4. Алока, сигнализация ва автоматика
365.Фабрикада алока, сигнализация ва автоматика курилмаларини таъминлаш куч тармоги, аккумулятор батареялари ёки тугриланиш курилмаларининг 220В дан юкори булмаган кучланишида амалга оширилиши керак. Барча телефон линиялари камида икки симли булиши керак.
366.Алока, сигнализация ва автоматика курилмаларини юкори кучланиш линиялари, момакалдирокли разрядлар ва адашган токлар таъсиридан химоялаш зарур.
367.Алока, сигнализация ва автоматикани куриш максадида килинадиган ишлар ижро схемалари буйича амалга оширилиши керак.
14 – Маъруза. Ёпик сигимларда ишлар бажарилганда мехнат мухофазаси буйича йурикнома.
Режа.
Хавфсизликнинг умумий талаблари.
Иш бошлашдан олдинги хавфсизлик қоидалари
Иш вақтидаги хавфсизлик талаблари
Авария вазиятидаги хавфсизлик талаблари
Иш тугагандан кейинги хавфсизлик талаблари
Хавфсизликнинг умумий талаблари
Ушбу йўриқномада ёпиқ аппаратлар, резервуарлар, цистерналар ва шуларга ўхшаш бошқа аппаратураларда амалга ошириладиган ишларнинг хавфсиз бажарилиш қоидалари кўзда тутилган.
Изоҳ: Ёпиқ иншоотлар, сиғимларга нормал ишлатиш жараёнида қопқоқлари, люклари ёпилган ва уларсиз ишлатиб бўлмайдиган резервуарлар, агрегатлар ва идишлар киради.
Очиш, тозалаш, кўрикдан ўтказиш, таъмирлашга тайёрлаш ва сиғимларда таъмирлашни бажариш ишлари ушбу йўриқнома ва ХТ бошқа қоидаларига таяниб амалга ошириш.
Ёпиқ сиғимларда ишларни бажаришга қўйиладиган эркак жинсли шахслар:
18 ёшдан кичик бўлмаганлар;
тиббий кўрикдан ўтганлар;
меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқишдан ўтганлар ва ишларнинг хавфсиз усул ва услубларини амалиётда ўрганганлар;
кириш инструктажи ҳамда бевосита иш жойида хавфсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтганлар.
Сиғимлар, ёпиқ резервуарлар, цистерналар ва шуларга ўхшаш жиҳозларда ишларни бажарувчи шахслар қуйидагиларга мажбур:
ички меҳнат тартиби қоидаларини бажариш;
мазкур йўриқнома талабларини бажариш.
Сиғимларда ишларни бажариш учун хавфсизлик техникаси бўйича керакли чора-тадбирлар кўрсатилган ишларнинг хавфсиз шароитларини аниқловчи наряд-рухсатнома бериш.
Сиғимлардаги ишлар кундузги вақтда амалга оширилади. Тунги вақтларда сиғимлар ичидаги ишларни фақат авария вазиятларида бажариш.
Сиғимларни тозалашни фақат механизациялашган усулда амалга ошириш. Сиғимларни қўл билан тозалаш механик воситалар яхши натижа бермаган охирги вазиятларда рухсат этилади.
Тушиш қўлай бўлган ва кўчмас нарвонлар ёки тутқичлар билан жиҳозланган сиғимлардаги барча ишлар 3 одамдан кам бўлмаган таркибли бригада томонидан бажарилиши, тушишга қўлайликлари ва кўчмас нарвонлар ёки тутқичлари бўлмаганда – 4 одамдан кам бўлмаган бригада бажариши керак, булар бири синалган арқонни ўзидаги синалган камар ҳалқасига боғлаб ва сақлаш камарининг елкадан ўткан тасма ҳалқасидан ўтказиб, сиғим ичида ишни бажаради, юқорида қолганлардан бири учи таянчга боғланган сақлаш арқонини ушлаб туради ва ишловчини ва унинг сигналларини кузатиб туради, бошқалари керакли ҳаво алмашишини таъминловчи вентиляция тизими, ҳаво пуркагичлар ишлашини назорат қиладилар, иш жойига бегона шахсларнинг келишига йўл қўймайдилар. Кузатувчилар ҳам сиғим ичида ишловчилар каби бир хил кийиниши ҳамда бир хилдаги ҳимоялаш ва сақлаш воситаларига эга бўлиши керак.
Дастлаб оловга ва портлашга хавфли маҳсулотлар солинган, оловли ишларни ўтказишга тайёрланган сиғимлар, астойдил текширувдан ўтказилади ва сиғимларниниг
кўрикдан ўтказилганлик далолатномаси тузилади.
Далолатномада текширишни ўтказган шахснинг фамилияси ва сиғим ичидаги ҳаво муҳитининг кимёвий таҳлил натижалари кўрсатилиши шарт. Далолатнома икки нусхада тузилади. Бир нусхаси ишларни бажарувчига топширилади, бошқаси бўлим ҳужжатдари билан сақланади.
Ҳимоялаш воситалари ва сақлаш анжом турлари наряд-рухсатномада кўрсатилган. Сиғимга тушаётганда ишловчининг шлем – маскасига табиий ёки мажбурий ҳаво юборувчи ПШ-1 ёки ПШ-2 маркали шлангли газниқобларни қўллашга мажбур.
Сиғимларда ишни бажарганда ҳавога заҳарли маҳсулотлар ажралиб чиқиши билан биргаликда емирувчи маҳсулотларнинг терига тушиши мумкин бўлганда, костюм остига тоза ҳаво юбориб ишловчининг бутун танасини ҳимояловчи, ЛГ-4, ЛГ-5 пневмо-костюмларни кийишга мажбур.
Кислородли газниқобларнинг қўлланилиши шлангли газниқобларни қўллаш мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолларда рухсат этилади.
Нафас олиш аъзоларини ҳимоялаш воситаларисиз, сиғим ичидаги ишларга, агар сиғим ичида кислороднинг миқдори унинг ҳажмининг 20% дан кам бўлмаган, зарарли буғлар ва газлар миқдори иш зонаси ҳавосидаги бу моддаларнинг чегаровий рухсат этилган миқдоридан ошмаган шароитида рухсат берилиши мумкин. Бунда зарарли портлпшга хавфли ва портлаш-ёнғинга хавфли буғлар ва газларнинг ташқаридан кириши ёки чўкинди қатламлар, қопламалар (футеровка) ва шунга ўхшашлардан ажралиб чиқиши бартараф этилган бўлиши керак.
Сиғимда бир вақтда икки ва ундан ортиқ одам ишлаганда, 1-ГМЗ бош муҳандиси тасдиқлаши шарт бўлган қўшимча хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш керак. Бунда тасодифан хавф пайдо бўлганда, сиғим ичидан одамларни ташқарига чиқариш кетма-кетлиги кўзда тутилган бўлиши ва шлангларнинг чалишишига ва букилишига йўл қўймаслик керак. Газниқоб шланглари ва арқонлар мутлоқ қарама-қарши томонларда жойлашиши керак. Сигнал бериш – қутқариш арқонлари бир биридан 0,5 метр жойлашган тугунларга эга бўлиши керак.
Ёнғинга-портлашга хавфли моддаларни чиқариб ташлаш ишларида камарлар ва газниқобларнинг барча металл қисмлари ҳамда сиғимдан маҳсулот қолдиқларини чиқариб олиш учун идишлар, асбоб ва инвентарлар рангли ёки учқунламайдиган бошқа металлардан тайёрланиши ҳамда пойабзалларга темир миқ, наҳал қиқилмаган бўлиши керак.
Оқимли-тартувчи вентиляцияси бўлмаган сиғимларда, газларни сиқиб чиқариш учун ташқарига ўрнатилган вентилятор ёки компрессор ёрдамида тоза ҳаво юборилиши керак, бунда шланг сиғим тубига 0,25 м қолганча туширилиши керак.
Умумий тортиш тизими ва бошқа аппаратлар билан боғланган маҳаллий вентиляция ўчирилган ва ишонарли тиқиб беркитилган бўлиши керак. Сиғимни вентиляция қилишни умумий ветиляция тизими хизмат кўрсатадиган бошқа аппаратлардан алоҳида амалга ошириш.
Сиғим, одамларнинг унга тушишидан олдин, 300 дан ошмайдиган ҳароратга совутилган бўлиши керак. Юқори ҳароратларда ишларни бажариш зарур бўлганда қўшимча хавфсизлик чоралари ишлаб чиқилади (узлуксиз тоза ҳаво пуфлаш, асбестли костюмлар, иссиқликни ўтказмайдиган пойабзалларни қўллаш, ишдаги тез-тез танаффуслар ва ш.ў.).
Сиғимда аралаштиргичлар мавжуд бўлса, уларни электрдвигателдан ажратиш, электрдвигателни эса токдан узиш. Переключатель ва аралаштиргичлар ёнида кўринарли жойга “Ёқилмасин – одамлар ишлаяпди!” огоҳлантирувчи ёзувли плакатни осиб қўйиш.
Портлашга хавфли ва портлаш-ёнғинга хавфли иншоотларда электр пайвандлаш ишларини “Давлат шаҳар техник назорати тасдиқлаган, портлашга хавфли ва портлаш-ёнғинга хавфли объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўрқнома”да баён қилинган талабларга биноан амалга ошириш.
Ёпиқ сиғимларда пайвандлаш ишлари корхона раҳбариятининг махсус рухсати бўйича бажарилиши керак.
Ёпиқ сиғимлардаги ишларни электр хавфсизлиги бўйича 2 дан кам бўлмаган малакавий гуруҳга эга бўлган пайвандчи электр хавфсизлиги бўйича малакавий гуруҳи 2 ёки ундан юқори бўлган кузатувчи назорати остида бажариши керак.
Пайвандлаш ишларида сиғимлар ичининг ёритилиши пайвандланаётган объект ташқарисидан ёки 12 вольт кучланишли ҳимоя сеткаси билан жиҳозланган дастаки кўчма ёритгичлар ёрдамида амалга оширилиши керак. Кўчма ёритгич трансформаторини пайвандланаётган объект ташқарисига ўрнатиш керак; трансформаторнинг иккинчи чулғами (обмоткаси) заминланган бўлиши керак. Автотрансформаторларни қўллашга рухсат берилмайди.
Пайвандчи сиғимлар ичида пайвандлаганда диэлектрик қўлқоплар ва калишлар кийиши, резина гиламча тўшаши шарт. Бундай ҳолларда металл чўткалардан фойдаланиш тақиқланади.
Сиғимлар ичида пайвандлаганда кучланиш остидаги электродларни алмаштиришга имкон бермайдиган хавфсиз электрод ушлагичларни қўллаш ёки пайвандлаш агрегати схемаси механик ёки электрик блокирлашга эга бўлиши керак.
Ишчининг сиғим ичига тушиши ва ундан чиқиши учун тираладиган нарвонларни қўллашга рухсат этилади. Нарвонлар учқун ҳосил бўлишига имкон бермайдиган материалдан ясалган бўлиши керак.
Сиғим ичи бутун иш давомида вентиляция қилиниб туриши керак. Вентиляция қилишни ташкиллаштиришда буғлар ва газларнинг солиштирма оғирлигига боғлиқ ҳолда сиғим баландлиги бўйича тарқалишини ҳисобга олиш керак.
Бевосита сиғим ичида ишлайдиган шахслар ҳамда дублёрлари у ердаги моддалардан заҳарланишнинг биринчи белгиларини, жабрланганни сиғим ичидан эвакуация қилиш қоидаларини ва унга биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини билишлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |