Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси.
Qishloq hayoti. 23-декабр, 2017. №153-154 (8861). – Б. 1-6.
2. К.Астонақулов, Б.Хатамов. Маккажўхорини донга йиғиштириш машинасининг техналогик
жараѐнини мукаммаллаштириш ва унинг конструкциясини такомиллаштириш/ ―Қишлоқ хўжалигида
техника ва техналогиялар сервисини ривожлантириш истиқболлари‖ Республика илмий ва илмий-техник
конференцияси
мақолалари тўплами. Қарши, 2010. – Б. 172-175.
3. Массино И.В., Еденбаев Д., Бобоев Ф.Г., Азизов К.К. Маккажўхори, оқ ўхори ва африка қўноғи
экинларида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича услубий қўлланма (селекция, уруғчилик ва
технология). Тошкент., 2016, -28 б.
ДОРИВОРЛИК ХУСУСИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН ЗИРК ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШДА
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
М.К.Каримова, М.У.Каримов
ТДАУ
Кириш:
Ўзбекистон тоғ ўрмонлари турли-туман мевали ва доривор дарахт-буталарга бойдир. Бу
ўсимлик дунѐси хилма-хил ва бой генофондга эга бўлиб, уларни илмий ўрганиш, озиқ-овқат ва
фармацевтика аҳамиятига эга бўлган истиқболли бута турларини маданийлаштириш, уларни кўпайтириш
технологиясини ишлаб чиқиш, истиқболли маҳаллий турлар асосида плантациялар барпо этиш муҳим
халқ хўжалигига молик ишлар ҳисобланади.
Зиркнинг дориворлик хусусиятлари унинг меваси, илдизи таркибида кўплаб витаминлар ва доривор
алкалоидлар мавжудлиги билан боғлиқдир. Зирклар Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан
900-2800 м баландликларда ўсади ва серҳосиллиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон дендрофлорасида 3
та зирк тури табиий ҳолда ўсиши қайд этилган бўлиб, улар эрозияга учраган тоғ ѐнбағирларини
мустаҳкамлаш мақсадида экиладиган ва дарахт буталар таркибига киритилган. Ўрмон мелиорациясида
қимматли ўсимлик сифатида қадрланади. Зиркнинг меваси, илдизи ва баргларида кўп миқдорда А,С
витаминлари ва алкалоидлар мавжуддир.
Биргина қорақанд зиркнинг илдизи ва мевасидан 15 га яқин алкалоидлар ажратиб олинган бўлиб,
уларнинг кўпчилиги фақат шу ўсимликда учраши қайд этилган. Илдиз пўстлоғидан ажратиб олинган
берберин алкалоиди (2%) қон тўхтатувчи восита сифатида тиббиѐтда қўлланилади.
Тадқиқот ишининг асосий мақсади Ўзбекистон дендрофлорасида учрайдиган 3 та маҳаллий зирк
тури: қорақанд зирки (Berberis oblonga) қизил зирк (B integgerima) ва тангасимон зиркни (Berberis
nummularia) уруғидан етиштирилган кўчатларни парваришлаш агротехникасини ишлаб чиқишдир. Бу
мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:
1. Зирк турларини биологик-экологик хусусиятларини, тарқалишини ва мева-уруғларини
морфологик хусусиятларини ўрганиш.
2. Зирк уруғларини териш ва экиш муддатларини уруғларни унишига ва кўчатлар чиқишига
таъсирини ўрганиш.
3. Зирк кўчатларини ўсишига ва стандарт кўчатлар чиқишига минерал ўғитларнинг таъсирини
ўрганиш.
4. Зирк кўчатларини етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |