Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик қоидалари
Ишлар раҳбари сиғимни очишдан олдин ишларни бажарувчи қувурларнинг бошқа аппаратлардан ишонарли ўчирилганлигига шахсан ўзи ишонч ҳосил қилишга ҳамда беркитиш арматураларининг тўғри очилиб ёпилишини, ГОСТ кўрсатмаларига биноан тиқинларнинг ўрнатилганлигини, шунингдек ўрнатилган тўсиқлар мавжудлигини ва бошқа хавфсизлик чораларига риоя қилинаётганлигини текширишга мажбур.
Ишчилар, сиғим ичида ишларни бажаришга ишлар раҳбаридан наряд-рухсатнома олишлари, наряд-рухсатномада кўзда тутилган ишларни хавфсиз бажариш чора – тадбирлари билан танишишлари керак.
Ишларни хавфсиз бажариш бўйича инструктаждан ўтиш.
Мазкур иш шароитига мос келадиган, қоматига мослашган, ҳаракатланишига халақит бермайдиган кийим, индивидуал ҳимоя воситаси кийиш.
Иш жойи кўрикдан ўтказилсин. Ҳаво юборилиши мумкин бўлган барча ҳавотўплагич жўмракларини ёпиш, уларни қулфлаш ёки чамбарагини ечиб олиш, жўмракларда “Очманг – одамлар ишлаяпди!” ёзувли плакатларни осиб қўйиш, сиғимда босим остида бўлган ҳавони атмосферага чиқариб юбориш, чиқариш жўмрагини очиқ қолдириш. Люк қопқоқларини маҳкамловчи болтлар ёки гайкаларни ечиб олишга, фақат чиқариш тиқинлари ёки жўмраклари очилгандан кейин киришилсин.
Портлаш-ёнғинга хавфли муҳитда ишни бошлашдан олдин гугуртлар ва металл буюмларни сиғим ташқарисида қолдирилсин.
Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари
Берилган махсус кийим, махсус пойабзал ва сақловчи мосламалардан фойдаланиш.
Фақат, ишлар раҳбари томонидан бажаришга рухсат этилган, ишни бажариш.
Иш жойида бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўймаслик.
Агар ишчи, сиғим ичида ишлаган вақтида ўзини ёмон ҳис қилса, кузатувчига сигнал бериши, ишни тўхтатиши ва сиғим ичидан чиқиши керак.
Носозликлар (шлангнинг тешилиши, ҳаво пуфлагичнинг тўхтаб қолиши, сигнал бериш арқонининг узилиши ва ш.ў.), шунингдек сиғим ичидаги ишловчининг шлем- маскасини ечишга уриниши аниқланганда, кузатувчи дарҳол бу ҳақда ишлар раҳбарига хабар бериши шарт, ўзи жабрланганни зудлик билан қутқариш чораларини қабул қилиш керак, агар арқон ёрдамида жабрланганни тортиб олиш имконияти бўлмаса, ишлар раҳбари бошқа усуллар билан қутқаришни ташкиллаштиради.
Сиғимни емирувчи моддалардан қўл билан тозалашда, олдиндан маҳсулот қолдиқлари тўлиқ нейтраллаштирилиши керак. Маҳсулот қолдиқларини қопқоқли идишга учдан икки қисмигача тўлдириб йиғиштириб олиш ва сиғимдаги ишловчининг сигнали бўйича маҳсулотнинг сиғимдагиларга тегишини бартараф қилиб уларни юқорига кўтариш.
Сиғимда фақат бир ишчи ишлашига рухсат этилади. Агар иш шароитидан келиб чиқиб, сиғимда биргаликда икки ёки ундан ортиқ одам бўлиши зарур бўлса, қўшимча
хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва уларни корхона бош муҳандиси тасдиқлаши шарт бўлган наряд-рухсатномада санаб ўтиш.
Сиғим ичида икки ва ундан ортиқ одам ишлаганда сиғимдан чиқариб олинган ҳаво шланглари ва қутқарув арқонлари мутлоқ қарама-қарши томонларда жойлашиши керак. Бунда шланглар ва арқонларнинг чалишишига йўл қўймаслик.
Сиғим ичида ишлаётган одамни дублёри доимо кузатиб туради. Дублёр ва Сиғим ичида ишлаётган ўртасида оддий алоқа ўрнатилган бўлиши керак.
Дублёр ҳам худди сиғим ичида ишловчи каби аслаҳа-анжомга эга бўлиши керак, токи унга дарҳол ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши учун.
Сиғим ичи бутун иш давомида вентиляция қилиниб туриши керак. Ҳаво намунасини олишни ва унинг таҳлилини мунтазам равишда амалга ошириш керак.
Сиғимга бирор материал туширишдан олдин юқоридаги ишчи сигнал бериши ва материални пастдан жавоб сигнали келгандан кейингина тушириши керак.
Сиғим ичидаги ишчи ўзини туширилаётган предметдан четга олиши ва унга фақат тўлиқ тушгандан кейин бориш керак.
Иш вақтида ишчи жароҳатланса дарҳол ўзи ёки бирор бригада аъзоси орқали ишлар раҳбарига хабар бериши ва медпунктга муроажат қилиши керак.
Ишчига қуйидагилар тақиқланади:
очиқ олов ёрдамида сиғимда газ мавжудлигини текшириш;
иш жойида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат этиш;
асбоблар ва материалларни улар тушишининг олдини олиш мақсадида иш жойи устида жойлаштириш;
сиғим ичида пайвандлаш ишларини бажаришда металл ҳимояловчи шчитларидан фойдаланиш;
сиғим ичида кузатувчисиз (дублёр) ишлаш;
сиғимга тушаётганда ёки ундан чиқаётганда бирор предметни қўлида ушлаш;
сиғим қопқоғини қўл билан очиш (махсус мосламаларсиз), шунингдек пўлат асбобдан фойдаланиш;
500 ва ундан юқори ҳароратда сиғим ичида ишлаш;
яшин вақти очиқ ҳавода металл сиғим ичида ишлаш;
сиғимларни вентиляция қилиш учун сиқилган газ баллонлардан фойдаланиш;
очиқ сиғим олдида чекиш, гугурт ёқиш ва очиқ оловдан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |