Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида муносиб ўринни эгаллаб, дадил қадамлар билан илгарилаб борар экан


Инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш



Download 422,5 Kb.
bet5/9
Sana20.06.2022
Hajmi422,5 Kb.
#684796
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲАСАНБОЙ

Инқирозли оилани ижтимоий-психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам кўрсатиш
Инқирозли оила ёки мушкул аҳволга тушиб қолган оналар, уларнинг фарзандлари билан психологик-педагогик ёрдам ишларини ташкил этиш асосан қуйдаги йўналишларда таш0кил этилади:

  • Диагностик;

  • Коррекцион;

  • Профилактик;

  • Маърифий.

Инқирозли оила билан ишлаш аввало шундай ҳолатга тушиб қолган оилаларнинг талаб-таклифлари асосида ёки у ёки бу худуддаги оилаларнинг аҳволини ўрганиш натижаларига кўра амалга оширилади. Масалан, Ўзбекистон шароитида жами оилаларнинг салмоқли қисми ёш оилалар тоифасига кириши, уларда муайян муаммоларнинг, ижтимоий ҳамда психологик муҳофазага эҳтиёжини сезитиш табиий бўлгани учун ҳам бундай хизмат шаҳобчалари бир томондан, талаб ва таклиф асосида ташкил этилади, иккинчи томондан, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан оилани муҳофаза қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ёрдам бериш ўз-ўзини бошқариш органлари, “оила” марказлари, ёшларнинг “Камолот” ижтимоий ҳаракатига юкланганлиги учун тавсия ва кўрсатмалар асосида ҳам ташкил этилади. Қандай шаклда бўлмасин, бундай марказлар ёки хизмат турларига турли инқирозли шароитни бошдан кечирган оилага ёрдам кўрсатиш уларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Жамоатчилик ташаббуви билан ташкил этилган шундай хизмат турларидан бири мамлакатимизнинг турли туман ва шаҳарлари марказларида ташкил этилган Ёшлар ижтимоий кўмак марказлари бўлиб, унинг қошида ташкил этилган “Ёш оилага ижтимоий ва психологик хизмат кўрсатиш” бўлимлари, ундаги “ишонч телефонлари” оила аъзоларига маърифий, маънавий, ахборот, психологик хизматларни амалга оширади.
Боб юзасидан хулоса
Инсон шахсининг шакллнишида ижтимоий муҳит (шахслараро муносабатлар, ўзаро фикр алмашиш, ҳамкорлик) нинг аҳамияти жуда катта. Инсон ҳеч қачон бир ўзи жамиятдан ажралган холда мукаммал шахс бўла олмайди. У фақат одамлар орасида, жамиятда тарбиялангандагина комил инсон бўла олиши мумкин. Болалик даври ўз хусусиятига кўра эмоционал барқарорлик даври бўлганлиги сабабли бу даврдаги ўзгаришларнинг клиник форматлари турли хил хусусият касб этади. Биз ўз тадқиқот ишимизда бола шахсининг турли эмоционал ва хавотирланиш каби ҳолатларнинг келиб чиқиши сабабларини ва психологик хусусиятларини ўргандик.
Адабиётлар таҳлили ва ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда болаларнинг аксарият қисмида жанжанли вазиятда кузатилоиб, бу ҳолат уларнинг ўз-ўзига берадиган баҳолари ҳамда индивидуал психологик хусусиятлари билан ҳам боғлиқ деган фикрга келиши мумкин. Бу жараённи ўрганиб чиқиш орқали биз қуйидаги хулосаларга келдик:
Болалик давридаги энг асосий эхтиёжлардан бири бўлган қарамликдан озод бўлиш эҳтиёжини тушунмаслик, боланинг мустақиллигини чеклаб қўйиш ўз-ўзига бўлган ишонч ҳиссининнг сусайишига олиб келади;

  • болаларда хавотирланиш ва жанжалли вазиятга қарашлари жумладан ўз-ўзига адекват баҳо бера олмаслик ва шахсий низолар асосида юзага келдади;

  • ота-оналар томонидан боланинг фақат хато ва камчиликларига урғу берилиши, атрофдагилар томонидан боланинг кўп танқид қилиниши кейинчалик унда салбий ҳолатлар шаклланишига замин яратади;

  • шахсда мулоқотчанликнинг етарли даражада ривожланмаганлиги уларда нохуш ҳолатни юзага келтирувчи асосий омиллардан бири хисобланади;

  • фаолиятдаги муваффақиятсизлик ва омадсизликлар шахсда хавотирланиш ва қўрқув ҳолатларини юзага келтиради;

  • бегоналар билан суҳбатлашишдан қўрқиш, одамлардан қочиш, ўзига ишонмаслик, таълим жараёнида ўз қобилият ва имкониятларини тўла намоён қила олмаслик кўринишларида намоён бўлади;

  • бу ҳолат ўсмирларда ўз билимидан шубҳа қилиш, олаётган баҳосига мос билимга эга эмаслик ва буни ўқитувчи ҳамда бошқа ўқувчилар томонидан фош этилишидан қўрқиш ҳиссини вужудга келтиради.

Ушбу муаммони ҳал этиш учун ўз вақтида психопрофилактик, реабилитацион ва психокоррекцион ишлар олиб борилмаса,
Кўп йиллар мобайнида инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклашга асосланган ижтимоий тарбия-халққа робот сифатида муносабатда бўлиш, уни буйруқни сўзсиз бажариш ва итоаткорликка одатлантиришга қаратилгани учун ҳақиқий этнопсихологик умумпсихологик ва психогеронтологик қонуниятларини фуқаролардан мутлоқо сир тутган.
Бугунги кунда мамлакатимизда оилаларга баркамол авлод тарбиясида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз бу бобимизда келишмовчилик ва жанжанларни болага қандай таъсир қилиши ҳақида тўхталиб ўтдик адабиётлар тахлилида биз болаларда учрайдиган турли эмоционал ҳолатлар ҳусусида қуйидаги хулосаларга келдик.

  • болалар олдида хеч қачон ота-она ўз муаммосини ҳал этмаслиги

  • отани ёки онани ҳеч қачон болага ёмонламаслиги

  • ўйин жараёни бола шахсини дўстлари томонидан хақоратланмаслиги

  • Бола ўзини англаш туйғусини таркиб топтириш

  • Бола ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳис этиши

  • Болани шахслараро муносабатларга кириша олишини ота-она ёки тарбиячиси таъминлаши.

Боладаги турли хил физиологик ўзгаришлар уларни руҳиятига ҳар хил таъсир қилади ва руҳиятида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Болага бундай пайтда, яъни ривожланиш пайтида келишмовчилик, жанжаллар, низолар ёмон таъсир этади ва болаларда нохуш ҳолатлар юзага кела бошлайди. Энди ривожланиб, ўсиб бораётган организмга, турли эмоционал ҳолатлар, зўриқишлар таъсир этиб, болада нерв системасига ёмон таъсир этади, натижада болада дудуқлаш, ҳаммадан қўрқиш, тунда ўрнини ҳўллаб қўйиш, тирноғини тишлаш, одамови ва шу каби ҳолатларни келтириб чиқаради.

Download 422,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish