Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. М.Маннопова, И.Эгамов. Ўзбекистонда соя ўсимлигини такрорий ўстириш агротехнологияси 
бўйича тавсиянома/ Андижон 2010 йил. 
2. М.Сатторов ва бошқалар. Сурхондарѐ вилояти иқлим шароитга мос соя етиштириш 
агротехникаси бўйича тавсиянома/ Тошкент-2017йил. 
 
САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ УРУҒИНИ ЭКИШ ОЛДИДАН КИМЁВИЙ ДОРИЛАР 
БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
А.Т.Росабоев, У.Б.Имомқулов 
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва 
 электрлаштириш илмий-тадқиқот институти 
 
Маьлумки, аҳоли сони ортиб борган сари, уларни сабзавот ва полиз экинларига бўлган талаби ҳам 
ортиб бормоқда. Шуларни ҳисобга олиб, Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз аҳолисини сабзавот 
экинларининг билан маҳсулотлари узлуксиз таьминлаш мақсадида, томорқа ерларида иссиқхоналар 
ташкил этиш, сабзавот-полиз экинларини эса такрорий экиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди[1,2]. 
Натижада, экин экиш учун ажратилган ер майдонлари кўпайиб, экиладиган уруғларга бўлган талаб ҳам 
ортиб бормоқда.
Сабзавот-полиз экинларидан сифатли, рақобатбардош ҳамда экспортбоп маҳсулот етиштиришда, 
бошқа агратехник тадбирлар билан бир қаторда, экиш учун тайѐрланаѐтган уруғларнинг сифат 
кўрсаткичлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун баьзи деҳқон фермер хўжаликлари ҳамда шахсий 
томорқа ер эгалари сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштиришда чет эллардан келтирилган уруғлардан 
фойдаланишаяпти. Бу ҳолат ўз навбатида, етиштирилаѐтган маҳсулотларнинг таннархини кўтарилишига 
олиб келаяпти.
Сабзавот-полиз экинларидан етиштириладиган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш 
мақсадида, кўпчилик деҳқон, фермер ҳамда шахсий томорқа ер эгалари ўзлари маҳаллий шароитда 
тайѐрлаган уруғликлардан фойдаланишаяпти. Аммо, маҳалий шароитда ўзлари тайѐрлаган уруғларга ҳар 
хил касалликлар ва тупроқдаги зараркунандаларга қарши кимѐвий дорилар ва ўсиб-ривожланишига 
ижобий таьсир кўрсатадиган биостимулятор билан ишлов берилмаганлиги сабабли, талаб даражасидаги 
соғлом кўчатлар олиш имконияти чегараланган.
Ҳозирги кунда деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа эгалари бир гектар ерни 
кўчат билан таьминлаш учун 350-400 грамм помидор, 600 грамм ширин қалампир ва бақлажон, 350-400 
грамм карам, 4-5 кг бодринг, 12-15 кг пиѐз, 5-6 кг сабзи, 4-5 кг турп, 2-3 кг шолғом, 4-6 кг қовун ва тарвуз 
уруғи сарифлашади [3]. Лекин ушбу қайд қилинган уруғларни саралайдиган ҳамда уларга экиш олдидан 
ишлов берадиган қурилма мавжуд эмас. 
Юқорида қайд қилинганларни ҳисобга олиб, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва 
электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (ҚХМЭИ) олимлари томонидан кейинги йилларда олиб 
борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида, қишлоқ хўжалик экинлари уруғи, шу жумладан, сабзавот-
полиз экинлари уруғини ҳам саралайдиган такомиллаштирилган электр ва уларга экиш олдидан ишлов 
берадиган кўчма қобиқлаш қурулмаларнинг кичик ҳажмдаги тажриба нусхалари ишлаб чиқилди [4]. Ушбу 
қурилмалар 2017 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги ―Оқ сув‖ фермер хўжалигида 
амалѐтга жорий этилиб, яхши натижаларга эришилди.
Такомиллаштирилган электр саралагич ҳамда кўчма қобиқлаш қурилмасининг имкониятларидан 
самарали фойдаланиш ва уларни фермер ҳўжаликларида амалиѐтга, кенг жорий этиш мақсадида сабзавот-
полиз экинлари уруғини экиш олдидан саралаш ҳамда уларга кимѐвий дорилар билан ишлов бериш 
технологиясининг принципиал схемаси ишлаб чиқилди. 
1-расмда сабзавот ва полиз экинлари уруғини такомиллаштирилган электр саралагич ва кўчма 
қобиқлаш қурилмасида экишга тайѐрлаш технологиясининг принципиал схемаси тасвирланган.
Таклиф қилинаѐтган технологиянинг моҳияти шундан иборатки, уруғлик учун ажратилган 
сабзавот ѐки полиз экинларининг уруғи даставвал барча муҳим физик-механик хоссалари бўйича 
такомиллаштирилган электр қурилмасида сараланади. Сараланган уруғлар такомиллаштирилган кўчма 
қобиқлаш қурилмасининг барабанига маълум миқдорда юкланиб, елимли ва стимуляторли суюқлик билан 


27 
намланади. Уруғлар юзаси елимли ва стимуляторли суюклик билан бир хил намлангандан кейин, ҳар хил 
касалликлар ва тупроқдаги зараркунандаларга қарши кимѐвий дорилар билан ишлов берилади. Кимѐвий 
дорилар билан уруғлар юзасига бир текис ишлов берилганда, технологик жараѐн якунланиб, тайѐр бўлган 
маҳсулот қуритилади ва қопларга жойланиб экиш учун жўнатилади.
Технологик цикл якунида барча муҳим физик-механик хоссалари бўйича сараланган, тупроқдаги 
зараркунандаларга қарши кимѐвий дорилар билан бир ҳил ишлов берилган, ниҳолларни ўсиб 
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган биостимуляторлар қўшилган сара уруғликлар олинади. 
Яна шуни таъкидлаш керакки, ушбу технология ѐрдамида сочилувчанлиги паст бўлган сабзавот-
полиз экинларининг уруғини ҳар хил ҳимояловчи-озиқлантирувчи бирикмалар билан қобиқлаб, 
сочилувчанлиги ҳамда донадорлигини ошириш мумкин. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish