Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


Текис майдондан машинани қўзғатиш тартиби



Download 12,78 Mb.
bet50/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

Текис майдондан машинани қўзғатиш тартиби:
- илашма тепкисини охиригача босинг (илашмани бутунлай ажратинг);
- узатма қутиси дастасини биринчи узатиш ҳолатига қўйинг; агарда биринчи уринишда қўшилмаса, аввал илашмани қўшиб кейин яна ажратинг ва уринишни такрорланг;
- тўхтаб туриш тормоз тизими дастасини энг олдинги ҳолатга ўтказинг;
- илашма тепкисини оҳисталик билан қўйиб юборинг ва шу билан бирга ёқилғи узатиш тепкисини оҳисталик билан босинг;
Машина баландликда тўхтатилган ва ғилдирашга қарши қурилма қўшилган ҳолда машинани жойидан кўзғатиш тартиби:
- илашма тепкисини охиригача босинг, узатма қутиси дастасини биринчи узатиш ҳолатига қўйинг, илашма тепкисини оҳисталик билан қўйиб юборинг ва шу билан бирга ёқилғи узатиш тепкисини оҳисталик билан босинг;
- олдинга ҳаракатни бошлагандан сўнг, ғилдирашга қарши қурулмани бошқарувчи дастани соат стрелкасига қарама-қарши томонга 900 градус остида буранг ва пастга қўйиб юборинг.
Тиклиги юқори бўлган ёки бўш тупроқли баландликга кўтарилишда, машинани жойидан қўзғатиш учун, олдинги кўприкларни ва паст узаткични тарқатув қутиси ёрдамида қўшинг. Ғилдирашга қарши қурилмани машина жойидан қўзғалиб, олдинга ишончли ҳаракатлана бошлагандан сўнг ўчиринг.
Машинани жойидан трансмиссия қўшилган ҳолатида стартер билан ўт олдириб ҳаракатни бошлаш таъқиқланади. Бу ҳолат стартерни ишдан чиқишига олиб келади.
Машинани тўхтатиш

Қуруқ ва қаттик ерли йўлларда ҳаракатланаётганда машина оҳиста тўхтатилади, бунинг учун; ёқилғи узатиш тепкисини қўйиб юборинг, илашма тепкисини босиб ва узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг, шундан кейин илашма тепкисини қўйиб юбориб ишчи тормоз тизими тепкиси ёрдамида оҳиста тормозланиб машинани тўхтатинг.


Қуруқ ва қаттиқ ерли йўлларда ҳаракатланаётганда бирданига шартли тўхташ зарур бўлиб қолганда; бир вақтни ўзида ёқилғи узатиш тепкисини қўйиб юбориб, илашма тепкисини босинг ва тезда ишчи тормоз тизими тепкисини босиб машинани тўхтатинг. Машина тўхтаганидан сўнг узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг ва илашма тепкисини қўйиб юборинг.
Сирпанчиқ йўлларда машинани тўхтатиш учун, машинани комбинир усулида тормозлантиринг (двигатель ва ишчи тормоз тизими билан) ва оҳисталик билан паст узатмага ўтиб, тезликни минимумгача камайтиринг, илашма тепкисини ва ишчи тормоз тизими тепкисини босиш билан машинани бутунлай тўхтатинг. Машина тўхтаганидан сўнг узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг ва илашма тепкисини қўйиб юборинг.
Машинани баландликда тўхтатгандан сўнг, уни ғилдирашга қарши қурилмани қўшиш билан тўхтатиб қўйинг. Агарда машинани пастликка қараб тўхтатсангиз, машинани тўхтаб туриш тормози тизими билан тўхтатиб қўйинг ва биринчи узатмани қўшиб қўйинг. Текисликда машинани тўхтатгандан сўнг, уни тўхтаб туриш тормози тизими билан тўхтатиб қўйинг.

Машинани ҳаракатга таёрлаш


Машина назорат кўриги тўлиқ ўтказилганидан сўнг ҳаракатга тайёр бўлади.
Двигателни ўт олдиришга тайёрлаш

Двигателни ўт олдиришга тайёрлаш учун:


- ёқилги бурагичини керакли бакка буралганлигини ва чанг сўриш клапани дастаси ОТКР ҳолатига қўйилганлигини текширинг (сувда сузишдан олдин даста ЗАКР ҳолатига қўйилади)
- АКБ ва генератор қўшгичларини ёқинг ва қолган қўшгичларни ўчирилганлигини текширинг.
- узаткич қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг.
- қўлда ёқилғи узатиш приводи дастасини ОСТАНОВ ҳолатидан I ҳолатга қўйинг.
Ҳар хил шароитларда машинани бошқариш қоидаси

Машинани ҳар хил йўл шароитларида бошқариш учун қуйидаги умумий кўрсатмалардан фойдаланинг:


Тарқатув қутиси ёрдамида олдинги кўприкларни ва пастки узатмани (паниженная передача) фақатгина қийин ўтиш жойлари ва сирпанчиқ йўлларда, тик баландликларга кўтарилишда, табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтишда қўшинг. Олдинги кўприклар қўшилган ҳолатда, қуруқ ва қаттиқ ерли йўлларда ҳаракатланиш мақсадга мувоффиқ эмас, чунки бу ҳолат трансмиссия деталлари, ғилдираклар емирилишини кўпайтиради ва ёқилғи сарфи ошиб кетади.
Олдинги кўприкларни ҳарактланиш давомида ҳам тўхтаб турган вақтда ҳам қўшиш мумкин. Тарқатув қутиси узатмасини қўшиш фақат машина тўхтаб турганда амалга оширилади. Пастки узатмани (паниженная передача) олдинги кўприклар қўшилганидан сўнг уланг (қўшинг).
Машинага, ғилдираклар ҳаво босимини ярим автомат ҳаракатли марказлаштирилган регулировка қилиш тизими ўрнатилган. Бу тизимдан унумли фойдалана билиш, машинани ҳар хил қийин жойлардан ва сув ҳавзаларидан ўтиш қобилятини (хусусиятини) оширади.
Машинани эксплуатация қилиш вақтида, ғилдираклар ҳаво бурагичлари доимий очиқҳолда бўлиши керак.
Қийин йўл шароитларида, ер усти чуқур лойланганда, ботқоқ ёки ўта қумли чўлларда, ер усти қалин қор билан қопланган вақтларда, ғилдираклардаги ҳаво босимини ўтиладиган ер ёки жой юза қисми зичлигига қараб регулировка қилинг.

Машинани чўл - қумлик ерларда бошқариш


Машинани чўллик-қумлик ерларда бошқарганда, имконият даражасида, ҳаракатланиш учун қаттиқ юзали ерлардан ёки ўсимликлар ўсган ерлардан ҳаракатланиш керак. Намлиги катта бўлган шунингдек, лойли жойларни айланиб ўтиш керак ёки бу участкани яхшилаб текширгандан сўнг ўтиш мумкин.


Қумли участкаларни олдинги кўприкларни қўшган ҳолда ғилдираклардаги ҳаво босимини минималга тушириб ўтиш керак. Қуруқ ва оқма қумли айниқса ҳаракат йўлагида баландликлар ва пастликлар, учма қумлар тўпланган жойлардан ўтишда, ғилдиракдаги ҳаво босимини минимал 50 кПа (0,5 кгс/см2) гача туширинг, қаттиқлиги ўртача бўлган ерларда ғилдиракдаги ҳаво босимини 100 кПа (1,0 кгс/см2) кўтаринг, нам бўлган қумли қаттиқ ерлардан ўтишда эса ғилдиракдаги ҳаво босимини 150 кПа (1,5 кгс/см2) кўтаринг.
Қумли участкаларда ҳаракатланганда тезликни, айниқса учма қумлар тўпланган жойлардан ёки қисқа баландликлардан ўтишда имкон қадар оширинг. Бу ҳолларда ғилдираклардаги ҳаво босими, кўпайтириладиган тезликка мос бўлиши кераклигини эсдан чиқарманг.

Қишки шароитларда машинани бошқариш


Ҳаракатни бошлашдан олдин, руль гидрокучайтиргичидаги ишчи суюқликни қидириб олиш учун, бошқарилувчи ғилдиракларни турган ерида бир неча марта ўнг ва чапга охиригача бураб олинг.


Машина кўп тўхтаб туриб қолганида, трансмиссиядаги ва юриш қисми узелларидаги мойларни қиздириб олиш учун, биринчи 400-500 метр юрганда паст узатмада ҳаракатланиш керак бўлади. Ҳаво ҳарорати совуқ бўлган вақтларда, тарқатув қутисидаги мойлаш тизими босимини кўрсатувчи сигнал чироқчаси ёниб қолади ва машина юриши давомида мой қизиганидан сўнг ўчади. Машина салонида ҳавони қиздириш учун, тарқатув қутисини совитувчи вентиляторларни ўчириб қўйиш мумкин.

Тўсиқликлардан ўтиш


Механик ҳайдовчи машинани табиий ва сунъий тўсиқликлари кўп бўлган жойларда бошқарганда, эътиборини йўл юзасига қаратган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиши лозим.


Агарда вазият қулай бўлса, тўсиқликдан ўтиш олдидан, механик ҳайдовчи машинадан тушиб тўсиқликни кўриб, ундан қандай ўтиш қулай бўлишини аниқлагандан сўнггина у тўсиқликдан ўтиши керак. Тўсиқликни қоидага биноан тўғри бурчак остида, оҳиста, кучли зарбаларсиз керакли узатмада ўтиш керак бўлади; машинани тўсиқлик олдида, унинг устида ёки ундан ўтиши билан тўхтатиб қўйманг.

Машинани тоғли ерларда бошқариш


Механик ҳайдовчидан, машинани тик баландликларда, тик нишабликларда ва бурилишларда бошқарганда, юқори эътибор ва тез ҳаракатчанлик талаб этилади.


Бундай шароитларда қуйидаги қоидаларга амал қилинг:
Баландликка кўтарилишдан олдин, шу баландликка чиқара олувчи узатмага, баландлик бошланишидан олдин қўшиб олинг.
Баландликка кўтарилаётганда, кўтарилиш учун қўшилган узатма нотўғри танланган бўлса ва машина тезлиги бирданига камайишни бошлаганда, тўхтаб қолмаслиги қолаверса орқага қараб кетмаслиги учун ўз вақтида ва тезда паст узатмага ўтинг.
Баланликка кўтарилаётганда энишга қарши қурилма ўчирилган бўлса, машина двигатели ўчиб қолса ва орқага қараб энишни бошлаганда;
- илашмани ўчиринг;
- машинани ишчи тормоз тизими ёрдамида бутунлай тўхтаб олгунича тормозлатинг, энишга қарши қурилмани бошқарувчи дастани юқорига охиригача кўтаринг ва рейка тишига қистиринг;
- ишчи тормоз тизими тепкисини оҳисталик билан қўйиб юборинг. Машина орқага қараб жилганида уни энишга қарши қурилма тўхтатиб қолади.
- узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатга қўйиб двигателни ўт олдиринг;
- узатма қутиси ва тарқатув қутиси дастасини керакли узатмага қўшиб олдинга ҳаракатланишни давом эттиринг.



Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish