Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланиладиган адабиѐтлар. 
1. Алимухамедов С.Н., Ходжаев Ш.Т. - Ғўза зараркунандалари ва уларга қарши кураш. Т. 1980.
2. Хўжаев Ш.Т., Холмуродов Э.А. - ―Энтомология, қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоя қилиш ва 
агротоксикология асослари. Тошкент, ―Фан‖ нашриѐти, 2009. 
КУЗГИ ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРДА ОЛИБ БОРИЛГАН УРУҒЧИЛИК ИШЛАРИ 
Б
.Д.Аллашов, С.Ғ.Жамолов
 
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти 
 
Охирги йилларда чорвачилик соҳаси ривожланишида озуқа базасини мустаҳкамлашга ҳам катта 
эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-
сонли ―2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари‖ 
тўғрисидаги қарорида чорва моллари озуқа базасини мустаҳкамлаш учун 2016-2020 йиллар мобайнида 
қўшимча равишда 50,3 минг гектар майдон айнан озуқабоп экинлар экиб етиштиришга ажратилиши, 
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳар йили 40 тонна оралиқ экинлар уруғлар 
етиштириши белгиланган. Республикамиз табиий-иқлим шароитлари озуқа етиштириш учун 
суғориладиган ерлардан деярли йил давомида тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Шу сабабли озуқабоп 
экинлардан имкон қадар юқори ҳосил олиш, шунингдек куз-қиш мобайнида ҳам ердан унумли 
фойдаланиш, яъни кузги оралиқ экинларни экиб етиштириб олиш ҳам долзарб масалалардан бири 
саналади ва чорва моллари учун озуқа етиштириш имкониятларини янада кенгайтиради. Кузги оралиқ 
экинлардан сули, жавдар ва тритикале каби экинларнинг дони ва сомони ѐки кўк массаси чорва моллари 
учун тўйимли озуқа сифатида кўп ишлатилади. Сулининг сомони ва похоли бошқа донли экинларникига 
қараганда чорвачиликда яхши озиқлилиги билан қимматлидир. Шунингдек, сулини турли муддатларда 
ҳам экиб, мўл ҳосил олиш мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида чорва молларини 
тўйимли кўк озуқа билан таъминлашга имкон беради. Сули отлар ва ѐш моллар, ҳамда паррандалар учун 
хом ашѐ сифатида кўплаб ишлатилади.
Кузги оралиқ экинлар экиш олдидан тупроққа ишлов бериш тадбирлари билан бирга ҳар бир 
гектар майдонга 150-200 кг аммофос ѐки суперфос солиш мақсадга мувофиқ саналади. Эрта баҳорда, 
яъни март ойида экилган майдоннинг ҳар бир гектари ҳисобига 300 кг азотли ўғитлар солиш ва суғориш 
тавсия этилади. Бундай экинларни кўк озуқага апрель ойининг охирида ва май ойининг бошларида 
найчалашдан то сут пишишгача бўлган даврда ўриб олиш мумкин. Бунинг натижасида эрта баҳорда 300-
350 ц/га кўк масса ҳосили олиш имкони мавжуд бўлади.
Сифатли уруғ мўл ҳосил гарови ҳисобланади. Сараланган навли уруғчилик тармоғи, наинки 
уруғчилик, балки қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий бўғинидир. Ҳар бир яратилган янги 
нав юқори ҳосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Лекин вақт 
ўтиши билан уларда ушбу хусусиятлар камайиб боради. Шу сабабли ҳар бир экин тури ва навида 
бирламчи уруғчилик ишларини тўғри йўлга қўйиш ва маълум тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда олиб 
бориш ҳам долзарб масалалардан бири саналади. Институтимиз тажриба далаларида сулининг 
―Ўзбекистон кенг баргли‖, тритикаленинг ―Кумушсимон праг‖ ва жавдарнинг ―Вахш-116‖ навлари бўйича 
уруғчилик ишлари олиб борилди. 
Сулининг ―Ўзбекистон кенг баргли‖ навининг уруғлик кўчатзори 4 га майдонда, тритикаленинг 
―Кумушсимон праг‖ навининг уруғлик кўчатзори 5 га майдонда, ҳамда жавдарнинг ―Вахш-116‖ навининг 
уруғлик кўчатзори 1 га мйдонда ташкил этилди. Зараурий агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга 
оширилиб борилди. Ушбу кўчатзорларда нвдорлик кўрсаткичлариини аниқлаш мақсадида икки марта дала 
кўриклари ўтказилди. 
1-жадвал 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish