ОСИЁ ЛОВИЯСИ-МОШ ИСТИКБОЛЛИ ЭКИН
Х.А.Идрисов, Р.У.Саитканова, Н.Б.Туйғунов
Шоличилик илмий тадқиқот институти
Мамлакатимиз аграр сохасида амалга оширилаѐтган изчил ислохотлар натижасида
етиштирилаѐтган қишлоқ хўжалик махсуотлари турлари ортиб бормоқда.Чунончи сўнгги бир йил ичида
кузги буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий экинлари етиштириш борасида хукуматимиз томонидан
бир қанча қарорлар қабул қилинди ва қатъий амалга оширилмоқда. Такрорий экинлардан фермер
хўжаликлари учун ҳар томонлама фойдали бўлган экинларни етиштириш, мўл ҳосил олиш, шу орқали
ахолини озиқ—овқат махсулотларига бўлган талаби қондирилмоқда.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги тарихида биринчи марта дуккакли дон экинлари майдонлари бир
неча марта кескин кўпайди. Соя,ловия ва мош каби дуккакли экинларини етиштириш географияси
кенгайди. Дуккакли дон экинларини такрорий экин сифатида экиш билан бир канча масалаларда
31
ўзининг ижобий ечимини топади. Биринчидан; донли экинларни етиштиришни кўпайтириш. Иккинчидан;
ўсимлик оксили муаммосини хал этиш ва учинчидан тупрок унумдорлигини ошириш.
Республикамизда мош экини энг қадимги экинлардан бири сифатида етиштириб келинади.Мош
дуккакдошлар оиласи(Fabaceae)га ѐки капалакгулдошлар (Papilionaceae)га мансубдир. Мош ловиянинг
бир тур хили сифатида эътироф этилади.Сабаби шундаки ловиянинг бутун дунѐда 200 га якин турлари
бўлиб шундан 20 тури маданий экин колганлари ѐввойи, ярим ѐввойи ўсимлик сифатида кенг таркалган.
Мавжуд 20 та маданий турлари келиб чикиши бўйича иккита географик гурухга бўлинади; Америка ва
Осиѐ ловияси.Бу гурухлар уруғининг йирик-майдалигига қараб бир-биридан фарк килади.Америка
ловисининг уруғи йирик бўлади лекин уруғи бир кадар майда бўладиган формалари хам учрайди.Осиѐ
ловиясининг уруғи майда бўлади. Америка гурухга қўйидаги кенг таркалган турлар киради: оддий ловия
(Phaseolus vulgaris L) пояси тик ѐки чирмашадиган. Дуккагида 3-5 уруғ бўлади. 1000 уруғ вазни 200-400 г.
Уруғ ранги турлича, окдан тук; сариккача; кўп гулли (Phaseolus multiflorus Lam) ловия. узун
чирмашадиган пояси, ок; ва кизил гуллари, йирик уруғлари бор. 1000 уруғ вазни 700-1200 г; ўткир баргли
(Phaseolus lunatus L) ловия. туксимон шаклида, кенг, киска, ясси, дукакларида 2-3 уруғлари бор, тез
ѐрилади.
Осиѐ турларининг дуккаклари цилиндрик шаклида, тумшуғи йўк, кўп микдордаги уруғлари бор,
1000 уруғининг вазни 30-60 г. Осиѐ гурухининг турларидан биттаси маданий-экин сифатида кўп
таркалган-олтин ловия (Phaseolus aureus Roxb) – мош деб аталади. Осиѐдан келиб чиққан ловиянинг бир
тури экин сифатида энг кўп таркалгани олтинсимон ловия (Phaseolus aureus Roxb). Ўрта Осиѐда мош
дейилади.
Мош Phaseolus aureus ловиянинг (Phaseolus) бир тури бўлиб кимматли озик - овкат экинларидан
ҳисобланади. Озик-овкат учун мошнинг уруғлари (дони) фойдаланилади. Доннинг таркибида яхши ҳазм
бўладиган кўп микдорда қимматли оқсил (24-28 %) азотсиз экстракт моддалар, ѐғлар (1-2 %), клечатка (4-
6 %), канд моддаси ва витаминлар мавжуд.
Мош ем-хашак, сабзавот, дон экинлари учун ажратилган далаларга экилади. У жуда кўп экинлар,
маккажўхори, кузги бошокли дон экинлари, картошка, сабзавот экинлари, ғўза учун яхши ўтмишдош
экин. Мош сидерат экин сифатида хам экилади. Мошнинг илдизида жойлашган туганак бактериялар
ѐрдамида гектарига 50-100 кг гача атмосферадаги азотни тўплайди. Тўпланган азотнинг кўп кисми хосил
билан чикиб кетади, 25-40 % ангиз колдиклари билан органик модда холда тупроқда колади. Бир кисми
денитрификация жараѐнида йўқолади.
Мошнинг келиб чикиши жанубий –ғарбий Осиѐ бўлиб.асосан Хиндистон, Афгонистон, Эрон,
Хитой. Корея, Япония. Ветьнам ва Ўрта Осиѐда экиб етиштирилади
Мош (Phaseolus aureus Pip) бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Унинг илдизи ўк илдиз бўлиб яхши
ривожланган,тупрокга 1-1,5 м чукурликка кириб боради. Асосий ва ѐн илдизларида нўхотсимон жуда кўп
тугунаклари бор. Пояси (палаги) киррали,кўп шохлайди баландлиги 40-60 см.чирмашувчан ѐки ярим
чирмашувчан.Барглари учталик йирик,узун бандли.Ўсимликнинг барча органлари шу жумладан
дуккаклари хам тукли.Гуллари йирик сарик ѐки кизғиш сарик ҳар шингилда 10-12 та гул тупгул хосил
килган.Меваси цилиндр шаклдаги дуккак.тўғри ѐки бугик, учида тумшуги йўк.узунгиги 10-18см.
Пишганда ранги қўнғирдан кора тусгача бўлади.Хар бир дуккагида 7-25 дона 3-6мм катталикдаги майда
уруғлари бўлади.Уруғлари яшил,сарғиш ва корамтир рангда 1000 дона уруғ вазни 30-80 гр
Мош иссиксевар экин. Уруғлари тупрок харорати 12-15градус бўлганда уна бошлайди яъни
уруғларнинг 50-85% униб чикади.Уруғларнинг унуши учун оптитмал харорат 20-25 градус.Ўсиш даври
нав агротехникаси, экилиш муддатига боғлик холда 80-110 кун. Мошнинг фойдали хароратлар йиғиндаси
2250 градус. Харорат -1 градус бўлганда ўсимлик нобуд бўлади. Намсевар ўсимлик республикамизда
асосан суғориладиган ерларда етиштирилади. Ёруғсевар, киска кун ўсимлиги.Тупрок танламайди,
ўтлок,ўтлок-ботқоқ тупрокларда хам яхши ўсади. Шўр,шўрхок ерларда яхши ривожланмайди. Мошни
анғизга экилганда ўртача 13-18ц\га хосил олиш имкони бор. Мошнинг Давлат реестрига киритилган
Радость,Қахробо,Наврўз ва бошка навларидан фойдаланиш мумкин
Мошни етиштириш технологияси бўйича қуйидагиларни тавсия этиш мумкин.Мош экиладиган
анғиз тупроги сифатли ишланиши унинг намига боғлиқ. Шунинг учун ҳам республикамизнинг
суғориладиган дехкончилик шароитида ўтмишдош экинлар йиғиштириб олингандан кейин тупрок бир
текис намиктириб суғориб олинади.Орадан уч-турт кун ўткач тупроқнинг устки катлами курийди. Шунда
сўнг ер хайдалади ѐки дискаланади.Суғорилгандан кейин уни қуритиб юбориш зарарли эканлигини
албатта хисобга олиш керак.Бунда ер факатгина куриб колмасдан катта -катта кесаклар кучади, бу эса
экинни бир текис ундириб олишга салбий таъсир этади.Мош экини яхши шохлайди ва жуда кўп
дуккаклайди.Шунинг учун улар кенг каторлаб -60смда экилганда мўл хосил тўплайди. Мошдан мўл хосил
олишда экиш нормасига қатъий риоя этиш мухим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади.Чунки бу
экин тиғиз бўлиб ўсишни ѐктирмайди.Мош уруғидан хар гектарга 150-200 минг дона ѐки 10-13 кг
микдорида 3-4 см чукурликда уруғ кадалганда хосилдорлик ошади.Тупрокни нам холда саклаш, бегона
32
ўтларнинг ўсишига йўл қўймаслик мухим ахамиятга эга.Шунинг учун кенг каторлаб экилганда ўсимлик
5-8 смга етгач дархол қатор ораларига ишлов берилади.Кейинги ишлов бегона ўтларнинг пайдо бўлишига
қараб ўтказилади.Ўсув даврида қатор оралари икки-уч марта ишланади, бир-икки марта суғориш эгатлари
олинади. ва кўлда ўток килинади.Ўсув даврида экинлар орасида бегона йирик ўтлар иложи борича
йўкотилиши, тупрокнинг хайдалма катламида намлик доим 60% бўлиши лозим.Мош суғориладиган
ерларда хар гектар ерга азотли ўғитлардан 20-25 кг,фосфорли ўғитлардан 40-50 кг ва калийли ўғитлардан
35-40 кг солиш тавсия этилади.Суғориш тупрок иклим шароитларига қараб 2-3 марта олиб борилади.Дон
дуккакли экинлар ўз вактида қиска муддатларда йиғиштириб олиниши керак. Республикамизнинг иссик
иклимли шароитида дон-дуккакли экинлари узок туриб қолганда уларнинг дуккаги чатнаб кетади ва ўриб
олиш пайтида доннинг кўпи нест-нобут бўлади.Мошнинг барча дуккаклари 70-80% етилганда дастлаб
ўриб олинади. Кейин ўриб олинган масса янчилади. Тозаланган ва сортларга ажратилган дон нам бўлса
очик хавода (хирмонда) нами 14-15 %га етгунча қуритилади. Қуритилган дон қуруқ ва яхшилаб
шамоллатилган хоналарда сақланади. Бунинг учун дон мазкур хоналарга 1,5-2 метрдан тўкилади ѐки
копларга солиб улар тўрт-беш қават қилиб тахланади.Шу ўринда мошнинг Давлат реестирига киритилган
навлар ҳақида маълумотларни келтириш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |