Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўринни эгаллаб, дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан


I. БОБ. Турли келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирининг назарий асослари



Download 422,5 Kb.
bet3/9
Sana20.06.2022
Hajmi422,5 Kb.
#684796
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲАСАНБОЙ

I. БОБ. Турли келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсирининг назарий асослари.
1.1. Келишмовчилик ва жанжалларни бола эмоционал ҳолатига таъсири муаммоси борасидаги олиб борилган тадқиқотлар таҳлили
Турли келишмовчиликлар ва жанжаллар хаётимизда кунора, кунда учраб турадиган турли хил англашмовчилик, зиддиятлар ва жанжалларнинг табиати ва шароитларни ақл - идрок ва тафаккур соҳиби бўлмиш инсоннинг бир-бирлари билан келишиб яшашга имкон берувчи шахснинг ўзига боғлиқ жихатларнинг моҳиятини ўқувчи диққатига хавола этишдир. Ҳар бир шахсга ишда, фаолиятда, оилавий турмушда, ўқишда халақит берадиган зиддиятли вазиятлар тўғрисида маълумот беришимиз мумкин.
Қатор олимлар жумладан рус олими В. В. Дружинин ва бошқаларнинг хитобида келтирилган келишмовчилик назарияси асосида вазиятни тахлил қилиш, ушбу жараённинг ўзига хос ўта мураккаб табиатга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Уларга таянган холда биз ҳам мавжуд ҳолатни ўзимизни нуқтаи назаримизда излашимиз мумкин.
1. Аввало жанжал қатнашчилари, яъни икки томон ва уларни қизиқиш ва мақсадлар ўртасида зиддият, англашмовчилик ва келишмовчиликлар мавжуд.
2. Жанжал қатнашчилиари бир – бирларини фикр ва ғояларини тушинишини фикр ва ғояларини тушинишини истамасликлари ёки умуман тушунмасликлари вазиятни кескинлашувини келтириб чиқаради. Реал обектив вазиятни томонлар, айниқса ота – она тўғри тушинишидир.
3. Жанжал қатнашчилари ва атрофидагилар жанжал оқибатини нима билан тугалланишини аниқ тасаввур қила олмадилар, бунга уларни ақли фикрлаш қобилияти, фаросатлари етиши, уни оқибатини олдиндан кўра олишлари лозим. Кўплаб келишмовчилик ва жанжаллар, шахслар аро ва бошқа турли низоларни узоқ давом этиши ва кўпкина салбий оқибатларни олиб келишига сабаб, жанжал қатнашчилари ва атрофидагиларни бу келишмовчиликлар оқибатини нимага олиб келишини олдиндан идрок эта олмасликларидир. Шахсни, жамоани, давлатни тинчлигини, барқарорлигини бузувчи низо ва келишмовчиликлар олдиндан кўра олишимиз зарурий шартлардан бири хисобланади. “Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаган узоқ ва яқин тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар қандай низога бефарқ бўлмаслик лозим доимо огоҳ бўлиш келишмовчиликларни олдини олиш ҳаётда ва барқарорлик ва ривожланишни таъминлайди”1.
Турли келишмовчиликлар ва жанжалларни салбий ва хатто ижобий томонлари ҳам бўлиши мумкин. Кўпгина олимларни фикрича, келишмовчиликлар ва низолар шу қадар табиики уларни барчасини ҳам ёмон оқибат келтириб чиқаради деб ўйламаслик лозим. Таниқли рус олими Г.М. Андрева айрим жанжал турларини келтириб ўтади, унинг фикрича “Икки шахс ўртасида келиб чиққан келишмовчилик ва улар оқибатида бир-бирларининг хатти ҳаракатлари ва қарашлари орасида тўғри хулоса чиқариб шундай ҳаракат ва ҳолатни бошқа қайтармасликка хушёрликка ундайди”.
Баъзан танбеҳга, танқидга асосланган шахслараро зиддият устида мустақил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишга сабаб бўлиши мумкин. Бундай жанжаллар оқибати лонструктив деб ўтди ва бир томонга фойда келтириши мумкин. Деструктик бу келишмовчилик ва низо оқибати кўпинча салбий бўлиб, у шахслараро антигонизмини келтириб чиқаради ва низолашувчи томонлар бир-бирларидан безиб кўнгилсиз бўлиб қолишади ва бир-бирларидан хафа бўлишади.
Бугунги кунда психалогиянинг кийноятга муаммолардан бири бу ўқувчининг гуруҳларида, оиласида, шахслараро муносабатларида, шахс хусусиятларини иложи борича тўлиқ ва мукаммал ўрганиб чиқиш зарурдир. Бола ривожланиб бориш жараёнида, хаётида, рухиятида, организмининг физиологик жараёнларида унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Аксарият вазиятларда уларда бир-бирига қарама қарши бўлган турли хил хусусиятлари, қонуниятлари, имкониятлари. Хатти-ҳаракат нормативларини ифодаланиши ва вужудга келишини мураккаб механизмлари мавжуд. Шунинг учун ҳам болаларни тарбиялашда уларни хусусиятларини хисобга олган таълим ва тарбиявий тадбирларни қўллаш лозим. Айнан болалик даврида турли хил емотийонал ҳолат бузилишлари, вақтида аниқланмаса шахс камолотига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қатор олиб борилган тадқиқотлар натижасида, тадқиқот ўз ахамиятини ҳамда долзарблигини янада оширади. Бу каби муаммоларни ўрганиш ўсмир шахсни тушиниш, унда кечадиган иқтисодий ҳолатларнинг олдини олиш ва ўз шахсини, ўзлигини англаган, соғлом фикрлашга қодир бўлган баркамол шахсни шакллантиришга улкан замин яратади. Инсонлар кўпинча турли келишмовчиликлар, баъзан бирон бир шахс олдида, муҳим иш ва муҳим учрашувлардан олдин, низоли вазиятларда, ўқишда ва ишда муваффақиятсизликка дуч келганда, жамоа олдида сўзга чиққанда, кутилмаганда содир бўладиган чўчитувчи вазиятларни бошдан кечирадилар.
Жанжал ҳолатида шахсда психик жараёнларнинг нормал кечишига катта таъсир ўтказади. Бу жараёнда катта сезувчанликни ортиб кетиши ёки пасайиши вазиятни мохиятини тушунмаслик, идрок этишнинг ёмонлашуви каби ҳолатни кузатиш мумкин. Келишмовчилик ва жанжаллар ҳамма психик жараёнларга таъсир кўрсатиб, баъзи инсонларда фикрлашнинг ривожлануви ва вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга интилиш билан намоён бўлса, бошқалардан, аксинча тафаккур махсулдорлигининг пасайиши, нутқ ва ҳаракатларида мантиқсизлик акс этади. Жуда кўп ҳолатда иродавий соҳа заифлашиб, инсон бирор қабул қилишга, вазиятни назорат қилишга ўзида куч топа олмайди. Нутқдор товушда титраш пайдо бўлади.
Шахсдаги жанжалли ва низоли ҳолатлари орқали инсонда турли хиссий кечинмалар намоён бўлиши мумкин ҳамда бу ҳолат шахс камолотига таъсир этиши мумкин. Бу борадаги ғоялара шарқ алломалари томонидан ҳам илгари сурилган бўлиб, шахснинг ҳис-кечинмалари, ва салбий қалб туйғуларнинг намоён бўлиш ҳолатлари ҳақидаги фикрларини ўз асарларида баён этганлар.
Шарқ алломалари асарларида шахс шаклланиши масаласи долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шахснинг шаклланиши жараёнида рўй берадиган психик-жисмоний ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туриши борасида қатор фикрлар илгари сурилади.
Шарқнинг қомусий олимларидан Абу Райҳон Беруний инсондаги ахлоқий сифатларнинг таркиб топишида улардаги низоли вазият ҳолатларини муҳим санайди.
Абу Али Ибн Сино эса ўзининг кенг доирадаги психоневрологик амалиётида объектив кузатиш методига жуда катта эътибор беради. Шунга кўра турли эмоциялар организмда, юракда, қон томирларида, нафас олиш органларида ҳар хил ўзгаришларни келтириб чиқариши, нерв изтироблари, кечинмалар ва қўрқув организмнинг мадорсизланиш ҳолатига олиб келиши мумкинлигини исботлайди. Шундай қилиб, Ибн Сино физиологик ҳодисалар билан руҳий ҳодисалар ўртасидаги боғланиш борлигини аниқлашга муваффақ бўлди. У руҳий касалликлар жисмоний бетоблик натижаси, деб ҳисоблайди. Ибн Сино ўз фаолияти давомида марказий нерв системасининг етакчилик ролига қайта аҳамият бериб, асаб бузилиши (қўрқув, асабийлик, изтиробланиш) бутун организмнинг дармонсизланиши ва сусайишига олиб келади, деб кўрсатган эди.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, шарқ алломалари томонидан илгари сурилган ғояларда шахс хавотирлилиги ва жанжалли ҳолатларга ҳам алоҳида аҳамият берилган.
Ёки, эҳтимол бу сиз бош тортмоқчи, мумкин бўлса ўзингизни четга олишни ҳоҳлаган низолар тоифасидандир. Шундай бўлса, ўзингизни четга тортиш усулини қўлланган. Агар шундай бўлса Сиз низодан “кетишингиз” ва бунинг натижаси нима бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин. Ёки, айни пайтда жисмонан кетишнинг иложи бўлмаса, ўзингизни оқ нурдан ҳимоя қобиғи билан ўралган ҳолда тасаввур қилишингиз мумкин. Ёки, айни пайтда жисмонан кетишнинг иложи бўлмаса, ўзингизни оқ нурдан ҳимоя қобиғи билан ўралган ҳолда тасаввур қилишингиз мумкин. Бу қобиқ Сизни низодан ажратиб туради, Сиз у ҳақида ўйламаслигингиз, эътибор бермаслигингиз мумкин. Шу билан бирга хоҳлаган пайтда қобиқни олиб ташлаб, низони бартараф қилиш учун бошқа усулни қўллаб шуғулланиш имконияти мавжуд. Бу усулни қўллаб, ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизга ва у Сиз учун қанчалик самарали эканлигига эътибор беринг.
Агар бу низо муҳим ва эътибор беришга арзирлик бўлса, унда сиз уни бартараф қилиш учун вақт ва куч сарфламоқчисиз. Агар шундай бўлса, эҳтимол шу муаммо бўйича гаплашишингиз зарур бўлган одам бордир. Энди, агар хоҳласангиз, ўзингизни бирга ишлайдиган, шу муаммонинг ечими бўйича ҳамкорлик қилувчи шу одам билан суҳбатлашяпман – деб тасаввур қилишингиз мумкин.
Эҳтимол, бу Сизнинг ички зиддиятларингиздир. Ва Сиз эҳтимол ички қарама-қаршилигингиздан қутилиш учун вақт ажратмоқчидирсиз. Унда ўзингизни ёнма-ён ўтириб, бирон бир ҳил бошқа ҳил нуқтаий назарини ҳимоя қилиб, ушбу муаммони муҳокама қилаётган иккита одам сифатида тасаввур қилинг. Фикр алмаша туриб, ҳар иккала тараф ўз манфаатларини баён қилади ва муаммони ҳал қилишнинг умумий вариантларини таклиф қилади.
Ниҳоят, бу бирон нарсада ён бериб, эвазига бирон нарсага эга бўлиб, компромиссга эришиш мумкин бўлган вазиятдир. Ёки бу ҳар иккала томон ҳам ён бериши мумкин бўлган ички зиддиятдир. Агар шундай бўлса келишмовчиликка эришиш мумкин. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, унда бу ҳолат қанақа кўринишда бўлишини тасаввур қилиб кўринг.
Низони бартараф қилишнинг барча мумкин бўлган усулларини таҳлил қилиб кўриб, якуний қарорга келиш учун улардан қайси бири энг тўғри эканлигини аниқланг. Танланган усулингизни экранда ҳаёлан кўришга ҳаракат қилинг.
Энди ўзингиз қарор қабул қилаётган ва усул танлаётган сифатида четда кузатинг. Ёки шу муаммони ҳал қилиш учун бир неча усуллар тўпламини танлаётган сифатида тасаввур қилинг.
Жанжалларининг шартсиз реакциясининг бирор-бир маълум ва таниш бўлган воқеа – ҳодиса билан боғлаб бўлмайдиган сирли жараёнлар ёки янги кўринишда намоён бўлаётган предментлар юзага келтиради. Жанжал ва келишмовчилик туфайли шу объектга нисбатан эмоционал алоқа ўрнатила олмайди, чунки бу ҳиссиётлар репульсив реакцияларни келтириб чиқаради. Айни пайтда эса эмоционал алоқа пропульсив реакцияларни, яъни шу реакцияларни келтириб чиқарган предментдан узоқлаштирувчи эмас, балки унга йўналтирилган реакцияларни тақазо этади.
Жанжалнинг келиб чиқишига биологик омиллар сабаб бўладими ёки атроф муҳит омилларими деган савол ҳали хануз олимларни қизиқтириб келяпти. Биологик келиб чиқишни ёқлайдиган тарафдорлар жанжал эвалбция жараёнида генетик йўл билан наслдан – наслга ўтган, дея эътироф этадилар. Чунки одамлар билан мулоқотга киришганда ва шу кабилардан қўрқадиган инсонлар ўз наслларини давом эттириш учун етарлича узоқ яшаш имкониятига эга бўлганлар. Жанжалнинг келиб чиқишида атроф-муҳит омилларини етакчи ўринга қўйган олимлар эса инсонларнинг ҳаётий тажрибалари уларни болалик чоғлариданоқ жанжалнинг ҳақиқий мансаби бўлган объектларни аниқлашга ўргатади ва бу ҳолат кўпгина одамларда шунга мувофиқ келувчи жанжалларнинг шаклланишига олиб келади, деган фикрни билдирадилар.
Жанжалнинг сабаблари хавфдан хабар берувчи воқеалар, шароитлар ёки вазиятлар бўлиши мумкин. Таҳдид ҳамда яширин ҳолдаги шикаст жисмоний ва психологик кўринишда намоён бўлади.
Боулбининг (Bowl by, 1973) кўрсатишича, жанжалнинг сабаби тақдид солувчи хавфнинг мавжудлиги ёки хавфсизликни таъминловчи омилнинг йўқлиги (масалан, гўдак учун шундай объект бўлиб она ҳисобланади) бўлиши мумкин.
Грэйнинг қайд қилишича, воқеаларни кутилмаган вақтда содир бўлиши ҳам жанжал чиқиши мумкин. Қандайдир воқеанинг жанжал чиқариши ҳодиса қандай контексга содир бўлаётганига ва ҳар бир шахснинг темперамент ҳамда ҳарактер хусусиятларига боғлиқ (Kagan 1974, Charlesworth 1974, Hersild, Holmes, 1935 Gray, 1971)
Олимларнинг таъкидлашича, азоб-уқубат ҳам келишмовчилик чақиради, улар орасидаги алоқа билан боғлиқдир.
Грей (Gray, 1911) келишмовчилик барча сабабларни тўртта категорияга ажратади: интенсивлиги, янгилиги, хавф ҳақидаги эволюцион йўл билан яратилган хабарлар, ижтимоий муносабатларда пайдо бўлувчи сабаблар шулар жумласидандир.
Болуби (Bowl by, 1973) жанжалнинг туғма детарминатларини ажратиб, уларни табиий стимуллар ва уларнинг ҳодисалари деб айтайди. Ёлғизлик, ғариблик, таъсирининг тўсатдан ўзгариши ва ҳакозалар жанжал табиий стимули ҳисобланади. Боулбининг фикрича, бу вазиятларнинг барчасида жанжал ўзининг салбий жиҳатларига қарамасдан, инсоннинг руҳий ҳаётида турли хил функцияларни бажаради: жанжал ҳавф-хатарга жавоб реакцияси сифатида у билан тўқнашишдан қочишга имконият яратади, руҳий ўз-ўзини бошқариш тизимида ҳимоявий, мослаштирувчи ролни ўйнайди.
К.Изарднинг таъкидлашича, жанжал олдиндан тасаввур қилиш, ташвишланиш, хавфсираш сифатида бошдан кечади. Инсонда гўё вазият назоратдан чиқиб кетгандек ҳиссиёт пайдо бўлади ва одам ўзида борган сари ишончсизлик сеза бошлайди. Жанжал одамда мутлоқо ҳимоясизлик ва ўзининг хавфчизлигига ишонмаслик сифатида кечади. Изард жанжал сабабларини 4 турга ажратади.
а) Ташқи ҳодисалар ва жараёнлар
б) Хоҳиш, интилиш ва эҳтиёж
в) Эмоциялар
г) Шахснинг когнитив жараёнлари.
А.Кампински ўз тадқиқот ишларида жанжалнинг 4 турини тасвирлаб беради. Булар: биологик, ижтимоий, маънавий ҳамда дезинтеграцион.
Биологик жанжал одамнинг ўз ҳаётига ёки наслига хавф билан боғлиқ. Ижтимоий жанжал ижтимоий соҳада алоқалар бузилган вазиятда пайдо бўлади. Маънавий жанжал эса шахс ўзининг хулқ – атвори меъёрий ориентири сифатида атрофдагилар таклифини қабул қилмаслик натижасида пайдо бўлади.
Дизентеграцион жанжал информацион оқим тизимининг ўзгариши натижасида юзага келади.
А. И. Захаров вазият билан боғлиқ ва шахсга алоқадор жанжалларни солиштириш натижасида қуйдагича фикрга келган: Вазиятга боғлиқ жанжал хафв туғдирувчи шароитлар билан боғлиқ бўлса, шахсга тегишли жанжал инсон табиати билан алоқадордир. Улар ўртасидаги тафовут яна шунда кўринадики, вазият билан боғлиқ жанжал амалга ошадиган ва тиғиз, шахсга боғлиқлари эса тасаввур қилинадиган ва суринкали бўлади.
Т. В. Абакумов жанжал таснифлашда бир неча мезонларни таклиф қилган:
а) жанжал пайдо бўлишида инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган манбалар (биологик, техноген).
б) атроф – мухитдаги ҳақиқий ҳолат тўғрисида тўла ва аниқ тасаввурнинг йўқлиги (ижтиомий ва болаларда учровчи қўрқувлар)
в) онтологик (диний, экзистенционал).
г) гносеологик (маълумотларнинг кўплигидан ҳаддан зиёд қўрқиш).
Жанжал ва жанжалларнинг келиб чиқиши ва кечиш механизмлари тўғрисида кўпгина илмий назариялар ва қарашлар мавжуд. Турли психологик мактаб намоёндалари инсонда жанжал келиб чиқиш синалувчиларида электр токи нурига нисбатан кўпроф таъсирланишага сабаб бўлагани аниқланди. Н. Миллер ўзининг (Miller, 1941, 1948) жанжални ўрганиш борасидаги қатор тадқиқотлари асосида қуйдагича фикрга келди: жанжал оғриқ стимулларига инсбатан вегетатив нерв системасининг шартсиз реакцияси орқали намоён бўлади. У бошқа шартли системалар орқали ҳам келиб чиқиши мумкин. Аммо жанжал бир вақтнинг ўзида реакцияни келтириб чиқарувчи стимул вазифасини ҳам бажаради.



Download 422,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish