2- боб. Турли келишмовчилик ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсири муаммосини амалий жиҳатдан ўрганиш. 2.1. Оилалардаги турли келишмовчилик ва жанжалларнинг бола эмоционал ҳолатига таъсирини ўрганиш бўйича эмперик маълумотлар таҳлили. Биз ўз тадқиқотлармизда оиладаги турли келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоцанал ҳолатига таъсирини ўрганишни мақсад этиб қўйдик. Тадқиқотларнинг биринчи босқичида турли ўзбек оилаларида таркиб топаётган болаларнинг оилаларида баъзи ҳолда бўлиб турадиган ва боланинг эмоцанал ҳолатларидаги ўзгаришларни кузатишни мақсад қилиб қўйдик.
Курсиш мавзусидан келиб чиқиб илмий раҳбар М. Зокирова томонидан олиб борилган психологик хизмат кўрсатиш жараёнида болаларнинг эмоциянал ҳолатида ўзгариш мумоси билан мурожаат қилган мижозлар билан олиб борилган хизмат ва машғулотларда қатнашибб кузатиш ишларини олиб бордим.
Шу ўринда мисолллар келтирамиз.
М. Н қизи Нигорахон 1 ёш 8 ойликб унинг айтишича уйда деярли жанжаллар бўлмаган. 4 кун аввал оилавий муаммолар сабабли қайноғаси жанжал қилган. Жанжал сокин тусда ўтмаган. Бақириб тўз тўполон қилган. Орадан бир кун ўтиб қизча туввака ўтирганда аясини маҳкам қучоқлаб олиб баланд овозда йиғлаган, кечқурун ухлашдан олдин ҳам аясини қучоқлаб ўзига тортиб олиб сабабсиз йиғлай бошлаган. Уйқуси безовта бўлиб, тез- тез чўчиб турган. Суҳбат жараёнида шуни аниқландики, жанжал пайтида бола айни шу эрда ўтирган. Тасодифан бақириб юборганмда бола чўчиб тушган .
Олиб борилган коррекцион машғулотлар ва олиб бориш билан 10 кун оралиғида бу ҳолат секин- аста бартараф этилди.
З. И. қизи Лайло 4 ёш 2 ойлик у қизни одам ови бўлиб қолгани ҳақида, агрессияни кўринишлари намоён бўлиши, айрим ҳолларда шавқатсизларча қўлидаги нарсани бирор кишига қараб отиб юборишлари кузатилиши ҳақида гапириб, мурожаат қилди. Бироз инжиқ бўлиб қолганлиги, атрофида бирор киши кескин ҳаракат қилиб юборса ўзини ҳимоя қилгандек қўлини юқорига кўтариб, қўли билан юзини тўсиб ҳаракат қилишини айтди. Суҳбат жараёнини оилада эр ва хотин ўртасида тез- тез жанжал бўлиб туриши ва бу турмуш ўртоғини ишламай қўйганидан буён давом этаётганини аниқладик. Балки боланинг бундай ҳолатга тушишини сабаби ушбу мунтазам давом этиб турган жанжаллар бўлса керак деб, тахмин қилдик. Суҳбат жараёнида жанжал юзага келишнинг бошидаёқ бола буни сезишини ва хонанинг қоронғироқ жойига бориб яшириниши, ўтириб олиши, бунда секин - аста жанжаллар давомида боланинг рангида ўзгариш юзага келиши, қалтираши, авалари йиғлаган бўлса, эндиликда тек қотиб туришини аниқладик. Боланинг эмоцанал ҳолати ва ҳулқида ўзгариш давом этиши ота- она ўртасидан жанжалар деган, хулосага келдик. Бу бола билан олиб борилган коррекцион машқлар натижасида салбий ҳолатларни бартараф этиш жуда қийин кечди. Узоқ давом этди.
Бу тўла бартараф этилмасада, ўзгариш юзага келди ва оила аъзоларига кейинги олиб бориладиган ишлар бўйича йўл - йўриқ берилди.
Биринчи ҳолатда боланинг салбий эмоцанал ҳолатини бартараф этиш осон ва қисқа муддатда бартараф этилди. Бизнинг фикримизча бунга сабаб бола биргина жанжалда бўлган ҳолос ва она буни тез пайқаган ва бартараф этиш ишларини олиб борган. Иккинчи ҳолатда жанжалларни мунтазам ва узоқ давом этиши натижасида боланинг эмоцанал ҳолатида хулқида юзага келган ҳолатларини бартараф этиш қийин кечганлиги бу боланинг ҳолатини аста - секин йиллаб таъсир кўрсатганлиги ва бу маълум даврга бориб кескин намоён бўлган.
Онаси дастлабки пайтдаги ўзгаришларга эътибор қаратмаган.
Бу асосида асосида ҳар қандай жанжал боланинг эмоцанал ҳолатига салбий ўзгаришларни вужудга келтиради. Бола қанчалик кичкина бўлса бундай тасирланиши тезроқ намоён бўлади. Тез-тез такрорланиб турган жанжаллар боланинг эмоционал ҳолати ва хулқида шундай ўзгаришларни вужудга келтирадики, уни бартараф эриш қийин кечади. Боланинг кундалик фаолятида ўз аксини топади.
Тадқиқотларни иккинчи босқичида болаларнинг оилалари, оила аъзоларининг муносабати ва оилада келишмовчилик, жанжал мавжуд эканлигини аниқлаш мақсадида Фарғона шаҳар ХТБга қарашли 15-сонли мактабгача талим муассасасида тарбияланадиган тури ёш гуруҳларининг 2 нафар болалари танлаб олинди. Болаларни танлашда тариячиларнинг кузатишлари асосида оиласида келишмовчилик, тортишувлвр бўлиши мумкин, деб ҳисобланган болаларга эътиборни қаратдик. Уларга оила “Оила расмини ва оиладаги ҳаётингни чиз” методикасидан фойдаланиб бола оиласини расмини чизиш таклиф этилди. Ушбу топшириқни бажариб бўлганидан сўнг ҳар бир бола билан якка ҳолда суҳбат ўтказилади. Суҳбатда “Бу ким? ” “Нима учун бу ерга чиқдинг?”, “Нима учун бунақа қилиб чиздинг?”, “Сен қаердансан?”,”Нима учун бу рангда чиздинг?”, “Бу сен учун қувончлими ёки зерикарлими. Нима учун?” каби саволлар берилади, саволлар бериб жавоб олишда бола хоҳламаса жавоб беришга мажбур қилинмади. Тўғридан – тўғри бериладиган саволлардан қочилди.
Суҳбат жараёнида оилавий муносабатларда келишмовчилик ,тортишув ва жанажллар мавжудлигини аниқлашга ҳаракат қилдик.
Буларнинг чизган расмлари асосида ўтказилган суҳбатдан сўнг оиласида тортишув ва жанжал бўлиб турадиган болаларни ажратиб олдик.
Расмларни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътиборни қаратдик
Болага қайси ҳолатдан мамнун бўлса уни безатишга, ёрқин ранглар билан тасвирлашга, юз ифодасини аниқ, эмоционал ҳолатларини ифодалашга ҳаракат қилади. Муҳим образларни авторитарлик ҳолатларини катта тасвирлар билан ҳамда вароқнинг ўртасига чизишга уринади. Тасвирлар катта чизилганда ўзига ишонч, устун бўлган мойилликни ҳам ифодалаши мумкин. Кичкина тасвирланган ҳолат ҳавотирланиш, ўзини хавфсиз сезишни ҳам ифодалайди.
Буларнинг расмлари асосида ўтказилган суҳат ёзиб олинди ва таҳлил этилди. 20 нафар болалардан 8 тасини оиласида келишмовчиликлар ва жанжал бўлиши аниқланди. Уларнинг бири билан ўтказилган суҳбатни таҳлил этдик.
Беҳруз, 5.5 ёш. Вароқнинг ўнг бурчагида онасини, чап томонидаги бурчакка онасини чизган. Ўртада ўзи бир қўли билан онасини иккинчи қўлда дадасини қўлидан тортиб ушлаб турибди. Безаклардан фойдаланмаган .
Тасвирларни ифодалашда расмни ҳар бир тасвирни бир қисмини қизил рангда , бир қисмини қора рангда чизган.
Ундан “нега бундай чиздинг?“ деб сўраганимизда, аяси ва дадаси алоҳида - алоҳида яшашларини, улар бирга яшашларини исташини айтди. Улар нега алоҳида яшашларини сўраганида аяси ва дадаси тез-тез жанжалашиб қолишини айтди. Шу тартибда оиласида жанжаллар бўлмайдиган болаларни ажратдик.
Гулмира
Роҳатой
Шавкат
Зебо
Исфандиёр
Хусниддин
Ахрорбек
Нодира
Зарифа
Севинч
Мухамадюсуф
Нозанин
Оиласида жанжал бўлиб турадиган болалар.
Мавлон
Шоҳида
Наргиза
Гулноза
Мубина
Беҳруз
Муҳамадазиз
Наима
Ушбу 8 нафар боланинг 3 нафарида тортишувлар келишмовчилик ва жанжаллар айрим ҳолларда бўлиб туриши суҳбат жараёнида аниқланди. 5 нафар болаларнинг оилаларида эса жанжаллар мунтазам бўлиб туриши аниқланди.
Тадқиқотларнинг 3-босқичида оиладаги тортишув ва жанжалларни бола эмоцинал ҳолатларида ифодаланишини аниқлаш мақсадида 2-босқичда иштирок этган 20 нафар болаларнинг 20 нафар ота ёки оналари билан анкета ўтказдик.
Бунда И. Б. Дермановнинг “Болада эмоционаликини намоён бўлишини баҳолаш” методикасидан фойдаландик.
Қуйидаги баҳолаш шкалси болаларнинг ота- оналарига берилди.
Болада эмоционаликини намоён бўлишини баҳолаш шкаласи.
Боланинг исми
Ёши