116
МИРЗАЧЎЛ СУҒОРИЛАДИГАН ҲУДУДЛАРИДАГИ ТУПРОҚ ҚОПЛАМИНИНГ
ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Ю.Корахонова, *Х.Намозов, **А.Корахонов
ТАИТИ, *ТошДАУ, **ЎзМУ
Мамлакатимизда суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури энг устувор
йўнлишлардан бири этиб белгиланганлигига эътибор қаратган ҳолда, келгусида қишлоқ хўжалигини
барқарор ривожлантиришнинг зарурий шароитларини яратиш, шўрланган ва деградация жараѐнларига
учраган ерларни соғломлаштириш, улар унумдорлигини тиклаш ва ошириш учун мелиоратив объектларни
тўғри танлаш, бу ерларда мақсадли тадқиқотлар ўтказиш, мелиоратив тадбирлар қўллашда тупроқ
хоссалари, мелиоратив ҳолати, айниқса тупроқ мелиоратив гуруҳларини ва грунт сувлари параметрларини
ҳисобга олган ҳолда, илмий-амалий жихатлардан ѐндашиб иш кўриш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йилнинг 17 май куни Сирдарѐ
вилоятига ва 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида, ушбу вилоятлар
шўрланган тупроқлари шароитида нафақат сабзавот, полиз экинлари, балки боғдорчиликни
ривожлантириш бўйича шахсан ташаббус кўрсатиб, аҳолини ижтимоий-иқтисодий шароитини янада
яхшилаш борасида боғдорчилик соҳасида анорзорларни ҳам барпо этишни, жойларда қўшимча иш
ўринлари ташкил этишни назарда тутган ҳолда, тегишли мутассади ташкилотларга аниқ кўрсатмалар
берди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган,
турли даражада шўрланган ва турли механик таркибли ер-майдонларида тупроқлар унумдорлиги ва
маҳсулдорлигини тиклаш ва ошириш, мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар
қўллаш билан бир қаторда, бундай кам ҳосилли шўрланган тупроқлардан самарали ва оқилона
фойдаланиш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга.
Шўрланиш арид минтақа тупроқларининг унумдорлиги ва арид ва семиарид экотизимлар мелиоратив-
экологик ҳолатини белгиловчи тупроқ жараѐнларидан бири ҳисобланиб, суғорма деҳқончилик зоналарида,
жумладан Мирзачўлнинг янгидан суғориладиган зонаси минтақаларида ниҳоятда кенг тарқалган. Бу
минтақада суғориладиган ерлар мелиоратив-экологик ҳолатининг кескин ѐмонлашуви, тупроқда туз
тўпланиш ва иккиламчи шўрланиш жараѐнларининг фаоллашуви, шўрланган ерлар майдонларининг йил
сайин ортиб бориши, минтақада мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни келтириб
чиқармоқда, экин майдонлари сифати (балл бонитетлари)нинг пасайишига, маданий экинлар
ҳосилдорлигининг камайишига ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар даромадининг
мунтазам ошиб боришига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Мирзачўл ҳудуди тупроқларининг 40 % дан кўпроқ қисмидаги ер
ости сувлари фақат суғориш сувлари ҳисобига тўлиб бормоқда. Ер ости сувлари ѐз ва куз ойларида анча
чуқурлашиб табиий ҳолатига қисман қайтади ва уларнинг таъсир доираси камроқ бўлади. Лекин эрта
баҳор ва бутун вегетация даврида суғориладиган тупроқларнинг мелиоратив ҳолати ер остидаги
минераллашган сувлар таъсирида бўлади.
Текширилган ҳудуднинг катта қисмида сизот сувларининг сатҳи вегетация даврида 1-2 ва 2-3 метр
чуқурликда учрайди. Вегетация даврининг охирига келиб эса уларнинг сатҳи 3 метр ва ундан ортиқ
чуқурликгача пасаяди кетади.
Ўтган йиллар ичида сизот сувлар сатҳи 2-3 метр чуқурликда бўлган майдонлар кескин кенгайган.
Сизот сувлар сатҳининг бундай кўтарилиши ерларни экстенсив ўзлаштириш ва шимолий-ғарб томондан
сизиб келадиган ер ости оқимининг ортиши билан боғлиқдир.
Сизот сувлари сатҳининг ер юзасига яқинлашиши бир томондан сувларни парланиб
сарфланишига ва минерализациясининг ортишига олиб келса, иккинчи томондан автоморф тупроқларни
ярим гидроморф ва гидроморф тупроқларга айланишини тезлаштириб юбормоқда. Натижада ҳудуддаги
ўзлаштиришгача бўлган даврда тарқалган оч тусли бўз тупроқлар ўрнида бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқлар
пайдо бўлганлиги кузатилади.
Республикамиз вилоятлари орасида Сирдарѐ вилояти тупроқ шўрланишининг юқори даражаси,
суғориладиган ер майдонларининг қониқарсиз мелиоратив ҳолати ва экинлар ҳосилдорлигининг нисбатан
паст кўрсаткичлари билан бошқа бир қатор вилоятлардан ажралиб туради. Коллектор-зовур
тармоқларининг ўртача солиштирма узунлиги Республика ўртача кўрсаткичларидан анча юқори
бўлишига қарамасдан мазкур вилоят суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолати ҳамон
қониқарсизлигича қолмоқда. Ҳар йили зарурий агротехник ва агромелиоратив тадбирларнинг ўтказиб
турилишига, шўр ювиш ишлари ўз вақтида амалга оширилишига қарамасдан, мазкур Сирдарѐ
вилоятининг нафақат бирон-бир туманлари, балки хўжаликларида ҳам тупроқ сув-туз режимларини
ижобий томонга ўзгартиришга ва бошқаришга эришилмаган.
117
Сирдарѐ вилоятининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 427,6 минг гектардан иборат
бўлиб, шундан суғориладиган ерлар майдони 291,9 минг гектарни ташкил этади, экин ерлари 256,2
минг гектарга тенг бўлиб, шундан 263,1 минг гектари суғорилдиган ерлар улушига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг расмий маълумотларига (2017
й.) кўра, вилоятдаги шўрланган ерлар майдони жами суғориладиган ерларнинг 98,51 фоизини ташкил
этади.
Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган ерларидаги ер ости сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги
ва минераллашганлик даражасига кўра қуйидагича тақсимланган. Сизот сувларининг чуқурлиги 0-1,0 м
бўлган майдонлар жами суғориладиган ерларга нисбатан 0,04 % ни, 1,0-1,5 м -0,88 % ни, 1,5-2,0 – 28,21 %
ни, 2,0-3,0 – 66,24 % ни ва 3 м дан пастда бўлган майдонлари 4,63 % ни ташкил этади. Бу минтақада
(қишлоқ хўжалигида) вужудга келган, юқорида айтиб ўтилган салбий ҳолатлардан келиб чиққан ва тузлар
таркибининг маданий ўсимликларга кўрсатаѐтган токсик таъсирини назарда тутган ҳолда,
тадқиқотларнинг (лойиҳанинг) асосий мақсади – ҳудуднинг турли сув режимлари ва саҳроланиш
шароитларида ривожланаѐтган Мирзачўлнинг янгидан суғориладиган зонаси тупроқларидаги шўрланиш
химизми (типлари)нинг ўзига хос хусусиятлари ва тузлар таркибининг ―заҳарлилик чегараси‖ миқдорий
меъѐрларини аниқлаш, мелиоратив-экологик ҳолатини баҳолаш ва тупроқлардаги деградация
жараѐнларининг олдини олишга, унумдорлиги ва махсулдорлигини оширишга қаратилган таклиф ва
илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Сирдарѐ вилоятининг фойдаланишдаги умумий ер
майдонлари 427,6 минг гектарни, шундан суғориладиган ерлари 287,5 минг гектарни, экин ерлари 249,8,
шундан суғориладигани 249,8 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 20,4 минг гектарни, томорқа ерлар
19,2, шундан суғориладигани 15,2 минг гектарни, ўрмонзорлар 4,6 минг гектарни, бошқа ерлар 115,7 минг
гектарни, жами қишлоқ хўжалик ерлари 288,0, шундан суғориладигани 267,6 минг гектарни ташкил этади,
қолган ер майдонлари шартли суғориладиган, мелиоратив қурилишдаги, қўриқ ва партов ерлардан иборат
Кейинги йилларда малакатимизнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан Мирзачўлнинг янгидан
суғориладиган қисми ерларида табиий ва антропоген таъсирни кучайиши, сизот сувларининг кўтарилиб
бориши билан боғлиқ экологик ҳолатнинг кескинлашуви натижасида мазкур минтақада тупроқ
компонентларининг ўзаро боғлиқлиги ва барқарорлигига путур етиб, табиий мувозанат бузилган, бир
қатор ҳудудларда минераллашган грунт сувлари ер юзасига яқин кўтарилган бўлса, қолган асосий
майдонларда қурғоқланиш ва саҳроланиш жараѐнлари фаоллашиб, шўрланиш ҳолатлари кучайган,
ҳудуднинг турли қисмларида ўзига хос шўрланиш типлари (химизми) шаклланган, тупроқ қатламларида
заҳарли тузлар заҳираси кескин ошган, тупроқлар унумдорлиги ва маҳсулдорлиги пасайган.
Тупроқ шўрланишининг халқ хўжалигига етакзадиган зарари ниҳоятда беқиѐс бўлиб, пахта
ҳосилдорлиги кучсиз шўрланган ерларда 20-30%, ўртача шўрланган тупроқларда 40-60%, кучли
шўрланган майдонларда 80% гача камайиши, ўта кучли, ѐппасига шўрланган ва шўрхоклашган ерларда
эса ғўза ниҳоллари биринчи суғоришдаѐқ тўла нобуд бўлиши кўп сонли тадқиқотлар ва дала
тажрибаларида исботланган. Бунинг асосий сабаби эса тупроқ таркибидаги заҳарли тузларнинг
ўсимликларга кўрсатаѐтган ―токсик‖ таъсиридир.
Шўрланиш жараѐнида тупроқ таркиби ва ер ости грунт сувларидаги асосан учта катион (Ca, Mg,
Na) ва тўртта анион (CO
3
, HCO
3
, Cl, SO
4
) иштирок этиб, кимѐвий реакциялар натижасида уларнинг ўзаро
бирикиши туфайли 12 хилдан ортиқ турли гипотетик тузлар:
Карбонатлар – Na
2
CO
3
, MgCO
3
, CaCO
3
;
Бикарбонатлар – NaНCO
3
, Mg(HCO
3
)
2
, Ca(HCO
3
)
2
;
Сульфатлар – Na
2
SO
4
, MgSO
4
, CaSO
4
;
Хлоридлар – NaCl, MgCl
2
, CaCl
2
ҳосил бўлади.
Ионлар ўзаро боғланган бу гипотетик заҳарли ва заҳарсиз тузлар пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ
хўжалик экинларига турлича таъсир кўрсатади, айрим тузларнинг нисбатан юқори миқдорлари маданий
ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишига унча салбий таъсир кўрсатмасада, баъзиларининг (Na
2
CO
3
,
NaНCO
3
, NaCl) жуда кам миқдорлари ўсимликларни нобуд бўлишига олиб келади.
Масалан Na
2
CO
3
(кир содаси) тузининг маданий ўсимликларга кўрсатадиган токсик таъсири,
ўртача заҳарли Na
2
SO
4
тузига нисбатан 10 марта кучли бўлиб, бу туз суғориш натижасида парчаланганда
натрийнинг кучли ишқор тузи (NaOH) ҳосил бўлади, тупроқ эритмасининг осмотик босимини кескин
ошириб, ўсимликларни озиқланишдан тўхтатади ва аста-секин нобуд бўлишига олиб келади. Бу борада
Мирзачўлнинг янгидан суғориладиган ҳудудида жойлаштирилган створлардан танлаб олинган типик
массивлар суғориладиган ерларида тузлар тарқалишининг умумий тупроқ-геокимѐвий ва минтақаал
қонуниятларини қайд қилиш, тупроқларнинг механик таркиби, намланиш даражаси, сув-физикавий
хоссалари, иқлим шароитлари, ўсимликлар тури ва уларнинг турли физиологик фазалари давридаги
ривожланиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда, тупроқнинг илдиз қатламидаги (0-1 м) заҳарли тузлар
118
заҳиралари ҳамда гипотетик тузлар ва уларни ташкил этувчи алоҳида ионларнинг маданий ўсимликларга
кўрсатадиган ―заҳарлилик чегараси‖ миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Муҳтасар қилиб айтганда, тадқиқотлардан кўзда тутилган асосий мақсад – Мирзачўлниг янгидан
суғориладиган қисми минтақаларидаги суғориладиган тупроқларнинг асосий хоссаларини ўрганиш
негизида турли сув режимлари ҳамда саҳроланиш жараѐнларида шаклланган шўрланиш ҳолатлари, тупроқ
қатламларидаги тузлар миқдори ва заҳиралари, уларнинг заҳарлилик чегараларини аниқлаш, тупроқ-
мелиоратив ҳолатида содир бўлган ўзгаришларни илгариги тадқиқот маълумотлари билан қиѐсланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |