 3 нинг юзасига йўнилган канавкалар орасига тушиб, қутбланади 
ва ҳосил бўладиган электр майдон кучи таъсири-да унга тортилади. Бир чигитли пахталар оладиган заряд 
миқдори ва шунга мос равишда, уларга таъсир этадиган электр кучининг қиймати тўғртдан-тўғ-ри 
толаларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқ. Шунинг учун бир чигитли пахталарнинг толаларини сифати 
қанча юқори бўлса, шунча кам деформаци-яланиб, канавкалар орасига қиймати жиҳатдан кичик бўлган 
электр майдон кучи билан тортилади ва аксинча, бир чигитли пахталарнинг толаларини си-фати қанча 
паст бўлса, шунча кўп деформацияланиб, канавкалар орасига қий-мати жиҳатдан катта бўлган электр 
майдон кучи билан тортилади. Бир чигит-ли пахталарга электр майдон кучидан ташқари, акс кўзгу электр 
кучи, тола-ларнинг электр майдонида тўғриланиш кучи, марказдан қочма куч, оғирлик, инерция, 
ишқаланиш ҳамда реакция кучлари ҳам таъсир этади. Таъсир этади-ган кучларнинг ўзаро нисбатига 
асосан, физик-механик хоссаларига боғлиқ равишда, бир чигитли пахталар зарядланиб айланаѐтган иш 
органи 3 нинг юзасидан ҳар хил бурчакларда узилиб, қабул қилиш бункери 4 нинг мос фракциясига 
ажралади. Иш органи 3 нинг юзасига ѐпишиб қолган бир чигит-ли пахталар чўтка 5 ѐрдамида ундан 
ажратиб олинади. 
Яна шуни таъкидлаш керакки, массаси бир хил, аммо толаларининг си-фат кўрсаткичлари ҳар хил 
бўлган бир чигитли пахталарга ҳам қиймати жи-ҳатдан фарқланадиган электр майдон кучи таъсир этиб, 
улар иш органи 3 нинг юзасидан алоҳида-алоҳида бурчакларда узилади ва қабул қилиш бунке-ри 4 нинг 
мос фракциясига ажралади. 


257 
Канавкасимон иш органли трибоэлектрик қурилманинг тузилиши содда, тайѐрлаш осон, энергия-
ресурстежамкор, электр ва ѐнғиндан хавфсиз, энг асосийси юқори кучланишли электр майдонини ҳосил 
қилиш учун қўшимча қимматбаҳо манба керак эмас. Қурилмадан бир чигитли пахталарни толаларининг 
сифат кўрсаткичлари бўйича саралашда фойдаланиш пахта селекцияси ва уруғчилиги билан 
шуғулланадиган олимлар ҳамда фермер хўжаликлари учун кафолатланган уруғлик чигитлар олиш 
имконини беради. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish