ХАРАКТЕР ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА ТЕСТ
Ушбу берилган тест инсон миясининг қайси ярим шари устун (кучли) эканлигини аниқлаб беради. Бу ҳолат тугма бўлиб, одам уни ўз ҳаётинкнг охиригача ўзгартиролмайди. Фақатгина кучли ҳаяжонда бўлгандагина мия чап ва ўнг ярим шарлари функциялари алмашиши мумкин.
ҳолат. Иккала қўл бармоқларини бир-бирлари орасига ўтказиб кўрилади, қайси қўл бармоги устига чиқиб қолса, шунга қараб тавсиф берилади. Агар чап қўлингизни бош бармоғи юқорида бўлса - сиз ҳиссиётларга бой инсонсиз. Ўнг қўлингиз бармоғи юқорида бўлса - сиз ақл билан иш юритадиган одамсиз.
ҳолат. Узоқроқдан битта нуқтани мўлжал қилиб олиб, қалам ёки ручкани шу нуқтага тўғрилаб ушлаб қаранг. Ўнг кўзингиз билан мўлжал олиш қулай бўлса - сиз фикрингизда қаттиқ туриб оладиган, жаҳли тез одамсиз. Чап кўз билан мўлжал оладиган одам бўлсангиз - мулойим ва юмшоқ табиатсиз.
ҳолат. Қўлларингизни кўкрак устида чалиштирганда, агар чап қўлингиз юқорида бўлса - «масхара»га мойилсиз. Ўнг қўлингиз юқорида бўлса - оддийгина ва содда бўлиш сизга хос.
ҳолат. Агар қарсак чалишда ўнг қўл ҳаракатда бўлса, - ҳамма нарсага ечим топиб, қатъий туриб оласиз, агар чап қўл ҳаракатда бўлса, - сиз қарор қабул қилишга иккиланасиз.
Энди юқоридаги 4 та ҳолатнинг ўзаро қандай комбинацияда келишига қараб одамларга тавсиф беришга ҳаракат қиламиз. Бу ерда Ў - ўнг, Ч - чап маъноларини беради.
ЎЎЎЎ - сиз учун ўз қобиғингизга ўралиб ўтириш қулай, сиз зиддиятларга боришни, баҳслашиш ва жанжаллашишни хоҳламайсиз.
ЎЎЎЧ - сиз характерингизни аниқловчи қарор қабул қилишга қийналасиз.
ЎЎЧЎ - масхара қилиш, қатъиятлилик, ҳазилкашлик ва артистлик қобилияти характерингизга мос. Сиз билан муносабатда бўлганда ҳазилкашлик ва қатъиятлилик зарур. Контакт муносабатли характерлар аёлларда кам.
ЎЎЧЧ - ноёб характерга эга эканлик. Мулойимлик, қатъиятлилик ва қатъиятсизлик ўртасидаги ҳолат, иккиланиш.
ЎЧЎЎ - бу ақллилик ва мулойимликка хос характер, аёлларда камдан кам учрайди. «Ишбилармон аёл»да секин ўрганиш, эҳтиёткорлик, чидамлилик ва совуққонлик бор.
ЎЧЎЧ - кучсиз ва ноёб характер, бу характерга эга бўлганлар ҳимоясиз ва бошқалар таъсирларига берилувчан бўлади, кўпинча аёлларда учрайди.
ЧЎЎЎ - бунақа мослик кам учрайди, асосий нуқта ҳиссиётчанлик билан қатъийликни мослаштириш.
ЧЎЎЧ - мулойимлик ва бегаразлик характерингизга мос. Сизга эътибор қаратишларини хоҳлайсиз, худди «кичкина маликадек».
ЧЧЎЎ - сизга оддийлик ва дўстона муносабатлар, қизиқишнинг тарқалишлари, ўз-ўзини назорат қилиш хосдир.
ЧЧЎЧ - сиз кўнгилчансиз, мулойимлик, ишонувчанлик сизга хосдир. Бу ноёб характер эгаси эркакларда кам учрайди.
ЧЧЧЎ - сиз ҳиссиётчан, ғайратли ва қатъиятли инсонсиз, лекин шошилиб қарор қабул қилишингиз сизга жиддий қийинчиликларни туғдиради. Сизга тўхтатувчи механизм зарур, бу характерга эга бўлган эркаклар ҳиссиётчандирлар.
ЧЧЧЧ - характерингизда эркинликка интилиш устун, эски нарсаларга ҳам янги нарсаларга қарагандай қарайсиз. Характерингизда учрайдиган ҳиссиётчанлик, ўзини ўйлаш, қайсарлик айрим вақтларда фаоллигингизни тўхтатиб қолади.
ЧЎЧЎ - энг кучли характер эгаси. Сизни бир нимага ишонтириш қийин. Нуқтаи назарингизни қийинчилик билан ўзгартирасиз ва шу билан бир вақтда сиз ҳаракатчан ва мақсадингизга етадиган одамсиз.
ЧЎЧЧ - сиз мақсадларингизга эришиш учун қўлингиздан келган ҳамма нарсани қиласиз. Бу характерга эга бўлган инсонлар ҳеч нарсани қўлдан бой бермайди. Уларни ишонтириб бўлмайди. Ўзини назорат қилиш устун бўлганлиги сабабли янги дўстлар орттиришга қийналади.
ЎЧЧЎ - сизнинг характерингиз енгил. Сиз зиддиятлардан осонликча қочасиз, саёҳат қилишни яхши кўрасиз. Осонликча дўстлар орттирасиз, лекин сиз ўз қизиқишларингизни тез ўзгартирасиз.
ЎЧЧЧ - сиз мустақилсиз ва ҳамма нарсани ўзингиз бажаришга ҳаракат қиласиз. Қийин масалаларни ўз қарорларингиз ёрдамида муваффақиятли ҳал қиласиз. Кўпинча мулойим кўринасиз, агар ишингизга доир бирор нарса бўлса, сиз жиддий ва талабчан бўлиб қоласиз.
ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАРДАН ОДАМ РАСМИ ЯСАШ ТЕСТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |