301
бўлса, энг юқори натижалар ФанДЕФ-М дефолиантининг эса 6,0 л/га меъѐрида ва УзДЕФ-К
дефолиантларининг 7,0 л/га меъѐрида кузатилди.
Бунда ФанДЕФ-М дефолианти 6,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда дефолиациядан 14
кундан
сўнг кўсакларнинг очилиш тезлиги 42,9% ни ташкил этиб, жами очилган кўсаклар сони 96,7% га, ярим
очилганлари 2,9% га тенглиги ва назоратга нисбатан кўсакларнинг очилиш тезлиги 12,5% га ошганлиги
қайд этилди. УзДЕФ-К 7,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда эса дефолиациядан 14
кундан кейин
очилган кўсаклар сони 95,4% ни, ярим очилганлари 2,4% ни ташкил этиб, кўсакларнинг очилиш тезлиги
40,6% га тенг бўлди ва очилиш тезлиги назоратга нисбатан 10,2% га юқори бўлганлиги аниқланди.
Тадқиқотларда синалаѐтган ФанДЕФ-М ва УзДЕФ-К дефолиантларини қўллаш муддати ва
меъѐрларининг пахта ҳосилига таъсири аниқланиб, дефолиантларнинг мақбул меъѐрларида ҳосил салмоғи
назорат, яъни дефолиация қилинмаган вариантга нисбатан 1-терим ҳосили бирмунча ошиши аниқланди.
Чунончи, ғўза навида 30-40% кўсаклар очилган муддатда дефолиация ўтказилмаган,
яъни назорат
вариантида пахта ҳосили ўртача 38,4 ц/га ни ташкил этиб, энг юқори натижалар ФанДЕФ-М ва УзДЕФ-К
дефолиантлари 7,0 л/га меъѐрларда қўлланилган вариантларда қайд этилди. Жумладан, ФанДЕФ-М 7,0
л/га меъѐрда қўлланилган вариантдан ўртача 41,3 ц/га ҳосил олиниб, назоратга нисбатан бу кўрсаткич 2,9
ц/га га, СуюқХМД 8,0 л/га меъѐрда қўлланилганга нисбатан 1,7 ц/га га ошганлиги аниқланди. УзДЕФ-К
дефолианти 7,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда ҳам пахта ҳосили ҳисобида 41,3 ц/га ни ташкил этиб,
бу кўрсаткич назорат варинатига нисбатан 2,9 ц/га га, СуюқХМД (8,0 л/га) га нисбатан 1,7 ц/га га
ошганлиги аниқланди. Ғўза кўсаклари 50-60% очилганда энг юқори натижалар ФанДЕФ-М дефолианти
6,0 л/га ҳамда УзДЕФ-К дефолианти 7,0 л/га меъѐрларда қўлланилган
вариантлардан олинганлиги
кузатилди. Бинобарин, ушбу муддатда дефолиация ўтказиш режалаштирилган
фоннинг назорат, яъни
дефолиация қилинмаган вариантидан ўртача 38,3 ц/га пахта ҳосили олинди.
Бу муддатда ФанДЕФ-М 6,0 л/га меъѐрда қўлланилган вариантда пахта ҳосили 41,4 ц/га ни ташкил
этганлиги ва бу кўрсаткич назоратга нисбатан 3,1 ц/га га, СуюқХМД (8,0 л/га) га нисбатан 1,9 ц/га га
ошганлиги маълум бўлди. УзДЕФ-К дефолиантининг 7,0 л/га меъѐрида қўлланилган вариантида пахта
ҳосилдорлиги ўртача 41,5 ц/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 3,2 ц/га га, СуюқХМДга нисбатан 2,0
ц/га га ошганлиги қайд этилди.
Дефолиантлар таъсирида кўсаклар очилиши даражаси ва пахта ҳосили орасида ўзаро
математик
корреляцион боғлиқлик Доспехов (1979) услуби бўйича ҳисобланди. Математик ҳисоблашларга кўра,
дисперцион таҳлил натижалари ушбу кўрсаткичлар орасида ўзаро ижобий корреляцион боғлиқлик
борлиги кузатилди. Жумладан, иккала кўрсаткич орасидаги корреляция коэффициенти r=0,592
(R
2
=0,3504) га тенг бўлиб, ўрта даражадан ҳам юқорироқ ижобий боғланиш мавжудлигини кўрсатди (2-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: