Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


САБЗАВОТ-ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИДА ШИРА ТУРЛАРИГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
САБЗАВОТ-ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИДА ШИРА ТУРЛАРИГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
 
А.Утепбергенов, Б.Панаева 
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали 
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирадиган сурувчи зараркунандалардан 
шира турларининг сони ортиб, сабзавот-полиз экинларидан бодринг, помидор, карам, баклажан, болгар 
қалампири, кўкатлар ҳамда қавун, тарвуз, қовоқ экинларида ривожланиб, айниқса май-июн ойларида 
экиннинг мевалаш давригача шираларнинг зарарли турлари ѐппасига ривожланиб, ўсимликнинг 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Шираларнинг биоэкологик ривожланиши, иқтисодий зарари ва уларга қарши кураш тадбирларини 
ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борган Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш 
илмий тадқиқот институти олимларининг маълумотларида [1, 2, 5, 7, 8, 9, 10] ғўза ва сабзавот-полиз 
экинларида шираларда шираларнинг турларидан полиз, акация ѐки беда шираси ва карам шираларининг 
зарар келтириши ва уларнинг энтомофаглари ҳақида маълумотлар берилган. 
Қайт этилган зараркунандаларга қарши асосан кимѐвий кураш тадбирлари олиб борилиб, айрим 
далаларда кутилган самарадорликни бермаѐтганлиги аниқланмоқда. Сабаби ширалар турига қараб 3-20 
кун ривожланади ва мавсум давомида 12-26 гача бўғин бериб авлодини янгилаб боради [3, 4, 6]. Шу 
сабабдан сабзавот ва полиз экинларида учрайдиган шира турларининг зарарини ва уларга қарши биологик 
кураш усулларини аниқлаш мақсадида илмий тадқиқот ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус 
тумани худудидаги Юсуп-Ахмад фермер хўжалигининг сабзавот-полиз экинлари экилган далаларида олиб 
борилди. 
Шираларнинг даладаги сонини аниқлаш Ф.М.Успенский [5], кичик дала тажрибаларини ўтказиш 
Ш.Т.Хўжаев [7] ва энтомофагларнинг биологик самарадорлиги Б.П.Адашкевичнинг [2] услублари асосида 
олиб борилди. 
Бугунгача олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаси шуни тақоза этадики, сабзавот ва полиз 
экинларидан помидорда - полиз ва катта ғўза шираси, карамда – карам шираси, бодринг, қовун ва 
қовоқларда – полиз ва беда ширалари мавсумнинг баҳор ва куз ойларида ѐпасига ривожланиб, катта зарар 
бериши аниқланди. 
Жумладан, 2016 йилнинг апрел, май ва июн ойлари ѐғингаршиликли бўлиб, бу эса сўрувчи 
зараркунандаларнинг ривожланишига қулай шароит яратилиб, шира турларининг ѐппасига кўпайишига 
сабаб бўлди. 
Май ойининг бошида бодринг, қовун ва қовоқ экилган далаларнинг атрофидаги бегона ўтлардан 
янтоқ ва ширинмияда беда шираси, ажриқ билан сув ўтида полиз шираларининг тўшганлиги ҳисобга 
олинди. Зараркунандалар сони ўртача бир ўсимликда 246 - 452 донага кўпайди ва май ойининг учинчи ўн 
кунлигидан бошлаб даладаги экинларга зараркунанданинг қанотли тарқатувчилари учуб ўтиб, тирик 
туғилган авлодларини тарқата бошлади. Бу даврда бодринг, қовун ва қовоқда ўртача бир ўсимликда 0,2 
донадан беда ширасининг етук зоти ҳисобга олинди. Июн ойининг биринчи ўн кунлигида бодринг, қовун 
ва қовоқнинг 2-3 чинбарг чиқарган даврида зараркунанданинг сони ўртача бир ўсимликда 7-10 донага 
етди. 


326 
Дала шароитида шира турларининг биологик ривожланиши кўзатилиб, зараркунанда сони кўпайган 
далада уларга биологик қарши кураш тадбирларини ўтказиб, самарадорлигини ўрганиш бўйича илмий 
тадқиқотлар олиб борилди. Ширалар тушган ўсимликларга энтомологик садоклар ўрнатиб, уларнинг 
ривожланиш динамикаси ҳисобга олиб борилди. 
Ўсимликда зараркунанда сони 10 - 40 донага кўпайганида уларга қарши 2 донадан олтинкўзнинг 
етук зоти, тухуми ва қуртлари қўлланилиб, биологик самарадорлиги аниқланди. Тажриба натижалари 
шуни тақоза этадики, энтомофагнинг етук зоти қўлланилганда далага тарқатилганидан кейинги кунда 
тухум қўйиб бошлади, тухумларидан 4 кундан кейин қуртлари чиқди ва ширалар билан озиқланишга 
киришди. Лекин бу даврда 10 дона ширадан кўпайган ширалар сони 42 дона бўлиб, энтомофаг 14 чи кунга 
келиб, ширалар сони камайиб бошлади ва 21 кундан кейин 20 фоиз ширани йўқ қилди. 
Шираларга қарши энтомофаг тухумини қўллаганда 14 кундан кейин 20 фоиз ва 21 кундан кейин 40 
фоизга биологик самарадорликка эришилди. 
Энтомофагнинг қуртини қўллаганда, улар баргларга тушганидан бошлаб ширалар билан озиқлана 
бошлади ва 5:1 ҳисобидан 10 ширага 2 та личинка қўллаганда 14 кун, 10:1 ҳисобидан қўллаганда 21 
кундан кейин 100 фоиз зараркунандани йўқ қилди. Кейинги вариантда (15:1 схемасида) энтомофагнинг 
самарадорлиги пасайиб борди. 
Бундан кўриниб турибдики, олтинкўзни қурт фазасида қўллаш юқори самара бериб, даладаги 
зараркунандалар сонининг тез камайиши ҳисобга олинди. 
Кузатувлар олиб борилган далада шираларнинг табиий қушандаларидан йиртқич ва паразитлари 
кўплаб учради. Жумладан: етти нуқтали хон қизи қунғизи ва қуртлари, сирфид пашшаси қуртлари, 
йиртқич кана каби турлари аниқланди. Паразитлардан – афидиидлар ички паразит ҳисобланиб, 
шираларни зарарлаб, уларнинг сонини камайтиришда қатнашганлиги биологик кураш тадбирларининг 
асосий омили сифатида ҳисобга олинди. 
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қовоқ экинида беда шираси тушган ўсимликларда хон 
қизининг етук зоти билан қуртлари, сирфид пашшасининг қуртлари ўрточа 100 ўсимликда 2-3 донадан 
бор эканлиги аниқланди. 
Сабзавот-полиз экинлари турларига зарар берадиган шираларнинг сонини энтомофаглардан хон 
қизи, сирфид пашшаси, афидиидларнинг камайтириб туриши ҳисобга олинди. 
Бу зараркунандаларга қарши биологик кураш тадбирларини олиб боришда биолабораторияларда 
кўпайтириладиган олтинкўзни қуртлик даврида қўллаш кутилган биологик самара берадиганлиги 
аниқланди. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish