Ўзбекистон Республикаси навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик


минерал хомашёни бойитиш вақтида қуритиш



Download 0,65 Mb.
bet2/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#187552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
2 5276445500130723989

минерал хомашёни бойитиш вақтида қуритиш – қиздириш вақтида буғланишга асосланган материллар, жумладан бойитиш маҳсулотларининг намлигини камайтириш жараёни;
чиқиндилар – асосан таркибида фойдали компонентлари жуда кам бўлган жинс ҳосил қилувчи минераллардан ташкил топадиган бойитиш жараёнининг чиқиндиларидир, улардан фойдали компонентларни ажратиб олиш айрим ҳолларда мақсадга мувофиқ ва технологик жиҳатдан мумкин бўлади;
чиқиндилар сақлаш жойи –хомашёни қайта ишлашда ташланадиган маҳсулотлар(бойитиш чиқиндилари)ни гидравлик жойлаштириш, уларни чўктириш, чиқинди пулпалардан айланма сув таъминотида фойдаланиладиган техник сув ажратиб олиш учун мўлжалланган гидротехникавий иншоот.


2. Умумий талаблар
2. Меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил қилиш меҳнат муҳофазасига доир ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий Низомга мувофиқ (1996 йил 14 августда 273-сон билан қайд этилган) амалга оширилади.
3. Фабрикалар, заводлар, цехлар ва бошқа ишлаб чиқариш бирликларининг (кейинчалик – фабрика) қурилиши, реконструкцияси ва фойдаланилиши Ушбу қоидалар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
4. Ер ости шароитларида ва очиқ конларда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ушбу Қоидалар, маъдан (руда), номаъдан ва сочма конларни ер ости усулида қазиб олиш ишларида хавфсизлик Қоидалари ( қайд № 277, 1996 йил 26 август) га мувофиқ ва қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
5. Ҳар бир фабрикада механизмлар, жиҳозлар, коммуникациялар, бино ва иншоотларнинг хавфсиз ҳолати ва улардан тўғри фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиши лозим. Хавфлилиги юқори бўлган барча ишлар наряд-рухсатномалар бўйича бажарилиши лозим.
6. Фабриканинг ҳар бир участкаси( объекти, бўлинмаси) учун ёнғин ва портлаш хавфи категорияси белгиланган бўлиши ва шунга мувофиқ хавфсизлик чоралари кўзда тутилши лозим.
7. Фабрика раҳбари (унинг ўринбосари) назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди ва хавфлилиги юқори бўлган ишлар Рўйхатини тасдиқлайди.
Фабрика раҳбарияти барча участкалар (цехлар ва бўлинмалар) раҳбарлари ва мутахассисларининг ҳуқуқлари, вазифалари ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасининг ҳолати учун жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди.
8. Янги ва реконструкция қилинадиган фабрикаларни, шунингдек ишлаб турган фабрикалардаги объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш ШНК 3.01.04.04-04 “Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш” талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
9. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси саноат санитарияси ва атроф муҳитга салбий таъсир этувчи камчиликлари бўлган объектларни ишга тушириш таъқиқланади.
10. Ишга туширилувчи барча объектлар жиҳоз ва механизмларга хавфсиз хизмат кўрсатишга доир йўриқномалар, технологик жараённи хавфсиз олиб бориш бўйича технологик карталар (йўриқномалар), шунингдек тегишли малакага эга бўлган ва ишлашнинг хавфсиз усуллари бўйича ўқитилган хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бутланган бўлишлари лозим.
11. Фабрикага ишга кирувчи ёки бир ишдан иккинчи ишга ўтадиган барча ишчилар, хизматчилар ва муҳандис техник ходимлар (кейинчалик – МТХ) белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Айрим тоифадаги ходимлар соғликни сақлаш органлари томонидан белгиланадиган тартибда даврий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
12. Барча ишчилар ва хизматчилар фабрикага ишга кириш вақтларида ГОСТ 12.1.004-90 ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текшириб кўришни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низом” ( қайд № 272, 9 июль 2004 йил) талабларига мос равишда махсус дастур бўйича хавфсизлик техникасига доир дастлабки ўқишдан ўтишлари лозим.
Хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки ўқувни хавфсизлик техникаси бўйича тегишли бўлим (муҳандис) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ва алабатта имтиҳон топшириш шарти билан ташкил қилади.
13. Илгари ишлаган ва тегишли касбга эга бўлганлардан ташқари барча ишчилар техника хавфсизлиги бўйича дастлабки ўқувдан кейин фабриканинг ўқув бўлинмаларида ёки тажрибали ишчиларга беркитиш йўли билан якка тартибда тегишли ўқув дастурларида кўзда тутилган муддат ва ҳажмларда касбга ўқитилишлари лозим.
Ўқиш давомида улар тажрибали ишчи кузатуви остида айрим операцияларни бажаришлари мумкин. Касб бўйича мустақил ишлашга ишчилар фақат ўқишни тамомлаганлари ва малака комиссиясида имтиҳон топширганларидан кейингина рухсат этилишлари мумкин.
14. Барча янги қабул қилинган, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ишчилар ишга тушишга рухсат берилишидан аввал аниқ хизмат кўрсатиш жойи учун фабрика раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланаган дастур бўйича хавфсизлик техникасига доир йўриқ (инструктаж) олишлари лозим. Йўриқлаш натижалари иш жойида йўриқлашни қайд этиш Журналига киритилади.
15. Олий ва ўрта кон техника ўқув юртларининг талабалари биринчи ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари олдидан икки кунлик ўқишдан ўтишлари ва фабрика цехларининг имтиҳон комиссияларига техника хавфсизлиги бўйича имтиҳон топширишлари лозим. Кейинги амалиётларни ўташлари олдидан йўриқдан ва фабрика цехлари комиссиялари томонидан техника хавфсизлиги бўйича билимларини текшириб кўришдан ўтишлари лозим.
16. Ишчиларни хавфсизлик техникаси бўйича йўриқлашдан ўтказиш иш жойида дастлабки йўриқлаш ҳажмида ҳар ярим йилда камида бир марта лозим бўлади, унинг дастури фабрика раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланади.
Ишчиларга ишларни бажариш учун топшириқ берадиган МТХ нинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича билимларини жорий текшириш бир йилда бир марта лозим бўлади.
Ишларнинг хавфсиз усуллари бўйича билимларни даврий ҳамда бир йилдаги бир марталик текшириш фабрика бўйича фармойиш билан тайинланадиган комиссия томонидан ўтказилади. Текшириш натижалари баённома орқали расмийлаштирилади ва журналга ёзилади.
Янги технологик жараёнлар ва меҳнат усуллари жорий этилганда, шунингдек хавфсизлик техникаси бўйича янги йўриқномалар амалга киритилганда барча ишчилар фабрика маъмурияти томонидан белгиланган ҳажм ва муддатларда йўриқ матни бўйича билимларни текшириш билан навбатдан ташқари йўриқдан ўтишлари лозим.
17. Бахтсиз ҳодисалар, касбий заҳарланиш ва электр токидан зарарланишлар вақтида жабрланганларга ҳакимгача кўрсатиладиган ёрдам бўйича барча ишчи ва МТХлар ўқитилган бўлишлари лозим.
Зарарли ёки токсик моддалари бўлган цех ва бўлинмаларда ишловчи ишчилар заҳарли моддалар билан муомала қоидалари бўйича ўқиш курсидан ўтишлари ва фабрика комиссиясида имтиҳон топширишлари шарт.
18. Ҳар бир ишчи иш бошланиши олдидан иш учун зарур бўлган сақлаш мосламалари, асбоблар, механизм ва мосламаларнинг борлиги ва созлигини текшириши лозим. Ўзи томонидан бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи ишга киришмасдан улар ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига айтиши шарт.
19. Электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишлари фақатгина ўқитилган ва электр хавфсизлиги бўйича 2-тоифадан паст бўлмаган малакавий гуруҳи учун имтиҳон топширган кишиларгагина рухсат этилади.
20. Ишчилар томонидан касбларни бирга олиб бориш фақатгина уларда тегишли малака бор бўлганда ва бирга олиб бориладиган барча касблар бўйича йўриқ ўтказилгандагина рухсат этилади..
21. Фабрика раҳбари ишловчиларни белгиланган меъёрлар бўйича махсус кийим, махсус оёқ кийим ва якка ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаши шарт.
Фабрикада газниқоблар, респираторлар, шунингдек якка ҳимоя воситаларини фойдаланилган вақтининг ҳисоби ташкил қилиниши ва улар даврий равишда текширишдан ўтказилиши, келгусида фойдаланиш учун яроқсиз бўлган воситаларни ишлатишдан олиб ташлаб ташлаган ҳолда белгиланган ресурсини ишлаб бўлган қисмларни алмаштирилиши лозим.
22. Фабрикадаги ишларга техникавий раҳбарлик қилиш тегишли профилдаги олий ёки ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган кишиларга рухсат этилади.
Чиқиндилар хўжалиги объектларига техникавий раҳбарлик қилиш, қоида тариқасида, гидротехникавий профилдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида махсус тайёргарликдан ўтган кишилар томонидан амалга оширилади.
23. Муҳандис-техник ходимларнинг ушбу Қоидалар ва меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик техникасига доир бошқа меъёрий ҳужжатларни билиши камида ҳар уч йилда бир марта фабрика раҳбари томонидан тайинланадиган комиссия томонидан текширилади. Комиссия аъзолари юқори ташкилот имтиҳон комиссиясида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон топширишлари шарт.
24. Ҳар бир иш жойида меҳнатнинг хавфсиз шароитлари таъминланган бўлиши лозим. Техникавий назорат кишилари томонидан иш жойлари ҳолати назоратининг даврийлиги фабрика раҳбари томонидан белгиланади(ҳар сменада камида бир марта).
Хавфсизлик қоидаларига мос келмайдиган иш жойларида ишлаш таъқиқланади. Камчиликларни бартараф этишга доир ишларга қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш билан рухсат этилади.
25. Барча иш жойлари ва уларга ўтиш жойлари тозаликда сақланиши лозим.Материаллар, эҳтиёт қисмлар, асбоблар, ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш учун махсус жойлар кўзда тутилган бўлиши лозим. Иш жойлари ва ўтиш жойларини ифлослантиришга йўл қўйилмайди.
Иш жойларининг ёритилганлиги амалдаги меъёрларга мос келиши лозим.
Наряд хоналарида, иш жойларида, агрегатлар ёнида ва кишиларнинг юриш йўлларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига доир плакатлар, йўриқномалаар ва белгилар осиғлик бўлиши лозим.
26. Бевосита иш жойларида чекиш ва овқатланиш, шунингдек техник ва ишлабчиқариш сув қувуридан сув ичиш ман этилади.
Чекиш ва овқатланиш учун махсус хона (жой)лар жиҳозланган бўлиши лозим. Ичимлик сув таъминоти фабрика раҳбарияти томонидан бачоклар, фаввора жўмраклари ёки махсус флягалардан таъминланган бўлиши лозим. Иссиқ цехларда ишловчилар газланган сув билан таъминланган бўлишлари лозим.
27. Хизмат кўрсатувчи барча майдончалар, ўтиш кўприклари ва зиналар мустаҳкам, қимирламайдиган бўлишлари ва баландлиги 1м дан кам бўлмаган харили суянчиқлар билан жиҳозланган ва хариларнинг пастки қисми 0,14м баландликда сидирға қоплама билан ўралган бўлиши лозим.
28. Иш майдончаларига ва механизмларга этадиган зиналарларнинг қиялик бурчаги қуйидагича бўлиши лозим:
а) доимо фойдаланиладиганлари учун - кўпи билан 45º;
б) смена давомида 1-2 марта чиқиладиганлари учун - кўпи билан 60º ;
в) зумпфлар, қудуқларда - 90º гача.
Зиналарнинг эни 0,6 м дан кам бўлмаслиги, поғоналарининг баландлиги 0,3м дан ошмаслиги, поғоналарнинг эни 0,25м дан кам бўлмаслиги лозим. Зумпф ва қудуқларда скобалар қўлланилишига рухсат этилади.
29. Хоналарда ва фабрика ҳудудида жойлашган барча монтаж ўйиқлари, приямкалар, зумпфлар, қудуқлар ва ариқчалар ва ҳоказолар тўсиқларнинг пастки қисмида баландлиги 0,14м бўлган сидирға қопламали баландлиги 1м лик тўсиқлар билан тўсилган ёки ҳамма юзаси бўйлаб тўшама (панжара) лар тўшалган, зарур жойларда эса эни 1м дан кам бўлмаган ўтиш кўприклари билан таъминланган бўлиши лозим.
30. Қувур, нов ва бошқа коммуникациялар иш майдочаларини ифлослантирмасликлари лозим, агар улар ўтиш жойлари ва иш майдонларини кесиб ўтадиган бўлсалар пол сатҳидан камида 2м баландликда жойлаштирилган бўлишлари лозим.
Реагент ўтказувчи қувурлар ўтиш жойлари ва иш майдонларини кесиб ўтсалар улар поддонлар билан жиҳозланиши, ўтиш жойи(иш майдони) сатҳидан поддоннинг энг кўп чиқиб турадиган қисмигача бўлган энг кам масофа 1,8м дан кам бўлмаслиги лозим.
31. Полдан 1,5м баландликда жойлашган узоқдан туриб бошқарилмайдиган босим арматураси ва назорат – ўлчов асбобларига хизмат кўрсатиш учун баландлиги камида 1м бўлган тўсиққа эга эни камида 0,8м бўлган стационар майдончалар қилинган бўлиши лозим.
32. Машина ва аппаратлар оралиғидаги ҳамда деворлардан жиҳозларнинг габаритларигача бўлган энг кам масофа қуйидагича бўлиши лозим:
а) асосий ўтиш жойларида –камида 1,5м;
б) машиналар оралиғидаги ишчи ўтиш жойларида – камида 1м;
в) девор ва машина оралиғидаги ишчи ўтиш жойларида – камида 0,7м;
г) машиналар оралиғида ва девор (қурилиш конструкцияси) ва машина оралиғида меъёридаги ўтиш жойини таъминлаган ҳолдаги маҳаллий торайиш жойлари – камида 0,7м;
д) бак, чан, идишларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун ўтиш жойларида ғ камида 0,6м.
Энг кам масофа деганда машиналарнинг, фундаменларнинг чиқиб турган қисмлари, тўсиқлар ва деворлар оралиғидаги, уларга маҳкамланган қувурлар, аппаратура ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда, очиқлик бўйича ўлчамлар тушунилади.
33. Жиҳозларни таъмирлаш вақтида йирик алмаштирилувчи узеллар ва деталларни ташиб ўтиш учун мўлжалланган ўтиш жойларининг энг кам эни узел ва деталларнинг энг катта кўндаланг ўлчамларига ҳар томондан 0,6м дан қўшган ҳолда аниқланади.
34. Ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида бахтсиз ҳодисанинг жабрланувчиси ёки уни кўрган киши зудлик билан цех, участка, фабрика раҳбариятига хабар бериши лозим. Ишлааб чиқаришдаги ҳамма бахтсиз ҳодисалар Ўз Р Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар соғлигига етказилган бошқа зарарларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳақидаги Низом”га мувофиқ текширилиши, қайд этилиши ва ҳисобга олиниши, аварияларни текшириш эса қонунчиликда белгиланган тартибда олиб борилиши лозим.
35. Амалда ишлаб турган корхонада чет ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ушбу Қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Цех, корхонанинг наряд-рухсатнома бўйича берилган участкасида ушбу Қоидаларнинг бажарилиши учун жавобгарлик шу участкада иш бажарувчи чет ташкилотнинг раҳбарига юклатилади.
36. Тутун мўриларидан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish