247
Инсон ҳаѐтида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан сабзавот, полиз, картошка
маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолини сабзавот, полиз,
картошка маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги
даврнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Сабзавот экинлари ичида пиѐз алоҳида ахамиятга эга. Пиѐз пиѐзгуллилар оиласига мансуб бўлиб,
600 дан ортиқ турларини ўз ичига олади. Булар оддий бошпиѐз, саримсоқ, шалот, батун, поррей, шнитт,
кўп уяли пиѐз, анзур пиѐзи ва бошқа турлари кўп ишлатилади.
Ўзбекистонда етиштирилган бош пиѐз навлари таркибида 14-16,5% қуруқ модда, 7,8-11,1% шакар
шу жумладан 4,8-8,2% сахароза, 1,37-6,90 мг% С витамини бор. Яшил баргида эса 19-57 мг% С витамини
бўлиб А
1,
В
1
, В
2
витаминларга бой. Булардан ташқари пиѐз таркибида оз миқдорда лиймон, ва олма
кислоталари, сиртқи қуруқ пўстлари сариқ кверцетин бўѐқ моддасини сақлайди.
Пиѐзни маҳаллий шароитда яратилган эртапишар Сумбула, Оқ Дур, ўртапишар Истиқбол,
Зафар навларини ва чет мамлакатларни Родар, Сибир, Алдоба, Дайтона, Леоне, Манас нав ва
дурагайларини экиш тавсия этилади.
Республика аҳолисини талабини тўлиқ қондириш учун эртапишар, ўртапишар, ҳосилдорлиги
юқори, касалликларга чидамли, сақланиши яхши бўлган навларни яратиш мақсадида институт олимлари
томонидан селекция ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат реестирида 44 та пиѐзнинг нави районлаштирилган бўлиб,
ҳозирги пайтда институт селекционер олимлари томонидан пиѐзнинг 4 та нави Истиқбол 1999 й.; Зафар
2002 й.; Сумбула 2003 й.; Оқ дур 2013 йилда яратилган бўлиб, 2017 йил пиѐзнинг эртапишар Л-5
линиясини Равнақ номи билан Давлат нав синаш комиссиясига топширилди.
Пиѐзнинг эртапишар, совуққа чидамли, эрта-кузги муддатда экишга мос навлар селекцияси бўйича
тажрибалар олиб борилди. Натижада қиѐсий Сумбула навидан 15 кун эрта пишадиган Л-5 линия ажратиб
олинди.
Таққослаб синаш боғчасида эрта кузги муддатда Л-5 линия назорат Сумбула нави билан синалди. Л-
5 линия назорат Сумбула нави билан уруғи 2014 йилнинг 22 сентябрида сепилди. Л-5 линия ва назорат
нави 11-14 кунда уна бошлади. Оммавий униб чиқиши 15- 18 кунни ташкил қилди.
Қишга кириш даврида назорат навида 1 м
2
да ўртача пиѐз кўчати сони 75 та, Линия-5 да 79 тани
ташкил этди. Эрта баҳорда ўсимликлар сони саналди. Назорат Сумбула навида 1 м
2
да 61 та (81,3%),
линия 5 да 66 та (83,5%) кўчат сақланиб қолди (жадвал-1). Л-5 линияни совуққа чидамлиги юқори бўлиб,
стандарт нав билан тенг.
Жадвал-1.
Do'stlaringiz bilan baham: